Қайднома

Қидирув

«Футбол сири тўпда ётади» — Adidas FIFA билан ҳамкорлик қилаётганига 50 йил тўлди

«Футбол сири тўпда ётади» — Adidas FIFA билан ҳамкорлик қилаётганига 50 йил тўлди

  02.06.2020 20:15
  0
  167
«Футбол сири тўпда ётади» — Adidas FIFA билан ҳамкорлик қилаётганига 50 йил тўлди

«Футбол сири тўпда ётади», деган эди бир пайтлар Ғарбий Германия терма жамоаси сардори Уве Зеелер миллионлаб мухлислар қаршисида.   Дунёда жуда кўп спорт турлари мавжуд. Уларнинг номлари ҳам ҳар хил. Аммо футбол бошқача. Бу спорт турида «тўп сизнинг дўстингиз» деган ибора бор ва бу бежизга эмас.   Бу йил FIFA ва Adidasнинг ҳамкорлигига 50 йил тўлди. Спорт либослари ва анжомлари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси 1970 йил Мексикада ўтказилган Жаҳон чемпионатидан бери мусобақа расмий тўпини ишлаб чиқаради.   1930 йилдаги Жаҳон кубогидан бошлаб то 70 йилларгача ҳар бир терма жамоа ўзи учун қулай бўлган тўпда ўйнашга интилган ва фақатгина Мексика яшил майдонларида расмий Adidas тўпи билан майдонга чиқишган. Бу тўп барча терма жамоалар учун қулай кўринишдагиси эди.   Telstar'нинг туғилиши   1954 йилги Жаҳон чемпионатига қадар жамоалар 12 панелли тўпдан фойдаланишган ва 54 йилдан бошлаб 18 панелли тўплар оммалашган. Ушбу 18 панелли тўплар 1966 йилгача фойдаланилган.   Кейинги ўн йилликлар давомида тўп эволюцияси ривожланишда давом этди, чунки мутахассислар мукаммал сферани яратиш устида астойдил ҳаракат қилдилар. Adidas'нинг илк тўпига Telstar деб ном берилган. Жами 32 та махсус чарм панелдан иборат бўлган мазкур тўп ўз даврининг энг думалоқ тўпи эди.   Telstar'нинг асл номи «телевизор юлдузи» деган маънонинг англатиб, оқ-қора тасмали телевизорларда яхши кўриниши учун тўп нақши оқ ва қора панеллар билан безатилган.   zibm5fkx8wirislzqx44.jpg Telstar - 1970 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   uxk8tikjbx43kmhrug0e.jpg Telstar Durlast - 1974 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   adidas-tango.jpg Tango Durlast - 1978 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   unnamed.jpg Tango Espana - 1982 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   ed2xrrvkqy0s5suhntmy.jpg Azteca - 1986 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   yn4rdyhoxuvvht1difqu.jpg Etrusco Unico - 1990 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   ebxoid5loqwrjfyvjokf.jpg Questra - 1994 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   qtjro2d1qifroh3rwzef.jpg Tricolore - 1998 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   Fevernova-2002.jpg Fevernova - 2002 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   ser9n8eai4zmnwrlotpu.jpg Teamgeist - 2006 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   qntfxk0mhntcdypivaga.jpg Jabulani - 2010 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий учрашув тўпи   xbh8jqknrznz88cpa2dy.jpg Brazuca - 2014 ФИФА Жаҳон кубоги учун расмий учрашув тўпи   hvxezouccf4cej560mry.jpg Telstar 18 - ЖЧ-2018 учун расмий учрашув тўпи   Францияда рангли тўп   Telstar Durlast 1974 йилда Германиядаги Жаҳон кубогида фойдаланилганидан сўнг, 1978 йил Аргентинада Tango Durlast ўйналинди. Бу келажак авлод тўпи бўлиб, келгуси бешта Жаҳон кубоги тўплари учун асос вазифасини ўтарди. 1982 йилдаги Tango Espana тўпи эса синтетик тўплар оммалашган бир даврда ҳали ҳам теридан тайёрланадиган сифатли тўп бўлган. У жуда юқори технология билан ишлаб чиқилган ва ўз навбатида сув ўтказмайдиган полиуретанли қатлам билан мустаҳкамланган.   1998 йилдаги Жаҳон чемпионатида илк бор рангли тўпдан фойдаланилди. Ана шу Tricolore тўпи янги аср Жаҳон кубокларида фойдаланиладиган тўпларга ҳамиртируш вазифасини ўтади.   «Имконсиз нарсани ўзи йўқ»   2018 йилда ЖАР Республикаси мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида Adidas атиги 8 панелдан иборат Jabulani тўпини фойдаланишга топширди. Ушбу тўп Adidas учун XI Жаҳон чемпионати эди. Мазкур тўп кейинчалик барча даврларнинг энг барқарор ва аниқ тўпи дея ҳам аталиб келди.   Ундан кейин Brazuca янги таркибий янгилик билан фахрланади: олтита бир хил панелларнинг бетакрор симметрияси турли сирт тузилиши билан бирга майдонга мослашувчанлик. Тегиниш, ҳис қилиш, барқарорлик ва аэродинамика барчаси мужассам эди. Шунингдек, голни аниқлаш технологияси билан бойитилганлик.    Биринчи Telstarга деярли 50 йил ўтгач, Жаҳон кубогининг сўнгги тўпи Telstar 18 бўлиб, у янги кўриниш, юқори технологиялар ва қайта ишланган қадоқлаш каби барқарор элементларни ўз ичига олган. Шунингдек, Telstar 18нинг ичига NFC чипи киритилган бўлиб, у истеъмолчиларга смартфондан фойдаланган ҳолда тўп билан ўзаро муносабатда бўлишга имконини беради.   – Асл Telstar барча замонларнинг энг машҳур футбол тўпларидан бири бўлиб, футбол тўпи дизайнини бутунлай ўзгартириб юборган. Шу сабабли, Telstar 18 ни асл моделига содиқ қолиб, ривожлантириш биз учун жуда қизиқарли вазифа бўлди, – деди Adidas компаниясининг Категориялар билан ишлаш бўлими директори Роланд Роммлер. – Панелларнинг янгича тузилиши ва NFC чипининг тўпга ўрнатилиши футболга ҳақиқий янгича инновацияни олиб кирди. Ўйлайманки, ушбу тўп футболчилар учун ҳам янги даражаларни эгаллашда ёрдам беради.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz