Қайднома

Қидирув

Клопп: «Ливерпуль» ҳали чемпион эмас»

Клопп: «Ливерпуль» ҳали чемпион эмас»

  02.06.2020 18:05
  0
  51
Клопп: «Ливерпуль» ҳали чемпион эмас»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоани аввалдан чемпион деб атамасликни сўради.

«Албатта, бу ҳақда мунтазам равишда ўйлаш ва турли гапларни эшитиш ёқимли, аммо ҳали чемпионликни қўлга киритмадик, буни ёддан чиқармадик. Ҳа, ғолибликка яқинмиз, бироқ бу ҳали амалга ошмаган фактдир. Олдинда яна 27 очко ўйналади ва биз уларни қўлга киритишга уринамиз. Икки ёки бир нечта ўйинлардан кейин ғалабага интилишни тўхтатмоқчи эмасмиз. Натижаларни юлдузларга қараб башорат қилиш салоҳиятига эгамасман. Биз ҳали кўп ишлашимиз лозим», – деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ якунланишига 9 тур қолган бир паллада «Ливерпуль» иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити»ни 25 очкога ортда қолдирмоқда. «Сити»нинг захирада битта ўйини бор.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz