«Манчестер Юнайтед»нинг ёш иқтидори Мэйсон Гринвуд катта муаммоларга йўлиқди. Манчестер полицияси уни номусга тегиш ва тан жароҳати етказиш айби билан ҳибсга олди.
Ҳар йили дунёнинг энг яхши футболчисига тақдим этиладиган олий мукофот ким томонидан ва қачон яратилганини биласизми? Уни бундан бир неча аср муқаддам қироллар, аслзодалар ва нуфузли ташкилотлар учун нодир тақинчоқларни тайёрлашга ихтисослашган оилавий корхонанинг 15-авлоди вакиллари яратмоқдалар.
Криштиану Роналду маҳбубаси Жоржина Родригеснинг туғилган куни шарафига дунёдаги энг баланд бино - «Бурж Халифа» (Дубай)ни ижара асосида олди. Дам олиш эмас, осмонўпар иншоотга хоним суратини илиш учун. Гап нақ 800 метрлик улкан портрет ҳақида кетмоқда. Ҳа, Кришдан ўзига хос юриш, ноёб инструкция...
«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Бразилия терма жамоасининг бир ўйини давомида 2 марта қизил карточка олди, аммо майдонда қолди.
ФИФА 2021 йилда қайд этилган трансферлар бўйича тўлиқ ҳисоботини чоп этди. Барча конфедерациялар ва ассоциациялардаги профессионал ҳамда ҳаваскорлар футболида эркак ва аёл ўйинчиларнинг 54739 нафари янги шартномаларни расмийлаштирдилар. Келишувларнинг 19372таси профессионал футболчиларга (эркак ва аёллар), 35367таси ҳаваскорларга тегишли.
Жорий мавсум бошида, аниқроғи, Испания Ла-Лигаси 8-турида «Атлетико» ўз майдонида «Барселона»ни тор-мор келтирди - 2:0.
Бразилия терма жамоаси, «Реал» ва «Милан» клубларининг собиқ футболчиси Робиньога нисбатан қамоқ жазоси тайинланди. O Globo хабарига кўра, у 9 йилни панжара ортида ўтказишга маҳкум. «СЭ» ушбу мавзуга доир эътиборга молик маълумотларни тўплади.
Комор ороллари терма жамоаси Африка кубогининг 1|8 финалида Камерунга 1:2 ҳисобида ютқазди - улар ковид ва эълон қилинган дарвозабонларнинг жароҳатлари туфайли дарвозага майдон ўйинчиси билан чиқишга мажбур бўлишди.
Гана миллий жамоаси Африка кубоги-2022да курашни муддатидан анча олдин, яна шармандали ҳолатда тўхтатди - Милован Раевац бошқарувидаги «қора юлдузлар» гуруҳ босқичи доирасидаги 3та ўйинда атиги 1 очко олишди.
ФИФА ВА ФАЛАСТИН МУНОСАБАТИ. Халқаро футболнинг бош ташкилоти 2020 йилнинг июнь ойида COVID-19 келтирган иқтисодий зарарни қоплаш учун 1,5 млрд. доллар ажратиб, маблағни ўз қарамоғидаги миллий ассоциацияларга тегишли тартибда тарқатиш бўйича қарор чиқарганди.
Ўтаётган ҳар бир кун футбол оламини ҳар 4 йилликнинг бош турнири - ЖЧ-2022 стартига тобора яқинлаштирмоқда. Улкан Осиёда иккинчи марта, Араб дунёсида эса биринчи марта ташкиллаштириладиган мундиалда қайси миллий жамоалар иштирок этади? Ҳозирга келиб саралаш довонидаги умумий ҳолат қандай? Аввало айтиш керак, ҳозирча 32та қатнашчидан 13таси маълум. Хўш, қолган йўлланмалар учун кураш қандай давом этади?
Зе Робертони эслайсизми? Бразилиялик футболчи «Бавария» ва «Байер»да ёрқин ўйинлар намойиш этган, бироз муддат Мадрид «Реал»ида ўйнаган - фаолияти ажойиб чиқди. У футболдан кетганидан кейин ҳам тин олмади - айтишича, 47 ёшга тўлганига қарамай, танаси 36 ёшли Криштиану Роналдуникидан яхшироқ экан.
Хельмут Шнайдер, Херманн Эппенхофф, Фишкен Мультхауп, Хорст Кеппель, Маттиас Заммер ва Юрген Клопп - булар Дортмунд «Боруссия»си билан салмоқли натижалар ва совринларга эришган буюк мураббийлар.
Исроил миллий жамоаси вақтида Осиё футболи оиласида эди. Бироқ жамоа деярли барча рақиблардан «бойкот» олган, аскарлардан иборат таркиб билан ғалаба қозонган, тарихида 3та конфедерацияга аъзо бўлган. Ҳаттоки, ўз ҳудудидан 15 минг км. узоқликдаги Океания футбол уюшмасига ҳам кирган...
Ўтган ҳафтанинг энг катта томошаси «Интер» - «Ювентус», «Барселона» - «Реал» ёки «Тоттенхем» - «Челси» ўйинида эмас, Африка Миллатлар кубоги гуруҳ раундидан ўрин олган Тунис - Мали қарама-қаршилигида кузатилди. Бош актёр - бош ҳакам Жанни Сиказве.
Муҳтарам мухлис! Бу сафар қайтиш ҳақида мулоҳаза юритишимиз бежиз эмас. Футболда «қайтиш» тушунчаси турлича маъно касб этади. Қайсидир мураббий ёки футболчи бир неча клубларда фаолият юритгач, ўзининг қадрдон жамоасига қайтади.
Ҳозирда Суперлига ва Про-лига клублари янги мавсум учун аллақачон тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган. Фақат «Сурхон» клуби бундан мустасно. Бу жамоадаги сукунат негадир чўзилиб кетди.
Кўзга кўринган ёш иқтидор соҳибларини футбол юлдузларига, айниқса, Криштиану Роналдуга қиёслашлари одатий ҳолга айланган. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам бу ишончни оқлай олмай, якунда «радар»лардан йўқолиб қолади. Бугун шундай футболчиларнинг айримларини ёдга оламиз.
Евромавсум-2021/2022 голлар, сенсациялар ва бош-қа воқеаларга бой тарзда кечмоқда. Айрим жамоалар мухлислари кутган ўйинни намойиш этолмаяпти, баъзиларининг эса, аксинча, иштироки кутилганидан аъло бўлмоқда. Ҳар ҳолда, ҳозирча шундай. FootballHD сайти тайёрлаган қуйидаги мақолада айнан шундай жамоалар ҳақида сўз боради.
«Честер Сити» (Англия 6-дивизиони вакили) сўнгги иккита уй учрашувини томошабинлар гувоҳлигида ўтказиб, ҳар иккисида дуранг қайд этди. Энди эса, мазкур жамоага ўйинларини бўш трибуналарда ўтказмагани учун эътироз билдиришмоқда. Негалигини биласизми?