7-9 октябрь кунлари футбол ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоалари Эронга қарши бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.
Ҳурматли газетхонлар, мана одатдагидек InterFUTBOL газетаснинг 6 октябрь кунги навбатдаги сешанба сонини Сиз азизларга ўзига хос тарзда "реклама" қилмоқдамиз.
«Вулверхэмптон» тобора португаллашмоқда. Мана, «Барселона»га сиғмаган Нелсон Семеду ҳам «бўрилар» сафига қўшилди. У АПЛда ўз ўрнига эга жамоанинг португалиялик 10-футболчисидир.
Жозе Моуриньо македониялик журналистни хурсанд қилиш учун матбуот анжуманига қайтди. У эса португалиялик мураббийдан яқинда вафот этган отаси ҳурмати бирга суратга тушишни сўради.
«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов аввалги пайшанба оқшоми нақ 208 кунга чўзилган голсиз сериясига нуқта қўйди, ниҳоят. Аммо ҳамюртимизнинг узоқ куттирган голи бесамар кетди - ростовликлар Европа Лигаси учинчи саралаш босқичида курашдан четга чиқишди...
Ёзги трансферлар ойнасида грандлар ўз таркибларига энг кучлиларни жалб этиш учун пулларни аяшмайди. Бу эса, ўз навбатида, иқтидор кашф этганлар учун айни муддао.
Сиз азизларга шуни мамнуният билан билдирамизки, "ИнтерФУТБОЛ" газетасининг 29 сентябрь кунги 47(1774)-сонида бир қатор қизиқарли ва таҳлилий мақолаларни ҳам мутоала қилишингиз мумкин.
Бироз олдин Доҳа шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақаси чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
УЕФАдек йирик футбол ташкилотини бинойидек бошқараётган Александер Чеферин ҳамон кўпчилик учун сирли персонаж мақомида.
Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб берди.
Ушбу жамоа билан "Шерлар" 2011 йил гуруҳ босқичида майдонга тушишган. Ўшанда Теҳронда "Истиқлол" 4:2, Тошкентда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Тошкентда майдонга тушган футболчилардан Владимир Козак ва Егор Кримец ҳамон жамоамиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Кримец ўшанда ғалаба келтирган голни урган.
«Бавария» Бундеслига стартида яна 8та гол урди, Лерой Сане кулди, Роберт Левандовски товони билан нозик «пас» берди, ҳаттоки, ўсмир йигит ҳам гол урди.
Ҳурматли газетхонлар! Мана Сиз кутган InterFUTBOL нинг навбатдаги пайшанба сони ҳам сотувга чиқарилиб ҳамда обуначиларга жўнатилди.
«Шэмрок» клуби футболчиси ўғли учун Златан Ибрагимович формасини сўради.
Сизга яхши маълумки, ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари InterFUTBOLнинг янги сонлари нашр этилади.
Франция чемпионатининг чин гегемони - «ПСЖ» коронавирус туфайли нақ 7 нафар юлдузини маълум муддатга йўқотди.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду қаллиғи Жоржина Родригесга қимматбаҳо узук совға қилди.
Фахрий ҳужумчи Эдинсон Кавани Sodre (Уругвайда кўнгилочар тадбирлар ва маданият, жумладан, балет тараққиётига масъул давлат органи) рекламасида суратга тушди.
Азиз газетхонлар! "ИнтерФУТБОЛ" газтесининг навбатдаги пайшанба сонида ҳам Сизларни беэътибор қолдирмайдиган бир қатор қизиқарли ва таҳлилий мақолалар ҳам чоп этилган.
«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ва яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов «Ал Ҳилол»га қарши Осиё Чемпионлар Лигаси 4-тур ўйинидан аввал матбуот анжуманида иштирок этишди.