Қайднома

Қидирув

Шотландия чемпионати якуни: Рақамлар ва...

Шотландия чемпионати якуни: Рақамлар ва...

  01.06.2020 02:17
  0
  61
Шотландия чемпионати якуни: Рақамлар ва...

Хабарингиз бордир, Шотландияда ҳам мавсум-2019|2020 муддатидан олдин ёпилди ва чемпионат тўхтатилишига қадар турнир жадвалида пешқадамлик қилиб турган «Селтик» расман олтин медаль билан тақдирланди. Эътиборли томони, Глазго клуби шу билан қаторасига 9-марта чемпионликни расмийлаштирди ва бу борада ўзи қайд этган рекорд кўрсаткични такрорлади. «Селтик» 1966-1974 йиллар оралиғида ҳам кетма-кет 9 мавсум «олтин»ни ҳеч кимга бермаганди. Маълумот учун айтиш керак, 1989-1997 йилларда «Глазго Рейнжерс» ҳам худди шундай серияга эришганди. Хуллас, «Селтик» кейинги мавсумда ҳам Премьер-лига ғолибига айланса, Шотландия чемпионатининг мутлақ рекордчисига айланади. Умумий ҳисобни айтсак, «Селтик» музейидаги олтин медаллар сони 51тага етди. Жаҳон футболида атиги 3та клубда чемпионлик унвони бундан кўпроқ - «Глазго Рейнжерс» (Шотландиянинг 54 карра чемпиони), «Линфилд» (Шимолий Ирландиянинг 53 карра чемпиони) ва «Пеньяроль» (Уругвайнинг 52 карра чемпиони).

Шотландия чемпионати хотимаси
Чемпион - «Селтик»
ЧЛ саралаш босқичи йўлланмаси - «Селтик»
ЕЧЛ саралаш босқичи йўлланмаси - «Рейнжерс», «Мазервелл»
Қуйи дивизионга тушиб кетадиган ягона клуб -  «Хартс»
Юқори лигага йўл оладиган ягона клуб - «Данди Юнайтед»
Бош тўпурар - Одсонн Эдуард («Селтик») - 22та гол 

1  Селтик      30 26 2   2   89-19 80

2  Рейнжерс    29 21 4   4 64-19        67

3  МазерВЕлл  30 14 4   12     41-38   46

4  Абердин   30 12 9   9   40-36 45

5  Ливингстон 30 10 9   11     41-39   39

6  Сент-жонстон 29 8   12     9         28-46    36

7  Хиберниан   30 9   10 11     42-49   37

8  Килмарнок  30 9   6   15     31-41   33

9  Сент-Миррен    30 7   8 15  24-41   29

10 Росс Каунти  30       7          8          15        29-60    29

11 ХЭмильтон    30       6          9          15        30-50    27

12 Хартс            30        4          11        15        31-52    23


Шотландия чемпионатининг барча ғолиблари

«Рейнжерс»        54 марта

«Селтик»            51 марта

«Абердин»          4 марта

«Хартс»              4 марта

«Хиберниан»      4 марта

«Дамбартон»      2 марта

«Мазервелл»      1 марта

«Килмарнок»      1 марта

«Данди»              1 марта

«Данди Юнайтед»        1 марта

«Терд Ланарк» 1 марта


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz