Қайднома

Қидирув

Искандеров - Алибоев тўқнашуви ва бошқа легионерларимиз ҳақида

Искандеров - Алибоев тўқнашуви ва бошқа легионерларимиз ҳақида

  02.06.2020 02:56
  0
  239
Искандеров - Алибоев тўқнашуви ва бошқа легионерларимиз ҳақида

Қисқача «дуэль». Аввалги ҳафта Жанубий Кореяда «К»-лига 4-тур ўйинлари ўтказилди. Жумладан, «Пусан И~Парк» ўз майдонида «Сувон Самсунг» билан куч синашиб, дуранг натижага имзо чекди - 0:0. Мазкур учрашувда майдон эгалари вакили Достон Турсунов тўлиқ вақт давомида ҳаракатланди. «Кванжу» - «Ульсан Хюндай» қарама-қаршилигида ҳам томонлар муроса кўчасини танлашди - 1:1. Шу тариқа ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг клуби - «Кванжу» чемпионатдаги дастлабки очкосини қўлга киритди. Бироқ аввалги учрашувларда қатнашган ҳамюртимиз бу сафар захирада қолди. «Сеул» - «Сеонгнам Ильва Чунма» беллашуви муросасизлиги билан ажралиб турди ва унда меҳмонлар сўнгги дақиқада урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишди. Айни шу баҳсда икки футболчимиз қисқа вақт майдонда бир-бирига қарши тўп сурди. Аниқроқ айтсак, «Сеонгнам» вакили Жамшид Искандеров тўлиқ 90 дақиқалик фаоллиги билан жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшган бўлса, пойтахтликлар ярим ҳимоячиси Икром Алибоев 62-дақиқада захирадан сафга қўшилди.

Жанубий Корея иккинчи дивизиони 5-туридан ўрин олган «Чоннам» - «Аньянг» ўйини (1:1)да меҳмонлар таркибидаги легионеримиз Хуршид Ғиёсов 76-дақиқада майдонга тушди. «Аньянг» бундан олдинги турда «Сеул Е-Ленд»ни сафарда 2:0 ҳисобида енгган ва иккинчи бўлим бошида ўйинга қўшилган ҳамюртимиз 80-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни мустаҳкамлаган эди.

Яхшибоев йўқми, Умаров бор. «Энергетик-БГУ»клуби «Витебск»га қарши кечган баҳснинг 90+5-дақиқасида гол қўйиб юбориб, 3:3 ҳисобига кўнди. Бу учрашувда жамоа тўпурари Жасур Яхшибоев сариқ карточкалари сони 4тага етгани туфайли майдонга тушмади. Унинг ўрнига «Энергетик» учун Шаҳбоз Умаров гол урди, гўё. У 40-дақиқада жарима майдони атрофидан кучли зарба йўллаб, ўйинда ҳисобни очди. Бу ҳамюртимиз учун Беларусь Олий лигасидаги биринчи гол ҳисобланади. Айтиш ўринли, «талабалар» мазкур учрашувга қадар кетма-кет 4та ғалаба қайд этишганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz