Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўтган ҳафта старт олган ОЧЛнинг янги мавсуми ҳақида навбатдаги маълумотларни тақдим этди. Ушбу фактлар Ўзбекистон клублари иштирокига бефарқ қарамайдиганлар учун айни муддао, албатта.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Сир эмаски, ўтган ҳафта ҳам Суперлигада ҳакамларни "қовун тушириши" авжига чиқди.
«Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Жаррод Боуэн 15 ёшли пайти «Херефорд» клуби тизимида шуғулланарди. У ҳозир «Твиттер»даги биргина ёзуви туфайли жиддий муаммога дуч келди...
Европа минтақасидаги ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Сербия ва Португалия миллий жамоаларининг ўзаро учрашуви бирданига қатор воқеликлар ортидан тилларда достон бўлди. Энг асосий факт ва ёрқин воқелик португаллар етакчиси Криштиану Роналду билан боғлиқ, албатта.
Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг маълумот беришича, ЖЧ-2022|ОК-2023 қўшма саралаши иккинчи босқичининг марказлаштирилган турнири тақвимини қулайлаштириш мумкин. Яъни ОФК маълум шартлар асосида терма жамоаларга шундай ҳуқуқ берган...
2020 йилнинг трансфер бозори бутунжаҳон пандемияси таъсир этган навбатдаги соҳа бўлди. Даромад манбаларидан жудо бўлган клублар 100 млн. евродан кўпроқ баҳодаги келишувларни амалга ошира олишмагани боис, қишки дарча «ҳарорати» мўътадил бўлди. Бироқ ёзги-кузги олди-сотдилар АПЛ клубларига бир қатор залворли трансферларни туҳфа этди.
Сизга яхши маълумки, ушбу ҳафтада АГМК жамоасининг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши, ЕЧЛ 1/4 финалида кутилган ва кутилмаган натижалар ҳамда Суперлига 5-туридаги марказий ўйиндаги "трагедик" натижа барчамиизни диққат марказимизда бўлди.
Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси 7 апрель куни Суперлиганинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан (1:2) кейинги тартибсизликлар юзасидан иккинчи расмий баёнотни берди.
Шимолий Македония нашри Германия миллий жамоаси ва «Челси» клуби ҳужумчиси Тимо Вернерни мамлакат фуқароси мақоми билан «сийлади». Гап шундаки, футболчи ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Германия - Шимолий Македония учрашувида меҳмонлар жонига оро бўлди ва улар якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, катта сенсация қайд этишди.
Жорий ҳафтада Суперлиганинг 4-тури, ЖЧ-2022 саралаш босқичи ҳамда халқаро назорат-ўртоқлик учрашувларида қайд этилган натижалар диққат марказимизда бўлди.
«Реал Мадрид» афсонаси Икер Касильяс рафиқаси Сара Карбонеро билан ажрашди. Буни 37 ёшли журналист хонимнинг ўзи маълум қилди.
Мағрур Златан Ибрагимович Швеция миллий жамоасига қайтиш қарорига оиласи, яъни яқинлари қандай муносабат билдиришгани ҳақидаги саволга жавоб беришда, беихтиёр йиғлаб юборди.
Камерун термаси Африка Миллатлар кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа «заявка»сига 16 футболчи киритилди, аммо рўйхатда Эрик Максим Чупо-Мотинг йўқ эди.
Сайёрамизнинг энг томошабоп лигаси ҳисобланувчи АПЛда шиддатли ўйинлардан ташқари, футболчиларга тааллуқли статистик маълумотлар ҳам кўпчилик диққат марказида туради.
Бугунги кунда Қатарда фаолият юритаётган мутахассис Алишер Никимбаев Гана термасининг мамлакатимизга ташрифи муносабати билан бош жамоамизнинг Африка вакилларига қарши кечган ўйинларини ёдга олди. Шунингдек, қитъамизда футзал бўйича жаҳон чемпионатига йўл очадиган саралаш схемаси ҳақида маълумот берди.
Сир эмаски, жорий ҳафта миллий термамизнинг беўхшов ўинлари ва мағлубият ҳамда ЖЧ-2022 (Европа) саралаш учрашувларидаги натижалар бош мавзу сифатида эътироф этилди.
Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қаторасига 35та учрашувда мағлубиятга учрамади.
Бугун, 30 март куни Қарши шаҳрида давлат хусусий шерикчилик асосидаси нодавлат мактабгача таълим ташкилоти «Chiссо-29» болалар боғчасининг очилиш маросими ўтказилди.
Юксак натижа. Туркиялик Бурак Йилмаз Европадаги ЖЧ-2022 саралашини ўта зўр бошлади. Диққат қилинг, 35 ёшли футболчи Нидерландия миллий жамоасига қарши кечган баҳсда 3та гол уриб, туркларнинг 4:2 ҳисобида зафар қучишларини таъминлади. Эътиборли томони, Бурак бунга қадар 6 йил давомида бирор марта «хет-трик» қайд этмаганди.