Қайднома

Қидирув

Роналдо: «Месси мен учун энг зўри»

Роналдо: «Месси мен учун энг зўри»

  02.06.2020 17:44
  0
  239
Роналдо: «Месси мен учун энг зўри»

Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдо замонавий футболдаги бешта энг яхши ўйинчи номини санади. Унинг рўйхатидан Криштиану Роналду жой олгани йўқ.   Феноменнинг ушбу бешликни танлашда Мессининг энг юқорига қўйиши ва Роналдунинг умуман рўйхатга киритмагани жуда кўпчиликни ҳайратига сабаб бўлди.   «Албатта, Месси энг зўри. Унингдек иқтидор эгалари 20-30 йилда бир дунёга келади.   Мен яна Салаҳ, Азар, Неймар ва Мбаппени ҳам ўйинларини севиб томоша қиламан. Масалан, Мбаппе эндигина 21 ёшда бўлса ҳам жуда кўп голлар урмоқда. Футбол келажаги уники.   Килиан жуда тез қўзғалади, зарбалари ажойиб, ҳақиқий страйкер ва ақл бовар қилмас даражада тезкор. Тўғри, бизда ўхшаш жиҳатларимиз бор, аммо мен ва Мбаппе турли авлод футболчиларимиз. Бу ерда солиштириш ноўрин», дея қўшимча қилган Роналдо.   Маълумот ўрнида, Роналдо «Барселона» ва «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилган кам сонли ҳужумчилар сирасига киради. 1996—1997 йилларда каталонияликлар сафида тўп сурган «сўйлоқ», 2002—2007 йилларда «қаймоқранглилар» таркибида ҳаракат қилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz