Қайднома

Қидирув

«Иртиш» четга чиқди

«Иртиш» четга чиқди

  02.06.2020 19:42
  0
  59
«Иртиш» четга чиқди

«Иртиш» клуби Қозоғистон Профессионал футбол лигаси раҳбариятига мурожаат қилиб, мамлакат чемпионатидаги иштирокини давом эттиролмаслигини билдирди. Таъкидланишича, Павлодар клуби молиявий ва спорт билан боғлиқ мажбуриятларни бажаролмаслиги сабабли турнирдан чиқиб кетишни маъқул кўрган. «Турли омилларга асосан, «Иртиш» клуби чемпионат қатнашчилари таркибидан чиқарилади. Регламентга мувофиқ, агар жамоа биринчиликда 22тадан кам ўйин ўтказган (икки даврани якунламаган) бўлса, унинг натижалари нолга тенглаштирилади. «Иртиш» клуби иштирокидаги учрашувлар чемпионатнинг янгиланган тақвимидан ўрин олмайди», - дейилади лига баёнотида. Маълумот учун, «Иртиш»га 1965 йили асос солинган. Жамоа ўз тарихида 8та соврин ютган, жумладан, 5 марта Қозоғистон чемпиони бўлган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz