Швейцария бош прокуратураси (OAG) «ПСЖ» клуби президенти, УЕФА ижроқўми вакили Носир ал Хелайфи ва ФИФА собиқ бош котиби Жером Валькени коррупцияда айблади.
Декабрдан буён «Валенсия» ўйинларини кузатиб борганлар бир ўзгаришни пайқаган бўлишлари аниқ: Яспер Силлесен захирага «михланди», унинг ўрнини эгаллаган Хауме Доменек қаторасига 14та ўйинни «асосий»да ўтказишга улгурди. Доменек - соядаги персонаж: унинг қачон ва қаердан пайдо бўлгани тушунарсиз.
«ПСЖ»НИНГ НЕЙМАР ВА МБАППЕСИЗ БИТТА ЎЙИНИ. 8та гол, ёш қаҳрамон ва аутсайдер билан оғир дуранг. Франция чемпионати 25-туридан ўрин олган «Амьен» - «ПСЖ» учрашувига аслида қизиқарли тўқнашув сифатида қаралмаганди.
Янги мавсум бошланиши арафасида Суперлига жамоалари ўз олдиларига мақсад қўйишади ва шунга яраша таркибларини кучайтиришга зўр беришади. Кимдир асосан маҳаллий футболчилар хизматига таянса, кўпчилик легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланиш тарафдори бўлади.
У 19 ёшида худи Лионель Месси каби гол урмоқда, самарали «пас» бермоқда...«Боруссия» Д. бағрида иқтидорлар кўп. Улардан бири - англиялик Жейдон Санчо «супер» таърифига муносиб. 19 ёшли йигитча айниқса, жорий мавсум ақл бовар қилмас даражада самарали ўйнамоқда. Тўғри, Санчо ижросидаги ўйинда заиф томонлар ҳам йўқ эмас. Таҳлилчилар унинг ҳар бир ўйиндаги ҳаракатини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишди.
Футболда мухлислик стажининг аҳамияти катта. Шанба куни Москвада «Спартак» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасида ташкиллаштирилган учрашувни томоша қилишар экан, ёши улуғ мухлислар кўз ўнгида 60 йиллик тарих гавдаланди, гўё.
Англия терма жамоасининг собиқ сардори Дэвид Бекхэмга тегишли «Интер Майами» клуби МЛСнинг янги мавсумида ўз иштирокини бошлайди. Катта эҳтимол билан, мазкур турнирдаги стартга бошқа ном остида кириб боради. 2018 йили «Интер Майами» клубнинг номи ва эмблемаси тақдимотини ўтказганди. Ўшандаёқ Миланнинг «Интер»и судга мурожаат этган, жавобгарлик МЛСга юклатилганди.
1992 йилдан буён ўтказиб келинаётган Ўзбекистон миллий чемпионати баҳсларида жуда кўплаб жамоаларнинг номлари порлади. Қайсиларидир ҳалиям мавжуд, баъзилари эса аллақачон тарих саҳифаларида қолиб кетган. Жумладан, турнирнинг дастлабки мавсумида «Нурафшон» номи остида иштирокни бошлаган клуб ҳам ўзига хос мавқега эга эди.
АЛОҲИДА ТАҲЛИЛ НИТИЖАЛАРИ. Футбол клубларининг расмий сайтлари орасида энг машҳури «Реал»ники, албатта. Обуначилари энг кўп 10 сайтнинг 5та АПЛ иштирокчиларига тегишли.
Япония суперкубоги учун кечган баҳс якунида футболчилар қаторасига нақ 9та пенальтидан самара чиқаролмадилар, якунда испаниялик Андрес Иньеста совринлар коллекциясини бойитишга эришди, барибир.
Шотландиялик Оливер Берк атиги 22 ёшда. У маълум вақт ўз мамлакатининг энг қимматбаҳо футболчиси мақомида юрди. Энг ажабланадиган томони, йигитча қисқа фаолиятида профессионал футболда 6та клуб либосини кийишга улгурди. Уларнинг 6та лига иштирокчиси эканлигига нима дейсиз? Қисқаси, Оливер ҳозирга қадар 6та жамоа ва 6та лигани кўрди:
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Европа Чемпионлар Лигасининг кейинги икки мавсумидан расман четлаштирилди. УЕФА қарорига энг муҳим қўшимча: дисквалификациянинг жорий турнир «плей-офф» раундларига умуман таъсири йўқ.
Қандайдир сабабларга кўра, бир умр юртма-юрт кезиб юришга мажбур одамлар бор дунёда. Уларга ачинасан ва «Қисмат шу-да», дея тақдирдан юпанч излайсан киши.
Футбол ривожлангани сари, ҳимоячиларнинг ҳужумкор ўйиндаги муҳимлиги тобора ортмоқда. Рональд Куман, Фернандо Йерро, Лоран Блан ва Роберто Карлос - бу футболчиларнинг ҳар бири 100тадан ортиқ гол урган. Серхио Рамос ҳам яқинда юзлик довонидан ўтди, аммо жорий мавсум ундаги сермаҳсуллик пасайди.
2020 йилги жаҳон чемпионати бошланишига уч йилдан озроқ муддат қолди. Кўринишидан ҳали анча бор, бироқ вақт шиддат билан ўтиб бормоқда. Россиянинг «Советский спорт» нашри вакиллари Дохага бориб, рус жамоаларининг «Париматч Премьер кубоги» доирасидаги ўйинларини кузатиш баҳонасида мамлакатда сайр уюштиришаркан, қизиқарли саволга дуч келишди: Қатар ҳозирнинг ўзида мундиални ўтказа олармиди?
ҚИШКИ ТРАНСФЕРЛАР МУДДАТИДА ЯНГИ КЛУБ ТОПОЛМАГАН 10 НАФАР ТАНИҚЛИ ФУТБОЛЧИ. Европада навбатдаги трансферлар бозори ёпилди.
«Барселона» сафига қўшилишига қадар бирор марта жиддий жароҳатга йўлиқмаган Усмон Дембеле Каталонияда даволанишдан бўшаётгани йўқ. Каталонияликлар 2017 йили франциялик бу футболчи трансфери учун 105 миллион евро тўлашганди. Усмон шунча маблағнинг бир қисмини ҳам оқлаганича йўқ.
Ўзбек футболида рўй бераётган воқеалар, жамоаларимиз қайд этаётган натижалардан яхши хабардорсиз. Бир томонда, олимпиячиларимизнинг Токио Олимпиадаси йўлланмасини бой беришгани таъбимизни хира қилган бўлса, бошқа томондан, иккита клубимизнинг Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқолмагани кайфиятимизни бироз туширди.
Ўзбекистонда футболни ривожлантириш ҳақида гап кетганда, аввало, клубларимиз хусусий бўлиши кераклиги айтилади. Бу албатта, жуда яхши қадам, бу орқали камида, биринчидан, давлат томонидан бевосита ва билвосита футболга сарфланаётган харажатлар камаяди.
Испанияда 1та ўйин давомида бир футболчи икки марта майдондан четлаштирилди. Аввалига қўполлиги, кейин жанжал келтириб чиқаргани учун. Қанақасига? Гап шундаки, биринчи қизил карточка VAR аралашуви билан бекор қилинди ва футболчи майдонга қайтарилди. Бироқ «насиба»си экан, у тез орада яна «қизил» олди, барибир. Gol.ru сайтининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.