Қайднома

Қидирув

Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади...

Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади...

  04.06.2020 02:20
  0
  241
Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади...

Хабарингиз бор, шу йил октябрь ойида мамлакатимиз U-19 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. 

"Бир неча дақиқа аввал ОФК билан видеоконф бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон мезбонлик қилиши керак бўлган Осиё чемпионати U-19 саналари ўзгаришсиз турибди. Мусобақа 14—31 октябрь кунлари ўтказилади. Унинг учун "Бунёдкор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва АГМК стадионлари танлаб олинган. 
ЎзПФЛ ишчи режасига кўра, мана шу оралиқда Coca Cola Суперлиганинг 3 та тур учрашувлари ўтиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, биз биринчи давра ўйинларининг 4 тасида жамоаларнинг уй-сафар ҳолатини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилдик. Бу билан 14—31 октябрь кунлари давомида "Бунёдкор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва АГМК клубларининг сафарда тўп суришларига эришишимиз мумкин",деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.
***

Айтганча, жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтиши белгиланган. Шу боисдан Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида навбатдаги йиғинни бошлаш арафасида. 5-15 июнь кунлари U-19 терма жамоамиз Тошкентда йиғин олиб боради.  Олинган маълумотларга кўра, бош мураббий мазкур йиғинга Суперлига асосий таркибида ўйнаётган Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов каби футболчиларни жалб этмаган ва асосан янги футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилган.  Ҳозирча йиғинга қайси футболчилар жалб этилгани ҳақида тўлиқ маълумот йўқ.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz