Қайднома

Қидирув

БУГУННИНГ ГАПИ

Бугун Ўзбекистон ОТЖ Фарғонада Кенияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади

  26.03.2018 09:55
  0
  555
Бугун Ўзбекистон ОТЖ Фарғонада Кенияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади

Бугун Фарғонада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения олимпия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.


Ўзбекистон Кубоги янги форматда ўтказилади

  25.03.2018 08:57
  0
  597
Ўзбекистон Кубоги янги форматда ўтказилади

Ўзбекистон Кубоги беллашувлари янги форматда ўтади.


Осиё Кубоги-2019: Қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайда бўлади

  25.03.2018 08:05
  0
  794
Осиё Кубоги-2019: Қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайда бўлади

2019 йилнинг 5 январь — 1 февраль кунлари БААда футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

 


Ўртоқлик учрашувлари: Швеция Чилига ютқазди ва бошқа натижалар

  25.03.2018 00:00
  0
  643
Ўртоқлик учрашувлари: Швеция Чилига ютқазди ва бошқа натижалар

ФИФА кунлари давомида қатор терма жамоалар ўзаро ўртоғлик учрашувида майдонга тушишмоқда.


Энди Олимпия захиралари коллежларига қабул жараёнлари шаффоф ўтиши таъминланади

  24.03.2018 09:11
  0
  563
Энди Олимпия захиралари коллежларига қабул жараёнлари шаффоф ўтиши таъминланади

23 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлаш ишларини назорат қилиш, уни янада жонлантиришга қаратилган катта йиғилиш ташкил қилинди.

23 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлаш ишларини назорат қилиш, уни янада жонлантиришга қаратилган катта йиғилиш ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясида фаолият олиб бораётган мутахассислар, Рсеупблика Олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишни Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар олиб боришди. 

МОҚ раҳбари йиғилишда фармонда белгилаб берилган мамлакатимизда спорт эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш бўйича ишларни жонлантириш, унга йирик хорижий компаниялар ва сармоядорларни жалб қилиш бўйича алоҳида топшириқ берди.

Шунингдек, республика спорт федерациялар ва ассоциацияларининг қайтадан шакллантирилган штат жадвалларини яқин вақтлар ичида тасдиқлаш борасида маълум қилинди. Ундан ташқари яккакураш спорт турларида ҳар бир вазн тоифасида терма жамоа учун саралаб олинадиган тўрт нафардан спортчилар апрель ойидан Осиё ўйинларига қаратилган ўқув-машғулот йиғинларини бошлаши ҳақида айтилди.

"Режа бўйича ҳар бир вазн тоифасида сараланган тўрт нафар спортчи 1 апрелдан бошлаб йиғинларни бошлаши керак. Улар Осиё ўйинларида ва унгача халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Бундан ташқари спорт учун йўналтирилаётган маблағларни мақсадли, самарали сарфлашни назоратини кучайтиришимиз лозим. Бунинг учун МОҚ қошида алоҳида инспекция ҳам ташкил қилдик.

Олимпия захиралари коллежлари фаолияти сифатига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Қабул жараёнларини МОҚ, вазирлик ва федерация вакиллари иштирокидаги махсус комиссия назорат қилади. Улар турли кунларда ўтказилади. Қабул жараёнларида энг муҳими шаффофликни таъминлашимиз керак. Шунингдек, улар оммавий ахборот воситалари орқали ҳам ёритилиб борилиши лозим", - деди Умид Аҳмаджонов. 

Йиғилишда Президент фармони асосида мамлакат олимпия терма жамоалари учун ажратилган ўқув-машғулотлар базалари учун лойиҳа ва сметани тайёрлаш борасида кўрсатма берилди. Унга кўра яқин вақт ичида Самарқанд вилояти Самарқанд туманида универсал олимпия тайёргарлиги ва халқаро мусобақалар ўтказиш маркази, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Азия-Чимган” меҳмонхонаси негизида миллий терма жамоалар учун универсал олимпия тайёргарлиги маркази, Жиззах вилояти Зомин туманида “Алоқачи” соғломлаштириш оромгоҳи негизида гимнастика спорт тури бўйича олимпия тайёргарлиги маркази, Наманган вилояти Чортоқ туманида сержантлар тайёрлаш мактаби негизида спорт ўйинлари бўйича олимпия тайёргарлиги маркази ва Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида “Гулнора” соғломлаштириш оромгоҳи негизида спорт яккакурашлари бўйича олимпия тайёргарлиги марказининг лойиҳалари тайёр бўлади, шу билан биргаликда қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилади. 

Умид Аҳмаджонов йиғилишда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини қайта кўриб чиқиш лозимлиги ҳақида ҳам гапирди. "Наманган вилоятидаги гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига борганимда дзюдо татамилари жойлаштирилганлигига гувоҳ бўлдим. У ерда шунингдек, бокс бўйича машғулотлар ҳам ташкил этилар экан. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ахир ушбу БЎСМ фақатгина гимнастика спорт турига ихтисослаштирилган", - деди МОҚ раҳбари.

Шунингдек, фармон асосида "Бунёдкор" спорт мажмуасини Ўзбекистон футбол ассоциацияси балансига ўтказиш, Қўқон шаҳрида қурилиши режалаштирилган янги замонавий стадионнинг лойиҳа ва сметасини ишлаб чиқиш, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғида футбол бўйича терма жамоалар учун база бунёд этиш борасида Сардор Раҳматуллаев ва Омон Ғофуровларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Учрашувда терма жамоаларимизни кучайтириш учун хориждан малакали ва тажрибали мураббийлар жалб қилиш борасида ҳам гап борди. Сузиш, енгил атлетика, қолаверса, волейбол, баскетбол, теннис каби спорт турларига мураббийларни олиб келиш, уларга эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университетининг юқори босқич талабаларини малака ошириш мақсадида бириктириб қўйиш таклифи ҳам берилди.

"Спорт" телеканали билан ҳамкорликда ташкил этилаётган "Спорт клуб" кўрсатувининг кейинги сонида спортнинг яккакураш турлари - таэквондо, бокс, спорт курашлари, каратэ ҳамда дзюдо федерациялари раҳбарлари ва спортчилари иштирокида дастур тайёрлаш борасида ҳам режа қилинди. 

Ўз навбатида, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов кўрсатувнинг кеча намойиш этилган илк сонида фарғоналик Ҳайдаржон Абдуллаевнинг каратэ бўйича йўллаган мурожаатини ўрганиб чиқиш ва керакли чораларни кўриш бўйича Жанг санъати ва яккакурашлар департаменти директори Сардор Тошхўжаевга топшириқ берди.

ЎФФ РАҲБАРИЯТ ЎФФ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ВИЛОЯТ ФЕДЕРАЦИЯЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯ ТАРИХИ МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР ҲОМИЙЛАР МАНЗИЛИМИЗ ТЕРМА ЖАМОАЛАР ЎЗБЕКИСТОН U-19 ЎЗБЕКИСТОН U-23 ЯНГИЛИКЛАР ЎФФ ПФЛ ЧЕМПИОНАТ ТЕРМА ЖАМОАЛАР ОФК ТУРНИРЛАР ЖЧ-2018 САРАЛАШ ЖЧ-2018 3-САРАЛАШ БОСҚИЧИ МЕДИА ФОТОГАЛЕРЕЯ © THE-UFF.COM


Ўртоғлик учрашуви: Олимпиачиларимиз Андижонда Кенияга ютқазишди

  23.03.2018 22:29
  0
  606
Ўртоғлик учрашуви: Олимпиачиларимиз Андижонда Кенияга ютқазишди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Андижонда кениялик тенгқурларига қарши биринчи ўртоғлик учрашувини ўтказди.


Бугун Ўзбекистон терма жамоалари Африка терма жамоаларига қарши

  23.03.2018 09:16
  0
  658
Бугун Ўзбекистон терма жамоалари Африка терма жамоаларига қарши

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни кунларда Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб турибди.


Кения олимпия терма жамоаси Андижонда катта тантана билан кутиб олинди

  21.03.2018 16:14
  0
  749
Кения олимпия терма жамоаси Андижонда катта тантана билан кутиб олинди

Кения олимпия терма жамоаси бугун тонгда юртимизга етиб келгани ҳақида аввалроқ маълум қилгандик. Шу куннинг ўзидаёқ кениялик футболчилар ўйин бўлиб ўтадиган Андижон шаҳрига йўл олишди.


«Ўйнашади анжанчасига»: Кенияликлар Андижонда кутиб олинди (видео)

  21.03.2018 15:07
  0
  659
«Ўйнашади анжанчасига»: Кенияликлар Андижонда кутиб олинди (видео)

Маълумки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ва 26 март кунлари водийда Кения олимпия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.


Кения олимпия терма жамоаси Ўзбекистонга етиб келди

  21.03.2018 10:50
  0
  624
Кения олимпия терма жамоаси Ўзбекистонга етиб келди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ва 26 март кунлари водийда Кения олимпия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.


Мени ранжитган «Навбаҳор»га мухлислар қайтмоқда

  20.03.2018 09:14
  0
  516
Мени ранжитган «Навбаҳор»га мухлислар қайтмоқда

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Локомотив» ўйинида 2018 йил учун рекорд натижа қайд этилди. Шу куни Намангандаги марказий стадионга 25300 нафар мухлис келди. Бу ҳозирча жорий мавсумдаги рекорд натижадир.

 


Умид Аҳмаджонов ҳакамлар маоши ва футбол мухлислари ҳақида гапирди

  19.03.2018 17:22
  0
  760
Умид Аҳмаджонов ҳакамлар маоши ва футбол мухлислари ҳақида гапирди


Суперлига 3-тур: фактлар, қаҳрамонлар, иқтибослар ва бошқа турли кўрсатгичлар

  19.03.2018 15:51
  0
  547
Суперлига 3-тур: фактлар, қаҳрамонлар, иқтибослар ва бошқа турли кўрсатгичлар

Суперлиганинг 3-тури чемпионатимиз тўғри йўлдан кетаётганига яна бир аломат кўрсатди:


Суперлига 3-тур: энг яхшилар ва тур рамзий терма жамоаси билан танишинг!

  19.03.2018 14:28
  0
  699
Суперлига 3-тур: энг яхшилар ва тур рамзий терма жамоаси билан танишинг!

Хабарингиз бор кеча Суперлига баҳсларининг 3-тури ўз нихоясига етди. Интерфутбол нашри чемпионатимиз ўйинларини кенг ёритиб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


Ўзбекистон ОТЖнинг Кенияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таркиби

  19.03.2018 10:47
  0
  598
Ўзбекистон ОТЖнинг Кенияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таркиби

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси шу йили Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.


Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Марокашга йўл оладиган таркиби

  19.03.2018 10:45
  0
  726
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Марокашга йўл оладиган таркиби

Хабарингиз бор, шу йилнинг 23 ва 27 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.


Футболимиз бағрига шамол тегади ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 22-сонида

  19.03.2018 10:33
  0
  550
Футболимиз бағрига шамол тегади ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 22-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин.


«Насаф» Навоийда «Қизилқум»ни таслим этди

  18.03.2018 22:14
  0
  488
«Насаф» Навоийда «Қизилқум»ни таслим этди

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Насаф” учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.


«Реал» «Жирона»га қарши таркибни танлади

  18.03.2018 17:54
  0
  544
«Реал» «Жирона»га қарши таркибни танлади

Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 19март куни Испания чемпионатининг 29-тур доирасида “Жирона” клубини қабул қилади.


Роналду қамаладими?

  18.03.2018 14:42
  0
  709
Роналду қамаладими?


Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz