Соғинмасдан бўлармикан футболни,
Болаликдан теккан асл бу «дард»ни.
Футбол билан ошномиз,
Мамнун бўлиб, шодланиб.
Ким ўйлабди-я, футбол тўхташин,
Бутун ҳаётимизда бўлгани каби футболда ҳам сабр керак. Айниқса, мураббийлар билан муносабат ўрнатиш масаласида. Ҳа, салбий натижалар ҳеч кимга ёқмайди.
Бутун ҳаётимизда бўлгани каби футболда ҳам сабр керак. Айниқса, мураббийлар билан муносабат ўрнатиш масаласида. Ҳа, салбий натижалар ҳеч кимга ёқмайди.
Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатидан кейин олимпия терма жамоамиз иштироки хусусида турли-туман фикрлар билдирилгани рост.
Хабарларда ўқидим - ЖЧ-2022да ўзбекистонлик бирор ҳакам ишламас экан. Ҳар ҳолда, ФИФА томонидан эълон қилинган даъвогар ҳакамлар рўйхатида бизнинг вакиллар йўқ.
Билишимча, бу йил Суперлигада ёш лимити бекор қилинган. Нега? Ахир бу ёшларни катта саҳнага тортиш учун жуда зарур чора эди-ку. Ўйлайманки, бу шартнинг самараси ҳам кўрина бошлаганди.
Вадим Абрамов томонидан БАА йиғинига таклиф этилган футболчилар рўйхатига қарасак, унда ёшлар кўпдек.
«Локомотив»нинг янги мавсум арафасидаги умумий ҳолати мени асло қониқтирмаяпти. Йўқ, «темирйўлчилар» мухлиси эмасман, аммо кучли жамоалардан бирининг орқага кетаётгани бутун футболимиз учун ташвишланарли, албатта.
Айримларнинг айтиш-ёзишларича, «Бунёдкор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқолмагани бир томондан яхши эмиш. Барака топгурлар, нимаси яхши? Бизга қандайдир рейтинглар муҳимми ёки футболчиларимизнинг талаб даражасида ўсишлари?
Футбол кўриш севамиз,
Жаннатмакон юртимиз.
- Агар ўз сўзларим билан шогирдларимга таъсир ўтказолмасам, мен йўлга қўйган тактик чизмаларнинг бир тийинлик аҳамияти қолмайди - бу гапларни анча олдин ўқигандим, афсуски, ким айтганини эслолмадим. Лекин жуда таниқли мураббийга тегишли эканлиги аниқ. Вадим Абрамов нега муваффақиятга эришяпти (ҳар ҳолда, жамоалар унинг қўл остида чиройли ўйнайди)?
«Пахтакор»нинг швейцариялик Эрен Дердийок билан шартнома тузганини мутлақо маъқуллайман, гарчи у анча кўп маош олсада.
«Навбаҳор» мураббийлари 10 нафардан ортиқ легионерни синовдан ўтказишлари ҳақидаги хабарларни ўқиб, тўғриси, жуда ҳайрон бўлдим. Ахир бизда хорижликларга нисбатан қатъий лимит мавжуд.
Тўғриси, Темур Кападзенинг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётганидан роса хурсандман. Футболчилик даврида ҳам клубларимиз, ҳам миллий жамоамизда ҳамиша жонини жабборга бериб тўп сурган Кападзе шундай ишончга мутлақо ҳақли эди.
Биламизки, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари аллақачон жаҳон аренасига чиққан.
Монанд чамбарчас бўлди, Деҳқон аҳлига туташ...
Охирги йилларда «Спорт» телеканалида футболнинг ўрни анча ошгани айни ҳақиқат. Ҳар ҳолда, миллий чемпионат ўйинлари ва унга боғлиқ турли тадбирлар - қуръа ташлаш ва тақдирлаш маросимлари трансляцияси эвазига каналнинг рейтинги нисбатан яхшиланди.
Равшан Эрматовга нисбатан ҳурматим янада ошди. У ОФКнинг йил лауреатларини тақдирлаш маросимига бежиз бормабди (аслида биздан бирор номзод йўқ эди).