Гарчи «Локомотив» навбатдаги баҳсда «Пахтакор»ни мағлуб этиб, чемпионлик йўлидаги имкониятларини анча ошириб олган бўлсада, барибир, Pepsi Суперлигадаги интрига сақланиб турибди. «ИнтерФутбол» анъанага мувофиқ, тур қаҳрамонларидан иборат рамзий терма жамоа тузди.
Эктор Купернинг Ўзбекистон термаси бош мураббийи сифатидаги фаолиятига ҳам аста-секин кўникиб боряпмиз.
Шартномалар имзолаш арафасида ҳар қайси футболчи, албатта, тиббий кўрикдан ўтказилади. Жуда кўп ҳолларда келишувнинг амалга ошиш-ошмаслиги бевосита шифокорлар хулосасига боғлиқ бўлади. Хўш, жамоа янги аъзосининг яроқли ёки яроқсизлиги қандай аниқланади?
Англия грандларининг синхрон тарздаги старти ўзига хос таҳлил ўтказишга ундайди. Қаерлик футболчилар яхшироқ кўрсаткичга эгалар:
Ўзгача бразилиялик ёки Коутиньо ниманинг ҳисобига зўр?
«Барселона» вакилига ўхшаш футболчиларни охирги вақтларда «хаёлот» сифатида таърифлашмоқда. Ўзи бразилиялик аксарият машҳур ўйинчиларнинг ҳаёт йўли драма чизгиларига тўла. Кимдир қашшоқликда ўтган болалигини эсласа, яна биров жиноятчилик юқори нуқтага чиққан ўлкада, безорилар даврасида улғайганини тилга олади. Коутиньода эса ҳаммаси бошқача...
Бўлажак футболчи Бразилиянинг қоқ юраги - Риода таниқли меъмор оиласида туғилган. Ёш Фелиппе болалигидан икки акаси ҳамроҳлигида футбол билан яхши шароитларда шуғулланган. Тўғри, у ҳам футбол киллери инстинктини аввалига кўчада ривожлантирган. Яъни вундеркинднинг ажойиб қобилиятлари яққол кўзга ташланишига қадар ҳаммаси оддий давом этган. Кейин воқеалар классик кўриниш олган - маҳаллий академия, «Васко Да Гама» кўриги ва катталар футболида дебют. Коутиньо Европага кўчиб ўтишни ҳам сира пайсалга солгани йўқ. Ўз олдига қўйган муайян мақсадларига эришгач, дарҳол янада юқорироқ марраларни кўзлади. Фелиппе шу тариқа «Интер» сафига қўшилди, кейин «Эспаньол»да ижара келишувини ўтади ва тез орада «Ливерпуль» либосига бурканди, якунда шов-шувли тарзда «Барселона» таркибини тўлдирди.
Муҳими, Коутиньо фаолиятининг ҳар бир босқичида бошқаларда йўқ қандайдир хислатларга эгалигини исботлади. Айни шу жиҳат Каталония клуби раҳбариятини унинг трансферига 130 млн. евро сарфлашга ундаган бўлса, ажабмас. Бразилиялик футболчи универсаллик бобида ҳам чакки эмас ва тахмин қилинганидек, ҳали клубда Андрес Иньеста функцияларини тўлиқ ўз зиммасига олса керак. Вазият яратиш, қулай тўп ошириш, зарба бериш учун вақтида қулай позицияга чиқиш — буларнинг барчаси ҳозирнинг ўзида Коутиньо қўлидан келади. Фелиппенинг ўйин услуби Nike ижодкорларини шунчалик илҳомлантирмоқдаки, улар Phantom VSN номини олган янги бутса модели яратишди. Компания охирги марта янги моделни 2014 йили айнан Андрес Иньеста билан тақдим этганди. Ҳа, кўринишидан, янги «хаёлот» вақти келди, чоғи...
Коутиньога хос ўйин футбол симуляторида ҳар лаҳзада кузатилиши мумкин. Лекин алоҳида эътиборга олиш керак, бразилиялик «хаёлот» барчасини реал ҳаёт - катта футболда уддаламоқда. Унинг турли йўналишлар бўйича кўрсаткичлари чиндан ҳам, ҳавас уйғотади. Мана, Instat дастури ёрдамида олинган энг муҳим кўрсаткичларга эътибор қаратинг (ЧЛ гуруҳ босқичи 1-турида ПСВга қарши кечган ўйинда):
1. 81 дақиқа давомида 100тадан ортиқ фаол ҳаракат (94та уриниши — омадли). Дейлик, ўша ўйинда 3та гол урган Лионель Месси ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этди, фарқи шуки, аргентиналик майдонда тўлиқ вақт ўйнади ва унда омадли уринишлар сони Каталония клубида «10-рақам» миссиясини бажараётган Фелиппеникидан озроқ.
2. Тўғри, Instatнинг умумий баҳоси бўйича Месси олдинда, барибир. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, ахир у голланд клуби дарвозасини 3 бора ишғол қилди. Хуллас, Коутиньо умумий баҳо жадвалида 3-ўринни банд этди. Коутиньонинг айниқса, узатмалари сони диққатни тортади. Биринчидан, у қойилмақом аниқлик кўрсатди (80та узатмадан 75таси аниқ). Иккинчидан, 60та ҳолатда тўп ҳужумга йўлантирилган. Бу 75 фоиз демакдир. Қисқаси, Коутиньо аллақачон ҳужум ижодкори ролига мослашиб улгурди.
Фелиппе майдонда ақл бовар қилмас даражада катта масофа босиб ўтишга қодир. Замонавий футболда позицион ҳужумлар орқали олдинга интиладиган жамоалар тобора камаймоқда. Чунончи, ақлга таяниб ҳаракатланиш ва тезкорлик биринчи ўринга чиқди. Бразилиялик эса бу борада беназир ҳисобланади. Унинг «Барса»да алмаштирилмас ўйинчи мақомини мустаҳкамлаётганини шу факторга боғлаш мумкин. Дейлик, 26 ёшли ярим ҳимоячи жорий йил Бразилия терма жамоасининг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибдан жой олди.
Ортиқча индивидуал ҳаракатлар бразилияликларга хос, бироқ Коутиньони бундай ўйинчилар сирасига қўшиш ноўрин. Бунга Instat хулосалари далил. У шунинг баробарида яккама-якка курашларда ҳам чакки эмас. Яна ПСВга қарши кечган ўша ўйиндан мисол: футболчи ҳужум ҳаракатлари жараёнида рақиб вакиллари билан 9 марта якка-якка курашга киришди ва улардан деярли ярмида устун келди. Эътиборга молик ҳолат шуки, ЖЧ-2018даги омадсизликдан кейин Бразилия терма жамоаси сезиларли даражада ўзгарди. Лекин Коутиньо ҳамон ўз жойида.
Англия Премьер-лигасининг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи соврини «Вулверхэмптон» устози Нунуга насиб қилди. Эътиборли томони, унинг жамоаси еттинчи ўринда бормоқда.
Бу йилги евромавсум катта «сенсация»лар билан бошланди. Аниқроғи, миллий чем-пионатларнинг охирги турларида «ғалати» натижалар кўп қайд этилмоқда. Мисол учун, «Реал» Ла-лигада қаторасига 3та ўйинда гол уролмади. Қизиқ, жуда қизиқ... Умуман, «Қироллик клуби» мавсум-2018|2019 стартини барбод қилган ягона гранд эмас.
Мухлислар 13 октябрь оқшомида футболчиларимизнинг КХДР терма жамоасига қарши кечган баҳсдаги ҳаракатларини ҳеч бир хавотирсиз, хотиржам кузатишди. Ҳаттоки, мириқиб, мароқ билан томоша қилишди, десак муболаға бўлмайди асло. Уларнинг кайфиятида анчадан буён бундай ҳолат кўзга ташланмаганди.
France Football яқинда «Олтин тўп»га даъвогар 30 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Тушунарлики, ундаги деярли 80 фоиз фамилия варақани шунчаки, тўлдириш учун ёзилгандек. Бошқача ифода этганда, саноқли футболчилар 2018 йилги «Олтин тўп»га қўл узатиш учун реал имкониятга эгалар.
Ўз вақтида тотал футболни кашф этиш билан дунёни ўзига қаратган Голландияда янги анъана бўй кўрсатмоқда. Одатда, юлдузлар фаровон келажакни таъминлаш мақсадида фаолиятнинг сўнгги босқичини Яқин Шарқ, Хитой, Туркия ёки МЛСда ўтказадилар.
Бу номнинг футболга кириб келиши «Зенит» орқали бошланган. 2005 йили петербурглик бизнесмен Давид Трактовенко энергетик компаниянинг акцияларини сотгач, «Газпром»: а) клубнинг тўла ҳуқуқли хўжайини бўлди; б) унинг титул ҳомийсига айланди.
ЧЛнинг «қирол» иштирокчиси ва чин маънода «Қироллик клуби» саналувчи «Реал» турнирнинг 2-турида Москвада ЦСКА меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга урчади.
Бундан 5-6 йил муқаддам ёзилган мулоҳазалардан бирини «Майдонда қандай бўлса, мақолада ҳам шундай», деб номлагандик. Миянгизда чарх ураётган фикрлар ҳар доим ҳам қоғозга ўйлаганингиздек тушавермайди.
Турин суперклубининг аргентиналик юлдузи муаммолар гирдобида. У жорий мавсум атиги 3та учрашувда бошланғич таркиб билан майдонга тушди, 280 дақиқа ичида бирорта гол уролмади. Ваҳоланки, ўтган мавсумнинг 5та баҳсида 8 марта ўз номини таблога ёздириб қўйганди. Хўш, пасайишнинг асосий сабаби нимада?
Сентябрь ойи охирларида Швейцариянинг Ньон шаҳрида УЕФА ижроқўмининг йиғилиши ўтказилиб, унда 2024 йилги Европа чемпионатини ўтказадиган мамлакат номига ойдинлик киритилди.
Pepsi Суперлига баҳслари айни авж палласига кирди. Ҳар бир очконинг қадри баланд.
Европанинг етакчи 5та лигаси клублари томонидан 2018|2019 йиллар мавсуми учун берилган «заявка»ларга назар ташласак, ОФК аъзолари вакиллари сафи нисбатан торайди.
Яқинда мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланди.
Ёдингизда бўлса, газетамизнинг аввалги сонларида миллий терма жамоамизнинг яна уч йилдан кейинги аҳволи ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинганди.
АПЛнинг жорий мавсуми стартида, кўпчилик учун кутилмаганда, «Брайтон» ҳужумчиси Гленн Мюррей чемпионатнинг тенгсиз тўпурарлари қаторида бормоқда.
Охирги пайтларда салкам бош мавзуга айланиб қолаёзган «ПАХТАКОР МАСАЛАСИ» бугун мухлислар тугул, бизни ҳам қоғоз қоралашга ундади.