Қайднома

Қидирув

МУЛОҲАЗА

Nike таъсири

  06.04.2019 10:06
  0
  590
Nike таъсири

ФРЕНКИ ДЕ ЙОНГ NIKE КОМПАНИЯСИ БОСИМИ ОСТИДА «ПСЖ» ЎРНИГА «БАРСЕЛОНА»НИ ТАНЛАДИ. КЕЧИРАСИЗ, НИМА? Машҳур экипировка брендининг футбол оламига таъсири ҳамма ўйлаганидан ҳам анча кучли, шекилли. 

 


Қатардаги Жаҳон чемпионати: бўҳтонми ёки орзуларнинг ушалиши? (+фотогалерея)

  05.04.2019 08:44
  0
  799
Қатардаги Жаҳон чемпионати: бўҳтонми ёки орзуларнинг ушалиши? (+фотогалерея)

Мана, ҳаш-паш дегунча кунлар ўтиб, навбатдаги мундиалга ҳам яқинлашиб боряпмиз.


ТОПЛАРНИ ТИТРАТГАН ТАДИЧ

  03.04.2019 05:16
  0
  667
ТОПЛАРНИ ТИТРАТГАН ТАДИЧ

«Сантьяго Бернабеу»даги бетакрор иштироки туфайли Душан Тадич бутун Европани ҳайратга солди. Ярим ҳимоячи рақиб ҳимоя қўрғонини шундай осонлик билан доғда қолдирдики, унга қарши «Реал»дек донгдор гранд эмас, Душаннинг юртдошлари - воеводиналик ҳаваскорлар тўп суришаётгандек тасаввур уйғонди. 

 


Евротур: СЎНГГИ САҲНА СПЕКТАКЛЛАРИ

  03.04.2019 04:58
  0
  351
Евротур: СЎНГГИ САҲНА СПЕКТАКЛЛАРИ

Ҳал қилувчи босқичда ҳар бир учрашув финал мақомида бўлиши янгилик эмас. Шу боис, навбатдаги «уик-энд» топ чемпионатлар мухлисларига унутилмас спектаклларни совға қилди.

 


Қайта алангаланган футбол соғинчи

  03.04.2019 02:42
  0
  783
Қайта алангаланган футбол соғинчи

Югуришга старт берилиши билан бирдан тўхташ сигнали янграса, енгил атлетикачи қай аҳволга тушади? Унинг онгу-шуурини не ўй-хаёллар чулғайди? Ғалати-а, тўғрими? Суперлига 1-туридан кейинги танаффус сабаб, футболимиз шинавандаларида шундай руҳий тўлғоқ кузатилди.


Ана, холос!«Қаршилик билдираман!»

  02.04.2019 07:43
  0
  893
Ана, холос!«Қаршилик билдираман!»

Американинг DC Comics компанияси «Валенсия» устидан судга арз қилди: барчасига «кўршапалаклар» клубнинг 100 йиллик юбилейи сабаб янги логотип тайёрлашгани сабаб бўлди.

 


ЖАҲОН БЎЙИЧА – КИЛИАН, БИЗДА – ОДИЛ

  01.04.2019 05:35
  0
  616
ЖАҲОН БЎЙИЧА – КИЛИАН, БИЗДА – ОДИЛ

Жаҳонга машҳур transfermarkt.de сайти футболчиларнинг трансфер нархларини аниқлаши билан ном қозонган. Тўғри, ҳар доим ҳам ушбу сайтда кўрсатилган нарх футболчининг ҳақиқий баҳосини келтириб чиқармайди. Лекин сайт ходимлари ўйинчиларнинг турли жиҳатларини инобатга олган ҳолда ўз нархларини белгилашади. Шунингдек, сайтда тез-тез футболчиларнинг нархи ўзгариб туради.


ФУТБОЛ – МУХЛИСЛАР БИЛАН ГЎЗАЛ

  31.03.2019 07:03
  0
  419
ФУТБОЛ – МУХЛИСЛАР БИЛАН ГЎЗАЛ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг ўз олдига қўйган асосий вазифалардан бири - мухлисларга манзур бўладиган томошабоп ва қизиқарли, рақобатга бой чемпионат ташкил этиш ҳамда бу орқали стадионларга ишқибозлар ташрифини кўпайтиришдан иборат.

 

 

Жумладан, 2018 йилда ҳам бу борада қатор тадбирлар амалга оширилганди.Стадионларда оилавий секторлар ташкил этилди, жамоалар ўз расмий дўконларини ишга туширишди, учрашувлар олдидан элимиз суйган санъаткорлар томонидан турли концерт дастурлари ва акциялар ўтказиш йўлга қўйилди, Рамазон ойи­да томошабинларга бепул ифторликлар тақдим этилди. Натижада 2017 йилги мавсум билан солиштирганда 2018 йилги мавсумда миллий чемпионатимизнинг ҳар бир ўйинига ташриф буюрадиган мухлислар ўртача сони деярли 2 бараварга ошди (ўртача ҳар бир учрашувга келган мухлис сони: 2017 йилда 4386 нафар; 2018 йилда 8050 нафар). ПФЛ мазкур ташаббусни 2019 йилда ҳам давом эттиришни ният қилган. Яқинда старт олган янги мавсумда ички чемпионатимизга бўлган қизиқишни янада орттириш ва стадионларга имкон қадар кўпроқ ишқибозлар келишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган лойиҳалар режаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, ҳар бир клубнинг штат жадвали асосида ишга олинган мухлислар клуби етакчисига янада кўпроқ масъулият ва ваколатлар тақдим этилди. Мухлислар клуби етакчилари олдига қўйиладиган асосий вазифа - ўз севимли жамоаси ихлосманд­ларини янада кўпайтириб, уларни ягона фан-клубга бирлаштириш бўлади. Бу борада етакчиларга клуб ва ПФЛ томонидан амалий кўмак кўрсатилади.

Қолаверса, ўтган мавсум талаб қилинган, аммо ижроси айрим клублар томонидан пайсалга солинган клуб рамзи (маскот) ва мадҳиясини ишлаб чиқиш масаласи ҳам 2019 йилдан эътиборан мажбурий бўлади. Эндиликда (агар клуб рамзи ёки мадҳияси мавжуд бўлмаса) ҳар бир клуб номи, жойлашган шаҳри, клубнинг асосий ранглари, унга мухлислик қиладиган аудиториядан келиб чиққан ҳолда ўз рамзи ҳамда мадҳиясини ишлаб чиқиши лозим. Бу орқали Coca Cola Суперлига-2019 ўйинлари мобайнида ўйиндан олдин, танаффус вақтида ва учрашувдан сўнг стадионда клубнинг ўз мадҳияси янграши таъминланади. Зеро ҳар бир жамоанинг ўз рамзи ва мадҳиясига эга бўлиши - ушбу жамоани қўллаб-қувватловчи мухлисларни янада жипслаштириши жаҳон тажрибасидан маълум. Бу борада клублар қандай иш олиб бораётгани билан навбатма-навбат таништиб борамиз.

Ортда қолган Coca Cola Суперлига 1-тур учрашувлари орасида энг кўп мухлис «Пахтакор» - «Локомотив» ўйинига ташриф буюрди. Тошкент дербисини стадионда бевосита 17550 нафар томошабин кузатиб борди. Клуб матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Назаровнинг таъкидлашича, «Пахтакор» ҳамиша мухлисларга қулайлик яратиш, уларнинг стадионга кўпроқ келишини, жамоасини бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлашини таъминлашга уринади. Бу йўлда «шерлар» бир қатор лойиҳаларни мунтазам равишда ўтказиб келишади. Жумладан, клуб веб-сайтида, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўйиннинг афишалари навбатдаги учрашувдан 5-6 кун аввал берила бошланади. Қолаверса, шаҳар бўйлаб 200-500тага яқин кичик ва катта ҳажмдаги афишалар жойлаштирилади. Шаҳарнинг айрим кўчаларидаги кўзга ташланадиган жойларда ўрнатилган реклама баннерларида ҳам «Пахтакор»нинг навбатдаги уй учрашуви анонслари бериб борилади. Шунингдек, клуб бир қатор ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишламоқда ва талабаларга ўқишдан бўш пайтларда ўйинларга ташриф буюришлари учун бепул чипталар тақдим қилинмоқда.

«Пахтакор» клуби маркетинг хизмати бошлиғи Аваз Муталовнинг айтишича, мавсум-2019да ҳам ўйинлар танаффуси вақтида ютуқли лотерея­лар ўйини ўтказиб борилади. Бундан ташқари, ўйин олдидан ва танаффус вақтида элимиз суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ҳам ташкил этилмоқда. «Пахтакор»нинг расмий дўкони ҳам ҳафта давомида фаолият кўрсатади. Унда жамоа либослари, турли атрибутикалар савдоси мунтазам равишда олиб борилади.

Юқорида таъкидланганидек, ПФЛ барча клублар ўз рамзи, мадҳиясига эга бўлишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Айрим клублар ушбу жиҳатга бироз масъулиятсиз ёндашаётган бир паллада, «Пахтакор» жамоа маскоти ҳамда мадҳиясини яратиш бўйича барчага ўрнак бўла оладиган тарзда иш олиб бормоқда. Ушбу клубда маскот - «Лео» номли шер анча вақтдан буён мавжуд. Жорий мавсумдаги ўйинларда ҳам ушбу маскот ўйин давомида турли секторларга мурожаат қилиб, ишқибозларни севимли жамоаларини янада қизғин қўллаб-қувватлашга чорламоқда.

Шунингдек, «Пахтакор» жамоаси 2019 йилда ўз ишқибозларига яна бир янги клуб мадҳиясини тақдим этди. Dj Piligrim томонидан куйланган мазкур мадҳия кўпчилика манзур бўлгани бор гап. Умумий қилиб айтганда, «Пахтакор» клуби ўз ишқибозлари сафини кенгайтириш, асл мухлислари сонини орттириш, уларнинг стадионга келишларини таъминлаш борасида мақташга арзигулик тарзда иш олиб бормоқда. Зеро, футбол - мухлислар билан гўзал.

 


«Хетафе»ни нега ёқтиришмайди?

  30.03.2019 07:32
  0
  754
«Хетафе»ни нега ёқтиришмайди?

МАДРИД ЖАМОАСИНИНГ ОҒИР ҚИСМАТИ. Камтарин «Хетафе»нинг Ла-лигадаги шашти сира пасаймаяпти. Испания пойтахтига туташ шаҳарча жамоаси финишга 4-ўринда қадам қўйиб, Чемпионлар Лигасининг қимматли йўлланмасига эга чиқсами, бу нафақат Пиреней ярим оролидаги мухлислар, балки бутун еврофутбол шинавандалари учун асосий «сюрприз» бўлади...


РАҚИБЛАР МУХЛИСЛАРИ ТОМОНИДАН ОЛҚИШЛАНГАН ФУТБОЛЧИЛАР

  29.03.2019 05:36
  0
  797
РАҚИБЛАР МУХЛИСЛАРИ ТОМОНИДАН ОЛҚИШЛАНГАН ФУТБОЛЧИЛАР

«Барселона» етакчиси Лионель Месси Испания Примероси 28-туридан ўрин олган «Бетис»га қарши сафар учрашувида шу қадар қойилмақом ҳаракатладики, ҳаттоки, «Бенито Вильямарин» ҳам уни муносиб олқишлади. 

 


«МЮ» ФАНАТИ «ЧЕЛСИ»ГА ХАРИДОР

  28.03.2019 06:56
  0
  486
«МЮ» ФАНАТИ «ЧЕЛСИ»ГА ХАРИДОР

Буюк Британиянинг энг бой фуқароси - «Челси»ни сотиб олишга даъвогар. Энг қизиғи, у аслида «МЮ» мухлисидир. Табиийки, Лондон клубининг ҳозирги соҳиби Роман Абрамович миллиардердан имкони борича кўпроқ пул ундиришга уриниб кўради, агарда савдога мойиллик сезса, албатта. Хўш, «аристократлар»га кучли таъсир этиши кутилаётган ҳолат қандай ривожланмоқда?

 


Имзосиз ўйин

  27.03.2019 05:20
  0
  627
Имзосиз ўйин

Анча аввал футболимиз муҳитидаги аросат ва унинг изтиробли оқибатлари хусусида ёзгандик. Афсуски, яна шу мавзуга қайтишга тўғри келяпти. Бунинг сабабини кўпчилик яхши билади. 

 


У 50 «ЛИМОН»ГА АРЗИЙДИМИ? Ёхуд ЭДЕР МИЛИТАО ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

  26.03.2019 03:56
  0
  647
У 50 «ЛИМОН»ГА АРЗИЙДИМИ? Ёхуд ЭДЕР МИЛИТАО ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

«Порту»нинг марказий ҳимоячиси Эдер Милитао мавсум якунида «Реал» таркибидан жой олади. Бразилиялик ҳимоячининг трансфер қиймати борасида томонлар бир тўхтамга келишган - 50 млн. евро. Агар келишув ёзга қолдирилганида, баҳо 50 фоизга қимматлашиб, мадридликлар 75 млн. тўлашларига тўғри келарди.

 


Бўлажак юлдузнинг онаси кўчада яшамоқда

  25.03.2019 06:40
  0
  1633
Бўлажак юлдузнинг онаси кўчада яшамоқда

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Ренн»га қарши сафардаги мағлубиятдан (1:3) сўнг, ўз уйида ғалаба қозониб (3:0), Европа Лигаси чорак финали йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур баҳс қаҳрамонларидан бири 21 ёшли ярим ҳимоячи Эйнсли Мейтленд-Найлс бўлди. 

 


БАРБОД БЎЛГАН ФАОЛИЯТ

  24.03.2019 07:03
  0
  661
БАРБОД БЎЛГАН ФАОЛИЯТ

Бундан уч ярим йил муқаддам «Тоттенхэм» Сайдо Берахино учун 30 миллион евро таклиф этганди. Ваҳоланки, бу клубда Даниэль Леви ҳар бир центни қадрлайди. 

 


Эркин фикр: ИҚТИДОРЛАР, ҚАЕРДАСИЗ?

  23.03.2019 09:01
  0
  689
Эркин фикр: ИҚТИДОРЛАР, ҚАЕРДАСИЗ?

Ўтган ҳафта Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжуманида журналистлар мураббийга терма жамоани ёшартириш мавзусида саволлар беришди. 

 


АПЛ важоҳати ёхуд ҒАРОЙИБ СТАТИСТИКА

  21.03.2019 19:06
  0
  840
АПЛ важоҳати ёхуд ҒАРОЙИБ СТАТИСТИКА

 

ЧЛ 1|8 финалида АПЛ важоҳати яққол сезилди. Курашни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритган 8та жамоадан ярми Англиядан! Бунақаси охирги марта мавсум-2008|2009да кузатилганди.

 


Гол уришга ундовчи масъулият

  20.03.2019 08:38
  0
  667
Гол уришга ундовчи масъулият

Бундан 2 ойча муқаддам инсондаги хоҳиш-истакларнинг амалга ошиши шартлари хусусида ёзгандик. Эсласангиз, ўшанда заррача шубҳадан холи метин-мустаҳкам ишонч ва беқиёс масъулият туйғусини хоҳиш-истак рўёбини таъминловчи омиллар сифатида кўрсатган эдик. 

 


«АЯКС» ПАРВОЗИ ТАСОДИФ ЭМАС...

  18.03.2019 12:20
  0
  639
«АЯКС» ПАРВОЗИ ТАСОДИФ ЭМАС...

Голланд футболининг энг номдор жамоаси 16 йиллик танаффусдан сўнг яна ҳаммани ўзига қаратмоқда. Жамоа 2003 йилдан бери илк бора ЕЧЛнинг чорак финал босқичига етиб келди. 


Stadium of the year ёки энг яхши стадионлар ҳақида...

  17.03.2019 08:51
  0
  591
Stadium of the year ёки энг яхши стадионлар ҳақида...

2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ 10та СТАДИОНИ. 

 


Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz