АПЛ 28-туридан туридан ўрин олган «Норвич» - «Брентфорд» учрашувида кутилмаган воқеа содир бўлди. Меҳмонлар мазкур баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, лекин қуйидаги маълумот мавзуси мутлақо бошқа.
CIES Football Observatory (Халқаро спорт тадқиқотлари маркази) энг сердаромад футбол академиялари рейтингини эълон қилди.
Бразилиялик Тьяго Сильванинг фаолиятига ҳар қандай футболчи ҳавас билан боқса керак. Уни бемалол «совринютар» ибораси билан таърифлаш мумкин. Қаранг, Бразилия терма жамоаси ва «Челси» клуби ҳимоячиси қаторасига 12 йилдан буён кубок ютиш бобида ўзига хос серия қайд этмоқда. Шунчаки, ажойиб!
Россиянинг «СДЗН» («Спорт день за днём») нашри мамлакат чемпионати тарихига назар солиб, ўзига хос рамзий терма жамоа шакллантирди. Журналистлар бунда 30 йилдан ортиқ вақт давомида Россия элит лигасида ўйнаган собиқ иттифоқ республикалари вакилларига эътибор қаратишди. Оддий айтганда, чемпионатнинг Қ30 йиллик тарихида ёрқин из қолдирган МДҲ мамлакатлари футболчилари эътироф этилдилар.
Сизга яхши маълумки, 8 мартдан бошлаб Европа ЧЛ 1/4 финал босқичи иштирокчиларининг номи маълум бўла бошлади. Суперлигада эса 2-тур ўйинлари старт олди.
«ПСЖ» жорий мавсум барқарор эмас ёки жамоа ўта хотиржам. Ҳар ҳолда, парижликлар ЧЛ 1/8 финали дастлабки ўйинида «Реал»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига устун келишди, кейин Лига 1да «Нант» меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида ютқазишди. Боз устига, жамоа Нантда биринчи бўлимнинг ўзида 3та жавобсиз гол қўйиб юборди. Энди «Реал» билан баҳсдаги битта вазият кенг муҳокама қилинмоқда...
Италия. «Рома» Италия чемпионати 28-турида «Аталанта»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига 3 очкони ўз томонига оғдирди. Бироқ жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо бу сафар ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни ҳаттоки, захирадан ҳам майдонга туширмади.
Мана ниҳоят футбол мухлисларимиз интиқиб кутган дамлар ҳам келди. Суперлига-2022 нинг дастлабки тури ўтказилдики унда кутилган ва албатта кутилмаган натижалар қайд этилди. Наманганда эса ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтди. Еропада эса ҳамон ўша "жанглар" давом этаётир.
«АЛ-АҲЛИ» МУРАББИЙИНИНГ «ЧЕЛСИ» ЎЙИНЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВДАН КЕЙИНГИ ТАЪСИРЛИ СЎЗЛАРИ. Европада кўпчилик Клублар ўртасидаги ЖЧни унча қадрламайди. Дейлик, «кўҳна қитъа» жамоалари мухлислари турнирнинг бош совринига «пластик кубок» сифатида қарашади. Бошқа қитъа вакиллари учун эса клублар мундиали катта футбол муҳитини синаб кўриш имконияти, албатта.
Озарбайжоннинг «Қорабоғ» клуби Европа Конференциялар Лигасидаги иштирокини тўхтатди. Жамоа бош мураббийи Гурбан Гурбановнинг ўйин вазиятига тўғри ёндашуви эса 1|16 финал босқичининг ўзига хос чиройли воқелигига айланди.
Ўзбекистон термаси ўзининг 30 йиллик тарихида ОФКга аъзо 34та жамоага қарши ўйнаб кўрган. Мальдив термаси ушбу рўйхатга 35-рақиб сифатида киради, зеро, Наманганда ўтадиган учрашув тарихдаги илк қарама-қаршилик бўлади.
Мана ниҳоят футбол мухлислари интиқиб кутган футбол "баҳори" ҳам бошланди. Бинобарин, 1-турдаёқ бутун мавсумга татигулик чироли ўинлар гувоҳи бўлишимиз мумкин. Европада эса ТОП-10 милли Кубоклари учун баҳслар асоси "босқичга" келиб қолди. InterFUTBOL газетасининг 3 март кунги пайшанба сонида айнан ушбу мавзуларга дахлдор мақолаларга кўпроқ саҳифа ажратилди. Хусусан, ...
ОФК Ижроий қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига дахлдор бир қатор янгиликлар тасдиқланди. Жумладан, ОЧЛ формати ўзгартирилиши расман маълум қилинди.
Бир ўйин сабаб аёллар футболи эркаклар футболини иккинчи даражага тушириб қўйди. Гарчи бу узоқ давом этмаган бўлса ҳам. Бош қаҳрамон - Янги Зеландия аёллар терма жамоаси ҳимоячиси Мейкайла Мур. SheBelieves Cup халқаро турнири доирасидаги АҚШга қарши баҳсда ғайриоддий ҳаракатлари билан ажралиб турди.
Сизга яхши маълумки, ўтган ҳафта Яйпанда янги футбол мавсумига старт берилди. Шунингдек, Суперлига-2022 жамоалари "заявка" бериш ишларини якунлашди.
«Бавария»нинг толмас ҳужумчиси Томас Мюллер ҳайвонларни жуда яхши кўради. Айниқса, отларга меҳри бошқача. Аммо футболчи яқинда шахсий отхонасидаги воқелик ортидан танқидларга учради. Томас ўтган йили зотдор отларни уруғлантириш бизнесига ҳам сармоя киритганди.
Олдинроқ, "Андижон" футбол клуби матбуот котиби Туркия ҳукуматидан ёрдам сўраганди.
«Пахтакор» ўз академияси тарбияланувчиси Жасур Ёқубов билан 2 йиллик шартнома тузди. 23 ёшли ҳимоячи аввалги мавсум «Сурхон»да ўйнаб, Суперлига доирасидаги 23та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол урганди.
Мана Европа ЧЛ 1/8 финалининг 2-"қисми" ҳам бошланди. Якшанба куни эса футбол мавсумини бошлаб берадиган Ўзбекистон суперкубоги ўйини ўтказилади.
«Барселона» Европа Лигаси 1/16 финали доирасидаги илк ўйинни «Камп Ноу»да ўтказиб, «Наполи»ни енголмади - 1:1.