Гарри Магуайрнинг «МЮ»даги муаммолари унинг жамоа ўйин услубига мос келмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Англиялик ҳимоячи «Олд Траффорд»да оғир мавсумни ўтказмоқда ва бир қатор ўйинларда индивидуал хатоларга йўл қўйди.
Англия футболи афсонаси Дэвид Бекхэм ҳам Яқин Шарқ, умуман, араб дунёси ҳудудида ўтказиладиган дастлабки жаҳон чемпионати стартини сабрсизлик билан кутмоқда. Фаолияти давомида 3та мундиалда қатнашган ва гол урган 46 ёшли собиқ ярим ҳимоячи - охирги 10 йилдан буён Қатарнинг доимий меҳмони.
Алиу Сиссе футболчилик фаолиятида ҳар доим оддий машғулотларда ҳам борини берган. Асосийси, у нима учун бутун вужуди билан ишлаётганини яхши биларди.
Яқинда юртимизда бўлган россиялик машҳур журналист Игорь Рабинер миллий жамоамиз ва «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовдан катта интервью олди ва бу суҳбат «Спорт-Экспресс» газетасида чоп этилди. Қуйида унинг энг қизиқарли қисмлари билан танишишингиз мумкин.
Футбол жамоатчилигига «Арсенал»даги узоқ йиллик самарали фаолияти билан танилган афсонавий Арсен Венгер қарийб 3 йилдан бери ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлимини бошқариб келмоқда.
Уругвай терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Диего Форлан The Athletic наш-рига берган интервьюсида «МЮ» ва «Атлетико»даги ўйин-ларини ёдга олди.
Мариенплац бўйлаб сайр, Альфонсо Дэвис билан боулинг ўйини, Жошуа Киммихдан маслаҳатлар... Жорий мавсум бошида «Ридинг»дан «Бавария»га ўтган Омар Ричардснинг Мюнхенни чинакамига севиб қолиши учун 9 ой кифоя қилди. Ҳар ҳолда, англиялик иқтидорли ҳимоячи клуб журнали - «51»га берган интервьюсида айни пайт ўзини худди жонажон уйидагидек ҳис этаётганини алоҳида таъкидлади.
Жорий йилнинг 7-27 апрель кунлари Саудия Арабистонида ОЧЛ гуруҳ босқич ўйинлари марказлашган тартибда ўтказилади. «Е» гуруҳида мамлакатимиз шарафини Қаршининг «Насаф» жамоаси ҳам ҳимоя қилади.
Айни пайт «Кастилья»ни шуғуллантираётган «Реал» афсоналаридан бири - Рауль Гонсалес италиялик Карло Анчелотти бошқарувидаги жамоанинг жорий мавсумдаги энг гўзал лаҳзасини кутиб олишга шай. Аниқроқ айтсак, собиқ ҳужумчи мадридликлар ЧЛ чорак финалида турнирнинг амалдаги ғолиби - «Челси» тўсиғидан ўтишларига тўлиқ ишонмоқда.
Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашрида «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди. Унда футболчининг ўзи Рим клубидаги ҳолати, «Ростов»даги дўстлари билан алоқалари ҳақида гапириб ўтди.
Поль Погба бутун фаолияти давомида депрессиядан азият чеккан, бу ҳолат «Манчестер Юнайтед» Жозе Моуриньо қўл остига ўтганида янада жиддийроқ тус олгани ҳақида футболчининг ўзи гапирганди. Маълумки, португалиялик мутахассис «Олд Траффорд»да иш бошлаган илк кунданоқ ушбу жуфтликнинг қарашлари бир-бирига мутлақо зид эканлиги кўриниб турарди ва франциялик юлдуз ўша давр унга қанчалик талофат келтиргани ҳақида яқинда хорижлик ҳамкасбларимизга берган интервьюсида биринчи марта гапирди.
Жорий йилги Суперлига баҳсларида мағлубиятсиз одимлаётган жамоалар сафида «Металлург» ҳам бор. Мавсумни янги бош мураббий қўл остида бошлаган бекободликлар ҳозир турнир жадвалида 5-ўринда боришмоқда. Биз мазкур жамоа етакчиларидан бирига айланиб бораётган, ижобий натижаларга ўз ҳиссасини қўшаётган маҳоратли ҳимоячи Аброр Тошқўзиевни суҳбатга тортдик.
Ўтган мавсумни Самарқанднинг «Динамо» жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов эндиликда фаолиятини Белоруссияда давом эттиради.
Чинакам профессионал футболчи сифатида шаклланиш мақсадида 17 ёшидаёқ яқинларидан узоқлашиб, Европага йўл олган Эрик Байи бугун Англияда Кот-д~Ивуар номидан тўп сураётганидан бағоят бахтиёр.
«Милан» жорий мавсум ниҳоят, яна скудетто сари дадил қадам ташламоқда. «Россонерлар»нинг «А» серия турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганларида тартибли ҳимоянинг ҳиссаси ҳам катта. Жумладан, Пьер Калулу мавсум кашфиёти бўлишга яққол даъвогар.
Мавсум-2021ни Грузия чемпионати иштирокиси «Торпедо» (Кутаиси)да бошлаб, кейинчалик «Сурхон» сафига қўшилган ҳимоячи Мурод Тўйчибоев бу йил яна хорижда ўйнашни ихтиёр этди.
Бугун Наманганда Ўзбекистон, Уганда, Тожикистон ва Қирғизистон термалари иштирокида ташкиллаштирилган Navruz Cup-2022 турнири якунига етади...
Луис Диас мерсисайдликларнинг қишки трансферлар ойнасидаги илк ва ягона, лекин шу билан бирга, ўта муваффақиятли хариди бўлди. Португалия гранди - «Порту»дан 45 миллион евро эвазига «Ливерпул»га кўчиб ўтган Диас клуб расмий сайтига илк интервьюсини берди.
Ўзининг ёрқин ўйинлари билан «Машъал» ҳамда «Пахтакор» мухлислари эътирофига сазовор бўлган футболчи Шерзод Темиров жорий йил бошида Эроннинг «Персеполис» клуби аъзосига айланганидан яхши хабардорсиз. Маҳоратли ярим ҳимоячи Эрон чемпионатида учта ўйин ўтказиб улгурганини ҳам эшитган бўлсангиз керак. Биз миллий терма жамоамизнинг бу галги йиғинига чақирув олган футболчи билан суҳбатлашиб, айрим саволларимизга жавоб олдик.
Сингапур Премьер-лигаси тарихидаги энг йирик трансферлардан бири ўтган йилнинг ноябрь ойида, 2022 йилги мавсум олдидан Жанубий кореялик ҳужумчи Ким Шин Вук «Лион Cити Сейлорс» билан шартнома имзолаганида эълон қилинганди.