Криштиану Роналду, шубҳасиз, футбол оламининг энг машҳур вакилларидан бири бўлиб, унинг кўп сонли мухлисларидан ташқари, ундан нафратланувчилар ҳам талайгина.
Элдор Шомуродовнинг «Женоа»даги амплуадоши Горан Пандев ажойиб тақдир соҳибидир. У вақтида Македония футболи умиди сифатида бош кўтарди, кейин мамлакатда ўз академиясини очди, фанатлар билан жанжаллашиб, терма жамоадан кетди ва якунда яна қайтди. Бежизга эмас, энг муҳим голни уриш учун!
«Пахтакор» 13 карра чемпион! «Шерлар» марду майдон! «Шерлар»га шараф-шон! Ота қадрдонларини йўқлаш, қувончига шерик бўлиш - фарзандлар бурчи! Халқимизга хос бу улуғ таомилга нечун амал қилмайин, нега отам суйган «Пахтакор»ни шарафламайин?!
«Бу ерда илк бор пайдо бўлганимда, муваффақиятга эришишни қандай жиҳатлар билан изоҳлашимга қизиқишганди. Ички ресурслар, таркиб ҳажми ва молиявий қудрат бобида етакчи олтиликка тенг кела олмаслигимизни яхши билардик. Бироқ мен шунақа мураккаб вазифаларни хуш кўраман. Биз буни уддаладик, мўъжизани такрорлашга тайёрмиз», деганди «Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс жорий мавсум старти арафасида. Дарҳақиқат, ортда қолган 8 турдан кейин «тулкилар» турнир жадвалида етакчилик қилмоқдалар. Шундай жамоани ким ЕЧЛ ҳудудидан четда қолади, дейишга журъат топа олади?
Йирик турнир йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритадиган ўйинлар «юк»и анча оғир бўлади, албатта. Бундай учрашувларда айниқса, дарвозабонлар зиммасига катта масъулият ва босим тушади.
Осиёнинг аксарият термалари маҳаллий мураббийлар кўмагида кўплаб муваффақиятларга эришишмоқда. Дейлик, турли ёш тоифасида жаҳон чемпионати, Олимпиада йўлланмаларига эга чиқишмоқда.
Уэсли Фофана ўсмирлик чоғи вақтида суюкли жамоаси - "Марсел"да порлаган Дидье Дрогба ворисига айланишни, кейинроқ ивуарлик ҳужумчини жаҳонга танитган "Челси" сафида ўйнашни орзу қилган эди. Бироқ тақдир унга сермаҳсул ҳужумчи эмас, Лига1нинг энг серхаридор ҳимоячиларидан бири бўлиш бахтини раво кўрди.
"Қайрат" бу йил Қозоғистон чемпионатида муддатидан олдин олтин медални расмийлаштирди. Бош мураббий Алексей Шпилевский - ғолиб жамоанинг асосий персонажи. Унинг ёши 32да, аммо "Қайрат" биринчи иш жойи эмас. Аслида ёш мутахассис 2019 йилги мавсумдан сўнг клубдан кетишга яқин турганди.
Суронли воқеалар ичра яшаётган Сурия термаси Вадим Абрамов бошқарувидаги бош жамоамизни енгди. Мухлислар кўнглида яна ғулғула: бу кетишда футболчиларимиз Саудия Арабистони терма жамоасини мағлубиятга учратадиган даражага кўтарила олишадими? Қандай қилиб хотиржам бўлишсин ахир?!
15 ой аввал Марио Балотелли узоқ вақтдан кейин ўзидан ижобий таассурот қолдира бошлади. Топ-клублардан таклиф тушмади, «Марсел»даги шартномаси муддати якунланди, шу боис, уйга қайтди.
Райан Гиггз ноябрь ойига белгиланган учрашувларда Уэльс термасини бошқармайди, у қаллиғига тазйиқ ўтказганликда айбланмоқда. «МЮ» афсонасининг вазифасини Роберт Пейдж бажариб туради, унга эса Альберт Стейвенберг ёрдамлашади.
Футболда ҳар бир позициянинг ўз вазифаси бор. Дарвозабон гол ўтказмаслик, ҳимоячи рақибни ўз жарима майдонига яқинлаштирмаслик, ярим ҳимоячи ҳужумни бошлаш ҳақида ўйлайди. Ҳужумчи эса якуний нуқтани қўювчи, яъни гол урувчи ҳисобланади.
Испания Ла-Лигасида дебютант сифатида қатнашаётган «Кадис»нинг 35 ёшли янги ҳужумчиси - Альваро Негредо фаолияти давомида нақ 24 нафар мураббийдан сабоқ олган ва рақиблар дарвозасини 230 марта ишғол қилган.
Жорий мавсум «Челси» сафига қўшилган ҳужумкор ярим ҳимоячи Кай Хаверцнинг қизиқишлари футболчиларнинг одатий хоббиларидан мутлақо фарқланади.
Англия Премьер-Лигаси 8-туридан ўрин олган 2-ўйинда «Саутгемптон» ўз майдонида «Ньюкасл»ни 2:0 ҳисобида енгди ва онлайн-турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди.
«Уотфорд» дарвозабони Бен Фостер You Tube тармоғига ўз ўйинидан олинган лавҳаларни жойлаштириш асносида катта аудитория йиғмоқда. Бироқ Чемпионшип раҳбарияти голкиперни ҳуқуқ бўйича қоидани бузаётганликда айблаб, унинг шахсий каналини ёпиб қўйиши ҳеч гап эмас.
Айтишларича, «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «Боруссия» М. клубига қарши ўйин танаффусида жамоадошларини Винисиус Жуниорга тўп узатмасликка чақирибди.
Жорий мавсум илк марта ЕЧЛда иштирок эта бошлаган Франциянинг «Ренн» клуби охирги 10 йил ичида ёш футболчилар трансферидан жами 130 миллион евро топгани билан алоҳида мақтанишга ҳақли.
Очиғи, ҳар сафар мулоҳаза ёзишдан аввал бизни «Футболимиздаги ҳақиқий аҳволни айтиш керакми?» қабилидаги истиҳола қийнайди.
ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев «Телеграм»даги канали орқали доимий равишда мухлисларни қизиқтираётган турли саволларга жавоб бериш баробарида ўзбек футболида рўй бераётгани муҳим воқеаларга ҳам алоҳида тўхталмоқда.