Қайднома

Қидирув

Россия лигалари номи ўзгарадими?

Россия лигалари номи ўзгарадими?

  03.06.2020 05:54
  0
  186
Россия лигалари номи ўзгарадими?

Россия футбол иттифоқининг маркетинг ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Денис Соловьёв маҳаллий дивизионлар номини ўзгартириш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. «Мамлакатимиздаги дивизионларнинг атамаси ғалати. РПЛ, ФНЛ, ПФЛ. Ўйлашимча, ушбу аббревиатураларни кўпчилик тушунмайди. Собиқ Иккинчи лигага нима сабабдан ПФЛ, яъни Профессионал футбол лигаси номи берилганини одамларга тушунтириш қийин. Нима, Премьер-лига профессионал эмасми? Шу боис барча лигаларни бир хил атама бўйича номлаш ғояси вужудга келмоқда, уларнинг ягона мантиққа асосан аталиши мақсадга мувофиқ. Дивизионлар тизимидаги номларнинг ўзгартирилиши билан боғлиқ вариантлардан бири оддий - Олий, Биринчи ва Иккинчи лига. Бошқа бир вариант ҳам бор: Миллий лига - Ривожланиш лигаси - Минтақалар лигаси. Бошқа вариантлар ҳам юзага келиши эҳтимоли мавжуд, уларнинг бари экспертлар ҳукмига ҳавола этилади, мамлакат бўйлаб ижтимоий сўров ўтказамиз. Зеро, шундай йўл тутиш учун асос бор: кўпчилик учун ФНЛ ва ПФЛ ҳамон Биринчи ва Иккинчи лигалигича қолмоқда. Янги номлар мавсум-2021|2022дан қўлланиши мумкин. Бу маркетинг нуқтаи назаридан ҳам муҳим. Сир эмаски, ФНЛда букмекерлардан бошқа ҳомий йўқ. РПЛ яқиндагина «Тинькофф» билан алоқа ўрнатди, бундан аввал ҳамкорлар сони кўп эмасди. Умуман олганда, РПЛни ўзгартириш бўйича қилинган ишларни эътироф этиш ҳам керак, албатта», - деди Соловьёв.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz