«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата Рождество байрами муносабати билан кам таъминланган оилалар фарзандларига совға улашди. Болажонлар турли ўйинчоқлар, «МЮ» атрибутикаларига эга бўлишди. Мата эса миллионлар ўйини оламида ҳар доим ҳам пул муҳим ўрин тутмаслигини исботлади. Хуан фаолияти давомида ҳамиша муҳтожларга ёрдам берган, шу боис уни нафақат ажойиб ўйини, балки майдондан ташқаридаги ишлари учун ҳам ҳурмат қилишади. Bombardir.ru жаҳонда испаниялик футболчидан ҳимматлироқ инсон йўқ, деб ҳисоблаб, бу фикрни турли далиллар билан изоҳлади.
ҚАЙСИ ЮРТЛАРДА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БИЛАН ФАХРЛАНИШЛАРИ МУМКИН?
Ер юзининг турли бурчакларида учраб турадиган баъзи ҳодисалардан футбол олами ҳам холи эмас. Газетамизнинг янги йил ҳисобидан биринчи сонида аввалги 12 ойлик даврда кузатилган айрим можароларни ҳавола этяпмиз. Бундан мақсад битта - улардан тегишли хулоса чиқариб, доимо огоҳ юрайлик.
2017 йил бошланмай туриб, ўзбекистонлик футболчиларнинг яқин ва узоқ чемпионатларга кўчиб ўтишлари кучайди. Бунга сабаб сифатида албатта, терма жамоамизнинг мундиал-2018 саралаш кампаниясидаги яхши старти ва вакилларимизда халқаро тажриба етарли эканлигини келтириш мумкин.
Ушбу мавсум Ўзбекистон суперкубоги баҳси ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда янги мавсумга қуръа ташлаш маросимида Профессионал футбол лигаси раҳбари Фарҳод Магометов маълумот берди. Қарор мазмуни ҳам мутасадди томонидан изоҳлаб ўтилди. «Бу йил суперкубок ўйини ўтказилмайди. Чунки «Локомотив» ҳам чемпион бўлди, ҳам кубокни олди. Шу боис учрашувга қизиқиш катта бўлмаса керак», - деди ПФЛ раҳбари.
МЕССИ УЧУН 500 «ЛИМОН». Хитой футболидаги энг қизиқарли нарса нима? Ҳозирда кўпчилик бу саволга бирданига ва баралла жавоб беради - «Албатта, пул-да!» Хусусан, Оскарнинг ақлни шошириб қўядиган трансферидан илҳомланган Soccer.ru сайти бу борада махсус тафтиш ўтказиб, масала моҳиятини теранроқ тушунтириш учун хитойча рақамларни Россия премьер-лигасига дахлдор кўрсаткичлар билан таққослаб кўрди...
Тунов куни спорт хабарларини тайёрлаш асносида ҳамкасблардан бири билан баҳслашиб қолдик. Аниқроғи, у чемпионшипга оид янгиликлар беришга шайланаётганда, бунинг ўзбек футболи мухлиси учун унчалик қизиқарли эмаслигини айтдим.
Ўзбекистон миллий жамоаси январь ойида Грузия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Ундан сал ўтиб эса Арманистон билан. Буниси энди февраль ойида бўлиб ўтиши лозим. Хуллас, ҳар икки ўйин ҳам иккита йиғинга мўлжалланган. Биринчиси 21-24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида, иккинчиси 9-13 февраль саналарида Туркияда ўтказилиши лозим. Миллий термамизнинг, аниқроғи, Терма жамоалар марказининг яқин ойлар учун ишлаб чиққан режаси худди шунақа.
Янги йилда ҳамма ҳам совға олишни орзу қилади. Бу орзу кўп ҳолларда амалга ошмайдигандек туюладиган тилаклардан иборат бўлади. Тўғрида, қурбингиз етадиган нарсани ўзингиз ҳам олаверасиз, «пул бўлса, чангалда шўрва». Қолгани учун эса Қорбобо керак.