Қайднома

Қидирув

Моратти: «Лаутаро кетишни хоҳлаяпти. Уни ушлаб қолиб бўлмайди»

Моратти: «Лаутаро кетишни хоҳлаяпти. Уни ушлаб қолиб бўлмайди»

  02.06.2020 17:30
  0
  203
Моратти: «Лаутаро кетишни хоҳлаяпти. Уни ушлаб қолиб бўлмайди»

«Интер»нинг собиқ президенти Массимо Моратти форвард Лаутаро Мартинесни миланликлар таркибида сақлаб қолиш имкониятлари ҳақида гапирди.

«Лаутаро «Интер»дан кетмоқчи. Уни сақлаб қолиб бўлмайди. Акс ҳолда, у иродасига қарши қолиб, мутлақо бошқача кайфиятда тўп сурарди», – деди Моратти.

Журналист Николо Скиранинг таъкидлашича, «Барселона» 22 ёшли футболчи учун 80 миллион евро ва ҳимоячи Хуниор Фирпони таклиф этган.

Айтиш жоизки, «Барселона» аргентиналикнинг агентлари билан 12 миллион еврога тенг йиллик маош бўйича келишишга ҳам улгурган.

Лаутаро жорий мавсум 31 та ўйинда 16 гол урди ва 4 та самарали узатмани амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz