Греция миллий жамоаси ва «Штутгарт» клуби ҳимоячиси Константинос Мавропанос ҳамон бразилиялик Роналдиньони тарихдаги ўзгача футболчи сифатида таърифлайди.
Яқин йилларда замонавий футболнинг биринчи рақамли юлдузига айланиши тахмин қилинаётган франциялик Килиан Мбаппе «ПСЖ» клуби телеканалига берган интервьюсида индивидуал мақтовларга асло учмаслигини алоҳида таъкидлади. Ёш голеадор ҳозирча кейинги ҳаракатини расман тасдиқлаганича йўқ.
«Насаф»нинг ёш, иқтидорли ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев 2002 йил 6 февралда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Совуқбулоқ қишлоғида таваллуд топган. Оиладаги чарм тўпга бўлган ошуфталик уни катта футбол сари етаклади. Қуйида истеъдодли ҳужумчи билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференция Лигасининг дастлабки «плей-офф» босқичига қуръа ташлаш маросимидан кейин Footboom мухбири Киев «Динамо»сининг собиқ футболчиси, ҳамюртимиз Максим Шацких билан Ньонда бўлиб ўтган воқеалар хусусида суҳбатлашди.
Barca Innovation Hub («Барселона»нинг спорт фанлари, таълими ва ўйинлар таҳлиллари маркази) бир неча ҳафта олдин 5 кунлик конференция ўтказди - Sports Tomorrow Congress 2021. Унда футбол тиббиёти, мураббийлик, физиотерапия ва ҳаттоки, овқатланиш тартиби, бизнес йўналишлари таҳлил қилинди.
Арсен Захарян 17 ёшида «Динамо» (Москва)нинг мавсум-2020|2021даги энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Афсуски, бутун РПЛнинг бош кашфиёти саломатлигига боғлиқ муаммолар туфайли Евро-2020да қатнашиш бахтидан мосуво бўлганди.
Якунланган мавсум водийнинг икки клуби - «Андижон» ва «Турон» Суперлига билан хайрлашди. Ваҳоланки, андижонликлар янги ҳомий ёрдами билан мураббий Виктор Кумиков ва хорижлик футболчиларни жамоага жалб этишганди.
Бобур Абдухолиқовни мухлисларга таништириш шарт эмас. «Насаф» мактабида таҳсил олиб, 5 йил шу жамоа либосида тўп сурган иқтидорли ҳужумчи якунланган мавсум Беларусда «Энергетик-БГУ» шарафини ҳимоя қилди. Махсус мухбиримиз яқинда қишки таътилда бўлиб турган футболчи билан турли мавзулар юзасидан бафуржа суҳбатлашди.
9 декабрь куни (бугун) Тожикистон кубоги финали доирасида «Хўжанд» ва «Истиқлол» жамоалари ўзаро куч синашишади. Мазкур учрашув арафасида хўжандликлар сафида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Самандар Очилов билан суҳбатлашдик.
«Қироллик клуби»нинг сўнгги пайтларда ўйини очилиб, майдон узра жавлон ураётган бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор Post United нашрига берган интервьюсида ўзининг ҳозирги ҳолати ва клубдаги келажаги ҳақида гапирди. Шунингдек, Мадриддаги дастлабки қийин қадамларини эслади.
Берт ван Марвейк футбол турнирлари мўъжизалари ҳақида кўп нарса билади. Бинобарин, нидерландиялик мутахассис энг катта саҳналарда ўз салоҳиятини синаб кўрган.
«Сурхон»га якунланган мавсум барқарорлик етишмади, жамоа шунинг ортидан анча қийналди. Муҳими, Баҳром Ҳайдаров шогирдлари финиш марраси кўриниб қолган паллада ўта муҳим очколарни қўлга киритиш асносида Суперлигада қолиш вазифани уддалашди.
Грузия футболининг энг ёрқин юлдузларидан бири Кахи Каладзе ҳалигача Италия «А» сериясига бефарқ қарамайди, айниқса, собиқ клублари - «Милан» ва «Женоа»га.
Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби жорий мавсумни кутилганидан яхшироқ натижа билан якунлади. Айниқса, ҳаммаси охирги турда ва сўнгги сонияларда ҳал этилгани медаллар учун курашдаги интригани сақлаб турди.
Беларусь футболи афсонаси Александр Глеб яқинда Москвада меҳмон бўлиб, Маркус Гисдолнинг «Локомотив»даги биринчи машғулотида қатнашди. Собиқ футболчи Sport24 нашрига берган интервьюсида ушбу ташрифдан мақсади ҳақида гапирди. Шу билан бирга, бошқа кўплаб қизиқарли мавзуларда суҳбат бўлиб ўтди.
The Guardian журналисти швециялик мағрур ҳужумчи Златан Ибрагимович билан майдонда «узоқ умр кўриш» сири ва келажак режалари ҳақида суҳбатлашиш мақсадида Миланга йўл олди ва мақсадига эришди.
«Ливерпул»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара жамоасининг Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган «Порту»га қарши ўйини (2:0)дан олдин мерсисайдликлар устози Юрген Клопп билан бирга матбуот анжуманида қатнашди ва Англия чемпионати, жароҳатлари, «Ливерпул»га ўтиш қарори ҳақида гапирди.
Алехандро Папу Гомес 2017 йилнинг май ойида юмористик видеоклип яратишда италиялик «ютубчилар» билан ҳамкорлик қилганида, бу ўзи учун алоҳида белгига айланишини асло ўйламаганди.
Coca-Cola Суперлига сўнгги турларида «Бунёдкор» кетма-кет ғалабаларга эришиб, турнир жадвалидаги мавқеини яхшилаб олди.
«Милан» ва «Фиорентина» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Риккардо Монтоливо мазкур жамоалар ўртасидаги ўйин олдидан Tuttosport нашрига интервью берди.
Евротур: 6-истеъфо, омадли дебют, илк мағлубият...
ФИФА кунларидан кейин Европа «кучли бешлиги»да ўтказилган навбатдаги тур ўйинлари одатдагидек, қизиқарли воқеалардан холи бўлмади. Англияда навбатдаги мураббий истеъфоси кузатилди, Хави учун «Барса»даги илк дебют омадли бўлди, Италияда эса етакчилар илк мағлубиятни қабул қилиб олишди...
Англия. «МЮ» еврокубоклар ҳудудидан, Сульшер «МЮ»дан четда
Ҳисобот турида қайд этилган аламли мағлубиятдан («Уотфорд», 1:4) кейин «МЮ» мутасаддилари Уле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқаришди. «Қизил иблислар»нинг норвегиялик афсонаси жорий мавсум ўз лавозимини тарк этган 6-мураббий бўлди. Жамоа эса еврокубоклар ҳудудидаги ўрнини таъқибчиларга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, аутсайдерларга қўшни бўлиб турган «Уотфорд» илк дақиқалардан бошлаб фаолликни ўз томонига оғдирди ва ҳақли ғалабага эришди. Агар Давид Де Хеанинг сейвлари бўлмаганида, 3 очко тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлиши ҳеч гап эмасди. Танаффусдан кейин майдонга тушган ван де Бекнинг голидан кейин ўйинга интрига қайтгандек бўлди. Бироқ мувозанатни тиклашга интилган Сульшер шогирдлари қўшимча вақтда яна икки марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқдилар.
Етакчи квартет вакиллари орасида фақат «Вест Хэм»нинг омади келмади - Вулверхэмптонда Мойес шогирдлари маҳаллий «бўрилар»га имкониятни бой беришди - 0:1.
Қолган 3 жамоа бу турда йирик ғалабаларини расмийлаштирдилар. «Челси» сафарда «Лестер» дарвозасига 3та жавобсиз гол урган бўлса, «Манчестер Сити» «Этиҳад»да «Эвертон» дарвозасини шунча марта ишғол этди.
Аввалги турдаги аламли мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган «Ливерпуль» «Энфилд»да «Арсенал» дарвозасини 4 бор ишғол этди, ҳимояда эса ишончли ҳаракатлар эвазига хатога йўл қўймади. Тўғри, беллашувнинг дастлабки дақиқалари бироз зерикарли, назорат учрашуви мақомида ўтди. Лекин тез орада томонлар ўзаро «разведка»га барҳам бериб, жангга киришдилар. Кейин Маненинг майдон марказидаги қоидабузарлиги туфайли Клопп ва Артета ёқалашиб кетишларига сал қолди, захира ҳакамининг аралашуви бунга йўл қўймади. Ўйиндаги ташаббус эса тўлиғича мезбонлар томонига ўтиб, «тўпчилар» дарвозаси тинимсиз зарбалар остида қолди. Лекин Рэмсдейл ажойиб сэйвлари эвазига жамоадошларининг ҳимоядаги хатоларини тузатиб турди. Бироқ танаффусга саноқли дақиқалар қолганида мураббийлар можаросига сабабчи бўлган Мане ниҳоят, жамоаси устунлигини таблода акс эттирди.
Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонлар ҳимояда кўплаб хатоларга йўл қўйишди, шўрлик Рэмсдейл эса ўз сэйвларини намойиш этиш билан ҳисобнинг янада йириклашишига имкон бермади. Бироқ охир-оқибат, у ҳам майдон эгаларининг ўзига хос ҳужумлари қаршисида ожиз қолди. Агар Рэмсдейл дарвоза дахлсизлигини сақлай олганида, учрашув қаҳрамонига айланарди. Лекин бу тинимсиз равишда ажойиб ҳужумларни уюштирган мерсисайдликларга нисбатан адолатсизлик бўларди.
Турнинг бошқа эътиборли воқеалари сифатида 3 нафар мураббий дебютини эътироф этиш лозим. «Астон Вилла»ни майдонга олиб тушган Стивен Жеррард («Брайтон», 2:0) ва «Норвич»ни ўз тасарруфига олган Алан Смит («Саутгемптон», 2:1) янги фаолиятларини муваффақиятли бошладилар. Эдди Хау бошқарувидаги «Ньюкасл» чинакам жанговар дурангга (3:3) имзо чекди.
Испания. От айланиб ҚозиҒини топмоҚда
Примера турнир жадвали аста-секин одатий кўринишга яқинлашмоқда. Турга қадар пешқадам бўлиб турган «Реал Сосьедад» ўз майдонида «Валенсия» дарвозасига йўл топа олмади. «Севилья» эса «Хуан Санчес Писхуан»даги «Алавес»га қарши беллашувнинг қўшимча вақтида мағлубиятни жанговар (2:2) дурангга айлантирди. «Атлетико» «Ванда Метрополитано»да катта қийинчилик билан «Осасуна»дан 3 очкони тортиб олди. Шунингдек, «Барселона» Каталония дербисида «Эспаньол»ни кичик ҳисобда маҳв этиб, мавсумда илк марта еврокубоклар ҳудудига кўтарилди ва бош мураббийлик масъулиятини ўз зиммасига олган Хавига илк ғалабани ҳадя этди. Агар «Барса» афсонаси мўъжизага қодир бўлса, жамоа якунда етакчи квартетдан жой олади.
Эльчега сафар уюштирган «Бетис» аутсайдерни аяб ўтирмади ва биринчи бўлимнинг ўзида мезбонларни дарвозадан тўп олиб чиқишга мажбур этди. «Райо Вальекано» эса ўз майдонида «Маоьорка»ни 3:1 ҳисобида маҳв этди ва мавқеини мустаҳкамлаб олди.
Германия. ПешҚадамдан салбий сенсация
Терма жамоалар туфайли юзага келган танаффус Бундеслига вакилларига турлича таъсир этган кўринади. Нима бўлганда ҳам, турнир жадвалидаги вазият янада кескинлашди. Дортмунднинг «Боруссия»си «Сигнал Идуна-Парк»да «Штутгарт»нинг жиддий қаршилигига дуч келди. Лекин бир амаллаб муҳим 3 очкони қўлга киритди. «Штутгарт» билан ёнма-ён келаётган «Аугсбург» эса дерби баҳсида «Бавария»ни маҳв этди ва олдинга ўтиб олди. Хавфли ҳудуддаги бу икки жамоанинг бахтига, ўз майдонида «Вольфсбург»ни қабул қилган «Арминия» икки тўп устунлигини сақлаб қола олмади - меҳмонлар 2 дақиқа ичида 2та гол уриб, мезбонларнинг аутсайдерлик мақомини камида бир ҳафтага узайтирдилар. Акс ҳолда, «Аугсбург»ни олдинга ўтказиб юборган «Штутгарт» «қора» гуруҳдан жой оларди.
Яна бир кутилмаган натижа Зинсхаймда қайд этилди - аввалги турда «Боруссия Дортмунд»ни маҳв этган «РБ Лейпциг» сафарда «Хоффенхайм»дан енгилди.
Берлин дербисида «Герта»ни икки марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур этган «Унион» 5-поғонага кўтарилиб олди.
Кўпчиликни ажаблантирган ҳолда совриндорлар сафида келаётган ва жорий мавсумда ўз дарвозасидан энг оз тўп ўтказиб юборган «Фрайбург» кутилмаганда «Айнтрахт»га имкониятни бой берди. Мавсумда ягона очкога қаноат қилган ҳолда 10 учрашувни бой берган «Гройтер-Фюрт» бу турда Менхенгладбахнинг «Боруссия»сидан 4та жавобсиз гол қабул қилди.
Италия. Етакчиларнинг илк маҒлубиятлари
Айрим элатларда омадсизлик рамзи сифатида эътироф этиладиган 13 рақами «А» серияда бўй кўрсатди, чоғи. Ҳар ҳолда, шу тургача мағлубият аламидан йироқ бўлган икки пешқадам дастлабки мағлубиятларини тан олишди. «Милан» Флоренцияда маҳаллий «Фиорентина»га имкониятни бой берди. Ҳатто навқирон йигитлардан қолишмайдиган Златан Ибрагимовичнинг «дубли» ва мезбонлар вакили Венутининг автоголи ҳам мағлубиятдан қутулиб қолиш учун камлик қилди - ҳар бўлимда 2тадан гол урган майдон эгалари очколар бўйича «Лацио»га тенглашиб олишди.
Римда «Лацио»га қарши майдонга тушган «Ювентус» 2та пенальтидан унумли фойдаланиб, у ҳам мезбонларга етиб олди.
Турнинг марказий беллашувида амалдаги чемпион жорий мавсум пешқадами устидан иродали ғалабани расмийлаштирди ва ўртадаги очколар фарқини қисқартириб олди. 4-ўринда келаётган «Аталанта» ҳам расман иродали ғалабага эришган бўлсада, дебютант «Специя»ни ортиқча қийинчиликсиз таслим этди. Андрей Шевченко раҳбарлигида майдонга тушган «Женоа» «Рома»га имкониятни бой берди - 0:2.
Франция. Енгил ўйиндаги оҒир Ғалаба
Лига 1нинг 14-турида муросасиз ва шиддатли қарама-қаршиликлар кўп бўлди. Жумладан, сезиларли фарқ билан таъқибчилардан ўзиб кетган «ПСЖ» Парижда ўртамиёна «Нант»ни таслим этиш учун анчагина тер тўкишига тўғри келди. Ваҳоланки, баҳс турнир етакчисининг тезкор голи билан бошланган, Леандро Паредеснинг 2-дақиқада дарвоза томон йўллаган тўпи Мбаппе оёғига тегиб, йўналиши ўзгаргач, меҳмонлар дарвозабони ожиз қолганди. Кейинги 15-20 дақиқа нисбатан осойишта ўтди. Бўлим якунига яқинлаша бошлагач, мезбонлар суръатни оширишди, Мессининг зарбасини дарвозабон қайтарди, қаторасига амалга оширилган 3та бурчак зарбаси ҳам самара бермади. Танаффусга чиқиш арафасида Месси яна қулай вазиятдан фойдалана олмади.
Иккинчи бўлим эса меҳмонлар фаоллиги билан бошланди. Лекин Кейлор Навас ва ҳимоячиларнинг ишончли ҳаракатлари ҳисобнинг тенглашишига имкон бермади. Кейинчалик мезбонлар посбони дарвозани бўш қолдириб, жарима майдончаси ташқарисига чиқиб кетганида, ҳужумга отланган рақибини чалиб йиқитишга мажбур бўлди. Шу тариқа Навас қизил карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Неймарни алмаштирган Серхио Рико эгаллади. Таажжубки, мавсумда илк бор майдонга тушган Рико жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Лекин бир неча дақиқадан кейин меҳмонлар мувозанатни тикладилар. Шундан кейин мезбонлар ҳужумга зўр беришди, Мессининг олис масофадан йўллаган тўпи рақиб футболчисига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Орадан 5 дақиқа ўтгач, Лео ҳақиқий голини урди.
Турга 3-поғонада етиб келган «Ланс» кутилмаганда «Брест»дан йирик ҳисобда енгилди. Ўз майдонида «Монпелье»ни енгган «Ренн» 3-ўринга кўтарилди. Пешқадамнинг асосий таъқибчиси - «Ницца» Клермондан 3 очко билан қайтиб, ўртадаги тафовутни сақлаб қолди.
Турни якунлаши лозим бўлган «Лион» - «Марсель» беллашувини ўтказишнинг иложи бўлмади. Ўйиннинг 2-дақиқасида бурчак зарбасини амалга оширишга чоғланган Димитри Пайет қайсидир мухлис томонидан улоқтирилган идиш футболчининг бошига тегди. Натижада у ҳушини йўқотди. Учрашув ҳаками ўйинни тўхтатиб, жамоаларни кийиниш хонасига жўнатди. Тўхталиш қарийб 2 соатга чўзилди. Томонлар баҳсни давом эттиришга тайёрдек эдилар, «Лион» вакиллари майдонга қайтишди. Лекин мутасаддилар учрашувни тўхтатишга қарор қилдилар.
Шундай воқеа жорий мавсум «Ницца» - «Марсель» учрашувида ҳам содир этилган, ўшанда ҳам шўрлик Димитри Пайет нишонга олинганди. Ўша ўйин кейинроқ ўтказилди. Бу сафар Лига 1 қандай қарорга келади? Кутамиз.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади