Қайднома

Қидирув

Идеал эртакчи

Идеал эртакчи

  02.06.2020 13:53
  0
  83
Идеал эртакчи

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп карантин вақти фақат дам олгани йўқ. Германиялик мураббий жумладан, Кенни Далглиш ҳақидаги эртакни ўқиб эшиттириш билан шуғулланди.

2018 йили «Ливерпул»нинг титул ҳомийси - Standard Chartered Кенни Далглиш ҳақида шеър шаклида ранг¬ли эртак китоби (King Kenny) чиқарганди. Гап «қизиллар» сафида 13 йил ўйнаган ва жамоага 7 йил устозлик қилган афсона ҳақида кетмоқда. Хуллас, эртакда буюк Кеннининг тарихи қисқача ёритилган: болалиги ва уйланишдан олдин футболда деб¬ют қилгани, мураббийлик иши... Яқинда китобнинг матнли талқини ҳам ҳавола этилди. Диққатга тортадиган томони, болажонлар энди уйқуга кетиш олдидан эртакни Юрген Клопп тилидан эшитишлари мумкин. Оддий айтганда, ташаббускорлар эртак ўқиш учун идеал номзод танлашди. Энг муҳими, Юрген бу вазифани ҳам қойилмақом даражада уддалади. Ҳар ҳолда, кузатувчилар унинг эртак айтиш маҳоратига юқори баҳо беришди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz