Қайднома

Қидирув

Қайтишингга илҳақмиз, катта футбол!

Қайтишингга илҳақмиз, катта футбол!

  03.06.2020 01:52
  0
  245
Қайтишингга илҳақмиз, катта футбол!

Европа футболи коронавирус ортидан келган мажбурий танаффусни аста-секин якунламоқда. Тўғри, айрим мамлакатлар (Франция, Бельгия, Нидерландия, Шотландия)да мавсумни одамлар саломатлиги ва кейинги чемпионат йўлида қурбон қилишга улгуришди. Лекин мухлисларнинг доимий эътиборида турадиган йирик лигалар раҳбарияти якунланмаган мавсумни тиклашга уринмоқда. Мухлис аҳли учун шуниси муҳим.

Мана, Германия Бундеслигаси ҳаммадан олдин рестартга чиқди - 16 майдан эътиборан ўйинлар мухлисларсиз ўтказилмоқда. Охирги дам олиш кунлари эса Украина чемпионати қайт­ди. Умуман, режага мувофиқ, шу ой давомида футболнинг кенг қайтиши кузатилиши керак. Шунинг баробарида тартиб ҳамма жойда бир хил бўлмайди. Қаердадир трибуналар батамом ёпиқ, Испанияда ҳаттоки, сураткашларни ҳам стадионга қўйишмайди. Россия Премьер-лигасида эса мавсумий абонемент эгалари учун дарҳол 10 фоиз жойни очиб қўймоқчилар.

Дарвоқе, Дания ва Чехия чемпионатлари май ойидаёқ тикланган эди, Португалияда эса рестарт июннинг биринчи ҳафтасига тўғри келади. Энди ЕЧЛ ва ЕЛга дахлдор янгиликларни кутамиз. Ҳозирча тахминий муддат аниқ - август ойи ўрталари.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz