Қайднома

Қидирув

Юрак хуружидан олдин...

Юрак хуружидан олдин...

  02.06.2020 21:45
  0
  229
Юрак хуружидан олдин...

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман май ойи бошларида бошдан кечирган юрак тизимига боғлиқ муаммоси жисмоний зўриқиш оқибатида юзага келганини тан олди. «Уйга чарчаган ҳолда қайтдим, дўстим билан 96 километр масофани велосипедда босиб ўтгандик. Роса терладим, ҳолсизландим. Хайриятки, рафиқам уйда эди, «Тез ёрдам» чақирди ва зарур чоралар кўрилди. Марказий коронар артерия йўли тўсилиб қолган экан. Отам 75 ёшида айнан юрак хуружидан вафот этган, яъни бундай касаллик вужудга келиши мумкинлигидан хабардор эдим. Бироқ тўлиқ саломат эканлигим, ҳаммасини бемалол эплай олишимга ишончим комил эди», - деди 57 ёшли голландиялик мутахассис. Маълумот учун, Куман Европа чемпионатидан кейин «Барселона»га қайтиши мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz