Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини кенг баҳс-мунозараларга йўл очди. Жумладан, бугунги кунда Қатарда фаолият юритаётган Алишер Никимбаев «Телеграм»даги канали орқали Ўзбекистон термасининг ўйини ва бош жамоамиз устозининг ишига атрофлича муносабат билдирди.
Икки ҳафта аввал «Реал»нинг бобоси Хорхе Вальдано клубдаги икки бразилиялик иқтидорларни ўзаро солиштирганди: «Улар бир-биридан фарқланади.
«Ювентус» «А» сериянинг навбатдаги турида «Милан»ни кичик ҳисобда енгди. Ўйиндаги ягона гол Пауло Дибала ҳисобига ёзилди.
17.12.2019. Лига кубоги чорак финали. «Астон Вилла» - «Ливерпуль»
18.12.2019. Клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали. Номаълум рақиб - «Ливерпуль»
Қария Дик Адвокаат яна ишга қайтмоқда. «Зенит»дан кетгач, 10 йил давомида 6та мамлакатнинг 11та жамоасида фаолият юритишга улгурган нидерландиялик тажрибали мутахассис энди «Фейеноорд»ни яна равон йўлга олиб чиқиши керак.
Хўш, ўзини сиртдан хотиржам тутадиган ва ўзидаги бу ҳолатни бошқаларга ҳам юқтириш ҳадисини олган Вадим Абрамов онгу шуурида безовталик борми аслида? Аввало, ундаги хотиржамлик қувонарли ҳол эканлигини таъкидлаш жоиз.
ОФК ҳудудида жаҳон чемпионати саралаши қизғин паллага кирмоқда. Биласиз, квалификацион довоннинг иккинчи раундида 40та миллий жамоа иштирок этмоқда. 8та гуруҳга бўлинган термалар 5 сентябрдан ўзаро жангга киришганди.
2022 йили жаҳон чемпионати футбол тарихида иккинчи марта улкан ҳудуд, хилма-хил маданият ва табиатга эга Осиёда меҳмон бўлади. Лекин ОФК вакиллари ҳозирдан яна бир мундиал лойиҳаси устида иш бошлаб юборишди. Гап 15 йилдан кейин бўлиб ўтадиган ЖЧ-2034 ҳақида кетмоқда. Хориж матбуотида берилган маълумотларга кўра, унга Австралия ва Индонезия жуфтлиги мезбонлик қилмоқчи. Яна бир вариантга мувофиқ, Осиёнинг нақ 10та мамлакати (!) қўшма ариза ёзиши эҳтимоли йўқ эмас. Лекин ушбу ажиб лойиҳаларни қудратли Хитой томонидан берилажак «заявка» бутунлай барбод этиши мумкин.
Миллионлар ўйинидаги аксарият юлдузлар юқори чўққиларни забт этиш учун жуда машаққатли йўлни босиб ўтишган, чунки уларнинг оиласи, шаҳри ва мамлакатида яхшигина спорт мактабига кириш имконияти бўлмаган.
Вақтида ўз кумири билан бирга ўйнашни орзу қилган туркиялик болакай улғайгач, уни захира ўриндиғига ўтказиб қўйди.
Бир гал ўзбек футболи профессори, устоз Рустам Акрамов билан суҳбатлашганимда, у кишига қуйидагича савол билан мурожат қилдим: «Устоз, мана сиз, Осиё ўйинлари чемпиони бўлгансиз, чемпионлик қонунга биноан содир бўлади.
Маттейс де Лигт Италия «А» сериясининг қаторасига 3та турида ўз жамоаси жарима майдони ичида тўпга қўли билан тегинди. Унинг 2та хатоси оқибати билинмади, лекин бир сафар «Ювентус» шу туфайли қимматли очколарни йўқотди.
«Манчестер Юнайтед» клуби ва Испания терма жамоаси дарвозабони Давид де Хеа Кинтана 7 ноябрь, пайшанба куни 29 ёшни қарши олди. Қуйида замонавий футболнинг энг яхши дарвозабонларидан бири фаолиятига назар соламиз.
Бугун сиз билан бир оғриқли мавзуда фикрлашмоқчимиз. Биринчи даврада етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатган, ажойиб ўйинлари билан мухлис-у мутахассислар меҳрини қозонган, ёш футболчиларнинг иқтидорини юзага чиқаришда кўмаклашган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси, минг афсуски, Суперлигада «жон» сақлаш учун курашмоқда.
Ҳозир мамлакатимиз футбол аҳлининг фикр-ёди Вадим Абрамов бошқарувидаги миллий жамоамиз ва Саудия Арабистони термаси ўртасида кечадиган ЖЧ-2022 саралаш баҳси билан банд. Ҳамманинг хаёлида битта савол: «Ўйин жараёни қандай бўлади?»
Хорватия чемпионати13-турида жуда қизиқарли ҳолат юзага келди: жамоалардан бири аслида йўқ голни нишонлашга тушдию, кейинги дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.
Замонасининг энг ёрқин ва сермаҳсул ҳужумчиларидан бирига айланган Роберт Левандовски бундай юксак мартабага ўзининг тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлиги туфайли эришди.
КХДР фуқароси «Ювентус» қайдномасига киритилди. «СЭ» нашрида ёзилишича, унга «ёпиқ» мамлакат раҳнамоси Ким Чен Иннинг дўсти ёрдам берган экан. Хўш, бу футболчи ким ва у КХДРдан чиқиб кетишни қандай уддалади? Умуман, корейс йигити Италиянинг энг кучли жамоасида қачон дебют қилиши мумкин?
Хорватия гегемонига ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, унинг Чемпионлар Лигасидаги иштироки ҳақида гапирганда, 1998 йили (у пайтлари жамоа «Кроация» деб номланган) «Аякс» устидан қозонган ажабтовур ғалабаси эмас, балки 21 асрнинг иккинчи ўн йиллигидаги 1:7 («Лион»дан), 2:6 («Реал»дан) ёки 0:5 («Бавария»дан) ҳисобидаги мағлубиятлари ёдга тушади.
«Ювентус»нинг афсонавий дарвозабони Жанлуижи Буффон яқинда матбуот орқали болалик таассуротлари, ёшлик хатолари ва ҳаётий сабоқлари билан ўртоқлашди.