Футбол бўйича Англия чемпионатининг 2016|2017 йиллар мавсуми одатдагидан кўра қизиқарлироқ кечишига ким шубҳа қилганди?! Бизнингча, ҳеч ким.
ФИФА ўз йўлидан қайтмай, 2026 йилги жаҳон чемпионатидан эътиборан турнир иштирокчилари сони оширилишини расман эълон қилди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгариш содир бўлди. Ўтган йиллар давомида ташкилотни бошқариб келган Мираброр Усмонов ўз ўрнини «Ўзбек-нефтегаз» миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султоновга бўшатиб берди. Мираброр Зуфарович бу жойда ёмон ишламади. Ўзидан кўп нарса қолдириб кетмоқда. Бир шода медалларни ҳам...
Ўтган ҳафта Эрон терма жамоаси атрофида тарқалган хабарлар билан қизиқарли ўтди. Аввалига эронликлар бош мураббийи Карлуш Кейруш истеъфога чиқишга қарор қилганини маълум қилди.
2016 йилда муваффақиятсиз тўп сурган футболчилар билан таништиришда давом этамиз. Силлессен, Алькасер, Видаль - «Барселона» захирасига «михланган» омадсизлар.
Хабарингиз бор, албатта, «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» клублари ўз таркибларига янги футболчиларни жалб этишда қоидабузарликка йўл қўйишгани учун ФИФА томонидан жазоланишган.
Халк «тили»дан Шанхайда асқотувчи маслаҳатлар.
Барчаси «Челси» олдига тўсиқ қўйган Деле ҳақида
Андак тин олган еврофутболда яна кескин тўқнашувлар авж олди. Ҳозирга келиб, майдондаги баҳс-мунозаралар унинг ташқарисига ҳам кўчди.
«Советский спорт» нашрида айтилишича, Туриннинг «Ювентус» клубида бош мураббий Массимилиано Аллегрига боғлиқ машмашалар юзага кела бошлади. Аниқроғи, мутахассис ўз шогирдларининг ҳаракатларидан қониқмаяпти ва уларга зуғум ўтказишга уринмоқда. Бу эса Аллегри учун кўнгилсиз хотима топиши мумкин.
Игорь Шквирин «Олмалиқ»дан кетди. Энг аввало, «нима учун?» деган савол пайдо бўлиши турган гап. Клуб олий лигада 2008 йилдан буён ўйнай бошлаган ва шу вақт ичида қайд этилган натижаларга қарасак, ростдан ҳам мураббий нима учун истеъфога чиқарилгани кишини таажжубга солади.
Янги йил - мўъжизавий байрам, унда етти ухлаб тушингизга кирмайдиган воқеалар юз бериши мумкин. Шу сабаб бетакрор байрам шукуҳи кезиб юрган паллада анчайин камтарин жамоаларда чинакам футбол мўъжизасини кўрсатган Жей Жей Окоча ҳақида ҳикоя қилишни лозим топдик.
Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси Фозил Мусаевнинг «Жубило Ивата» (Япония) клуби билан шартнома имзолагани бўлди. «Кунчиқар юрт» чемпионати Осиёда энг кучли биринчиликлардан ҳисобланади ва энг эътиборга молик жиҳати - йил ўтгани сари ривожланиб бормоқда.
Тез орада қишки трансферлар ойнаси очилади ва АПЛда янги иқтидорлар пайдо бўлиши кутилмоқда. FootballHD.ru инглизлар эътиборини Испания чемпионатига қаратиб, Ла-Лигада тўп сураётган истеъдодли футболчиларни кузатишга чақирди. Ўз навбатида, хорижлик ҳамкасбларимиз ушбу ўйинчиларнинг туманли ўлкадаги айнан қайси клубга мос тушишларини қайд этишни ҳам унутишмади.
Ким нима деса деяверсину, аммо кучли чемпионатларда тўп суриб, бир йил давомида нақ 50 та тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллаш - унча-мунча ҳужумчининг қўлидан келавермайди.
- Тақвимни ким тузишини билмайман-ку, аммо уни ишдан бўшатиб юбориш керак, - деди Сэм Эллардайс яқинда. Машҳур инглиз мураббийининг бу гаплари Англия чемпионати тақвимига аталди. Умуман, АПЛда Boxing Day бошланди ҳамки, тақвимдан нолийдиганлар сафи кенгайди. Бир қарасангиз, Жозе Моуриньо шикоят қилаётган, бошқа сафар Арсен Венгер. Аммо ҳаммасидан ҳам Эллардайс тилидан чиққан гаплар ўтиб тушди.
«Локомотив» сафида Кот-Д’ивуарлик икки футболчи кўрикдан ўтмоқда. Клуб расмий сайти томонидан тарқатилган бу хабар биздан ташқари ҳам анча-мунча ишқибозни хурсанд қилган бўлса керак.
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата Рождество байрами муносабати билан кам таъминланган оилалар фарзандларига совға улашди. Болажонлар турли ўйинчоқлар, «МЮ» атрибутикаларига эга бўлишди. Мата эса миллионлар ўйини оламида ҳар доим ҳам пул муҳим ўрин тутмаслигини исботлади. Хуан фаолияти давомида ҳамиша муҳтожларга ёрдам берган, шу боис уни нафақат ажойиб ўйини, балки майдондан ташқаридаги ишлари учун ҳам ҳурмат қилишади. Bombardir.ru жаҳонда испаниялик футболчидан ҳимматлироқ инсон йўқ, деб ҳисоблаб, бу фикрни турли далиллар билан изоҳлади.
ҚАЙСИ ЮРТЛАРДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БИЛАН ФАХРЛАНИШЛАРИ МУМКИН?
Чехия футболи азалдан «кўҳна қитъа» мамлакатларини савияли футболчилар билан таъминлаб келган. Ўзига хос иқтидорлар булоғи бўлмиш юртнинг ички биринчилиги Европанинг энг сара 15та чемпионатлари қаторидан ўрин олган.