Қайднома

Қидирув

Скоулз: «Дешам қизларга ўхшаб қичқирганди»

Скоулз: «Дешам қизларга ўхшаб қичқирганди»

  02.06.2020 18:40
  0
  220
Скоулз: «Дешам қизларга ўхшаб қичқирганди»

«Манчестер Юнайтед» собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз Чемпионлар Лигаси-1999 ярим финали доирасидаги «Ювентус»га қарши ўйин (3:2)да майдондан четлатилганини ёдга олди.

«Ўшанда Дидье Дешамга қарши ўйнагандим, ўша вазият ёзувини бир неча марта кўриб чиққанман. Ростини айтсам, ўша ҳолатда қоидабузарлик бўлмаган, деб ўйлайман. Ҳаммаси ҳакамнинг кўз ўнгида рўй берганди. Дешам худди қизларга ўхшаб қичқирганди, ҳакам унга ишонган. Мени дисквалификация қилишган, оқибатда финални ўтказиб юборганман. Худди Рой Кин сингари муҳим ўйинга майдонга тушолмаслигимдан тушкунликка тушганман. Аммо бу муҳим эмасди, таркибимизда бизнинг йўқлигимизни билдирмай, керакли ишни бажара оладиган футболчилар етарли эди», – деди Скоулз.

• Чемпионлар Лигасининг ўша мавсуми финалида «МЮ» «Бавария»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

• Англия клуби ҳар икки голни иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда урганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz