Сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқларда футболимизга дахлдор очиқ-ошкора мулоқотлар кўпайди. Уларда айниқса, Бахтиёр Ашурматов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе каби собиқ футболчилар фаоллиги яққол кўзга ташланди. Қувонарлиси, мулоқотлар жараёнида футболимиздаги муаммоларга ечим изланмоқда.
Хосе Луис Чилавертнинг Парагвай президентлигига номзод экани ҳақидаги янгиликни эшитдингизми? Йўқ, бу фейк эмас. Ўтмишнинг собиқ дарвозабонларидан бири ҳақиқатан ҳам 2023 йилги сайловга номзодини қўйишини билдирди. Бунга турлича муносабат билдириляпти.
17 ёшли Педри - Куман «Барселона»сидаги ёш иқтидорлардан бири. У мураббий учун шунчалик қадрлики, «Реал»га қарши учрашувда бошланғич таркибда майдонга туширди.
2020 йил 8 сентябрь. Шу оқшом «Вулверхэмптон» ҳимоячиси Конор Коуди Дания термасига қарши ўйинда Англия миллий жамоасидаги дебютини нишонлади. Яна бир ойдан кейин ушбу «нотаниш» футболчи Уэльс термаси билан баҳсда инглизлар сафидаги дастлабки голини урди...
Ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг «Бун-ёдкор»дан «Локомотив» (Москва)га трансфери тафсилотлари ойдинлашмоқда. Дейлик, «Матч ТВ» тарқатган хабарда айтилишича, москваликлар мазкур трансфер учун Joint Industries Limited Partnership (Шотландия) компаниясига 850 минг евро тўлашган.
Маълумки, ЕЧЛнинг ҳар бир учрашуви 1992 йилдан бошлаб турнир мадҳияси билан бошланади. Ушбу санъат асари XIII аср мусиқаси асосида яратилган. Оҳангни қайта ишлаган бастакор ҳанузгача гонорар олади. Келинг, клуб футболининг энг сара турнири ва мадҳияси тарихи билан танишиб чиқайлик.
Шота Арвеладзенинг «Пахтакор»даги иши якуни. Грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе «Пахтакор» бош мураббийи лавозимидан кетди. Пойтахт клуби бошқарувини 2017 йили қўлга олган Шота Юстинович ортда қолган вақт давомида «Пахтакор»ни аввалги футбол шуҳратига қайтара олди.
Хабарингиз бор, АПЛ 5-тури доирасидаги Мерсисайд дербисида «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк «Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфорд билан тўқнашиб кетиш оқибатида жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.
Бир неча кунлар аввал «Реал»га қарши кечадиган мураккаб ўйин арафасида «Эйбар» бош мураббийи Хосе Мендилибар таркибда футболчилар етишмаслигидан шикоят қилди. Шу боис, ёшлар жамоасидан айрим ўйинчиларни «асосий»га чорлади. Улардан бири - Унаи Арьеталеанисбеаскоа.
«Ливерпуль» клуби жорий йил ёзда Маврикий мамлакати билан ҳамкорлик келишувини расмийлаштирди. Мерсисайдликлар бунга қадар, 1 йил олдин Африканинг ушбу мамлакатида махсус академия очишганди.
Муҳтарам мухлис! Мулоҳазаларимизни Абдулла Акбаровнинг янги латифаси билан бошламоқчимиз. Латифанинг мавзуга қай даражада алоқаси борлигини хулоса чоғи билиб оларсиз... Хуллас, фалон манзилдаги кабоб мухлислар ўртасида машҳур бўлиб кетибди.
Тicketgum.com портали миллионлар ўйинига бефарқ қарамайдиган аёллар аудиториясини махсус сўровга жалб этиб, ўртага қизиқарли савол ташлади: «Сизнингча, жаҳондаги энг эҳтиросли (ёқимтой, хушсурат ва дилтортар) футболчи ким?» Эътиборли томони, сўров якунида бутсаларини аллақачон михга илган Дэвид Бекхэм ғалаба қозонди, ўз одатига кўра.
Сингапурлик бизнесмен Питер Лим 6 йил ичида «Валенсия»ни бутунлай вайрон этди. YouTube сайтига кириб, 2014 йил санасидаги «Питер Лимни кутиб олиш» саҳифасини топинг. «Шу пайтгача ҳеч кимни Питер Лимга кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинмаганди», - дейди «Валенсия» собиқ директори.
«Ливерпул»нинг янги кашфиёти - вақтида ҳужумчи сифатида шуғулланган ва фақат гаров туфайли дарвозада турган Кевин Келлехер. У «Аякс»га қарши кечган ўйинга қадар на АПЛ ва на ЧЛ баҳсида кўриниш берганди.
Декабрнинг иккинчи ҳафтаси етакчи бешликнинг турнир жадвали пешқадамлари учун омадсиз келди. Фақат АПЛ ва «А» серияда карвонбоши ўз мавқеини сақлаб қолди. Бироқ уларнинг омадсизликлари таъқибчиларга ўртадаги фарқни қисқартириб олиш имкониятини берди.
«Боруссия» (Менхенгладбах) клуби футболчилари ўз ўйинларини якунлаб, дарҳол платшетга нигоҳ қадашди - улар учун параллель тарзда бошланган учрашув натижаси жуда муҳим эди.
Халқимиз табиатан вазиятдан келиб чиқиб иш тутади. Асрлар давомида феъл-атворимизда шундай хислат шаклланган. Уруш йиллари ўзи емай, нонини бошқага улашган халқимиз айни шу фазилати ортидан шон-шарафга бурканди.
Ёзги трансфер мавсумида 21 млн. евро эвазига «Аякс»дан «Барселона»га ўтган Сержиньо Дестда янги муҳитга мослашиш зарурати талаб этилмади.
Мартин Брэйтуэйт «Барселона»нинг охирги 3та ўйинида 4та гол урди, жумладан, «Камп Ноу»да ҳам ниҳоят, рақиб дарвозасига йўл топди. Тўғриси, ҳеч ким ундан бундай кескин ўзгаришни кутган эмасди.
«Арсенал» 30 йилдан буён клуб маъмури лавозимида ишлаб келган Пол Жонсонни истеъфога чиқарди. Ишсиз қолган хизматчи эса фаолияти давомида футболчилардан олган совғаларни сотишга қарор қилди. Қарангки, ҳаттоки, йиртиқ бутса ҳам сотилиб кетди...