Қайднома

Қидирув

СУҲБАТ

Шамшод Сариков: «Ирисметов билан Мўминжонов ўзаро келишган ҳолда иш битиришган»

  15.01.2019 20:26
  0
  730
Шамшод Сариков: «Ирисметов билан Мўминжонов ўзаро келишган ҳолда иш битиришган»

“Навбаҳор” аъзолари бу йил анча астойдил бўладиган кўринишади.


Жаҳонгир Меҳмонов: «Навбаҳор»га таклиф қилинаётган йигитлар профессионал футболчилар»

  15.01.2019 11:26
  0
  529
Жаҳонгир Меҳмонов: «Навбаҳор»га таклиф қилинаётган йигитлар профессионал футболчилар»

6 январдан қишги ўқув йиғин машғулотларига киришган Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси таркибга янги футболчиларни жалб қилиш билан биргаликда клубнинг ўтган йилги натижаларига улкан ҳисса қўшган футболчилар билан ҳам янгитдан шартнома имзолашга эришди. Улар таркибида «лочинлар»нинг ҳимоя қўрғонидаги мустахкам устунларидан бири Жаҳонгир Меҳмонов ҳам бор. Қуйида эса футболчи билан кечган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Уэсли Снейдер: «Амстердамда «Реал»га қийин бўлади»

  14.01.2019 10:05
  0
  607
Уэсли Снейдер: «Амстердамда «Реал»га қийин бўлади»

Европа Чемпионлар Лигасининг 1|8 финалида Амстердамнинг «Аякс» жамоаси Мадриднинг «Реал»ига қарши баҳс олиб боради. Ана шу клубларнинг собиқ ўйинчиси ҳисобланган Уэсли Снейдер айни пайт Қатарнинг «Ал-Гарафа» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

 


Акрам АФИФ: «Мени шахсий совринлар қизиқтирмайди»

  13.01.2019 04:39
  0
  584
Акрам АФИФ: «Мени шахсий совринлар қизиқтирмайди»

Осиё кубоги-2019 аста-секин қизиб бормоқда. БААга йўл олганлар орасида 22 ёшли Акрам Афиф ҳам бор. Ушбу футболчи Қатар футболининг келажаги дея эътироф этилмоқда. 

 


Жалолиддин Машарипов тўпни юқотишдан қўрқмаслиги керак экан...

  12.01.2019 18:07
  0
  808
Жалолиддин Машарипов тўпни юқотишдан қўрқмаслиги керак экан...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов МОҚ Матбуот ва медиа департаментига берган интервьюсида Осиё кубогидаги биринчи ўйин, мураббий, яратилган шароитлар ва бошқа жиҳатлар ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди.


ЛИОНЕЛЬ МЕССИ: «ФУТБОЛНИ СЕВАМАН, АММО ОИЛА ҲАММА НАРСАДАН УСТУН

  12.01.2019 04:56
  0
  591
ЛИОНЕЛЬ МЕССИ: «ФУТБОЛНИ СЕВАМАН, АММО ОИЛА ҲАММА НАРСАДАН УСТУН

Лео Месси ўз ўйини билан бутун дунёни лол қолдиришда давом этмоқда.У кун сайин мукаммалликка эришмоқда. Аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум голлар, самарали узатмалар, ҳал қилувчи зарбалар ва тўсин ёки устунни нишонга олиш бўйича тенгсиз бўлиб турибди... 

 


Марио БАСЛЕР: ЭНГ ЯХШИ ВА ЭНГ ЁМОН

  11.01.2019 03:49
  0
  538
Марио БАСЛЕР: ЭНГ ЯХШИ ВА ЭНГ ЁМОН

Ўтган асрнинг 90-йилларида ёрқин ўйинлари билан ном қозонган германиялик Марио Баслер 18 декабрь куни 50 ёшга тўлди. Soccer.ru сайти юбилей баҳона собиқ ярим ҳимоячининг унинг турли мавзуларга доир фикр-мулоҳазаларини қамраб олган суҳбатини чоп этди. - Марио, қайси жамоа сиз учун энг севимли ва қадрли...?

 


Марат БИКМАЕВ: «БИЗ ЎЗИМИЗГА ИШОНАМИЗ»

  09.01.2019 09:56
  0
  661
Марат БИКМАЕВ: «БИЗ ЎЗИМИЗГА ИШОНАМИЗ»

Кўпчилик учун кутилмаган тарзда, БАА яшил майдонлари мезбонлик қилаётган Осиё кубоги сенсацион натижалар билан бошланди. 

 


Темур КАПАДЗЕ: «МЕНИНГ ФАЛСАФАМ КУПЕРНИКИДАН ФАРҚ ҚИЛАДИ»

  06.01.2019 15:38
  0
  1459
Темур КАПАДЗЕ: «МЕНИНГ ФАЛСАФАМ КУПЕРНИКИДАН ФАРҚ ҚИЛАДИ»

Ўзбекистон миллий жамоаси 2018 йил ҳисобидан сўнгги йиғинни Туркияда ўтказди. Анталиядаги машғулотларда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, жамоавий ўйинни янада шакллантириш, турли тактик схемаларни амалда синаб кўришга қаратилди


Умид Аҳмаджонов: «Қосимовнинг ўрнида мен ҳам шундай қилган бўлардим»

  06.01.2019 14:22
  0
  852
Умид Аҳмаджонов: «Қосимовнинг ўрнида мен ҳам шундай қилган бўлардим»

Kun.uz сайти «Бунёдкор» атрофидаги воқеалар борасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг фикрлари билан қизиқди.

— Маълум муддат мамлакатнинг энг кучли жамоаси бўлган, халқаро майдонларда мамлакат шарафини ҳимоя қилган «Бунёдкор» клуби ўз мавқеини йўқотгандан йўқотиб бормоқда. Аввалига жамоа жиддий молиявий қийинчиликлар гирдобида қолди, жамоанинг уй стадиони ходимлари иш ҳақи тўланмагани билан боғлиқ муаммо юзага чиқди, кейин стадион номи ўзгартирилди. Яқинда жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов клубни тарк этди.

Энди клуб футболчилари ҳар томонга тарқалиб кетмоқда, бир неча футболчиси «Пахтакор»га бориб қўшилди, яна бир нечаси собиқ мураббий ортидан Олмалиққа бориши кутилмоқда. Воқеалар ривожи нимага олиб боради?

— Саволингизни тушундим. Бироқ бу савол аслида «Бунёдкор» раҳбарига берилса, тўғрироқ бўларди. Шунча муаммоси бор, аммо на клуб мухлисларига ва на жамоатчиликка аниқ гап айтади.

Молиявий қийинчиликларга сабабчи ҳам клуб раҳбарлари. «Бунёдкор»да аввал пул бўлмаган дейсизми? Доим бўлган, бироқ ақл билан сарф этилмаган. қанақадир легионерлар сабабли қарзга ботиб кетди. Ахир бунга ЎФА айбдормаску? Мана шу муаммолар аввалдан ҳам бор эди, ўтган мавсум арафасида ҳам бор эди. Аммо клуб ялло қилиб Дубайда юрди, билганини қилди. Бироқ ўша қарзлардан қутулиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмади. Бунга ким жавоб бериши керак?

«Бунёдкор»да ҳеч қачон уй стадиони бўлмаган. Ҳа, стадион жамоа учун қурилган. Бироқ йиллар давомида ҳеч кимга тегишли бўлмай ётаверган. Шунча пулни чет эллик футболчиларга сочишни билишди, бироқ бошқа ишлар ҳақида ҳеч ким ўйламаган, ҳеч ким ҳисоб бермаган. Тайёр пулни совуриб, мавсум ўтказишни ҳамма ҳам эплай оларди.

Миржалол Қосимовнинг ўрнида мен ҳам бундай клубдан кетган бўлардим. Қосимов охиригача тишини-тишига қўйиб, ҳамма нарса учун чидаб ишлади. Раҳбарият нима қилди? Лушчан билан масала ҳал бўлдими? Симоненко масаласи-чи? Шомуродов учун муносиб пул тўланган деб ўйлайсизми? Достон Ҳамдамов масаласи-чи? Оғиздаги ошни олдириб ўтиришибди. Отабек Шукуров ҳам кетди, Азиз Ҳайдаров ҳам кетди. Ҳеч бўлмаганда Қосимовни ҳам сақлаб қола олишмади.

Сўнгги вақтларда янада хунукроқ гапларни эшитяпман. «Бунёдкор»да нон топган, шу клубда ишлаган айримлар энди шу жамоа футболчиларини бошқа клубларга тавсия қилаётган эканлар. Ич-ичидан чириб битаётган клуб ҳақида нима дейиш мумкин? Бу ташқи таъсир эмас, бу худди олмани ичидан чиритаётган қуртдек гап…


БАХТИЁР АШУРМАТОВ: «МУСТАҚИЛ РАВИШДА ИШЛАШНИ ХУШ КЎРАМАН»

  05.01.2019 10:31
  0
  1016
БАХТИЁР АШУРМАТОВ: «МУСТАҚИЛ РАВИШДА ИШЛАШНИ ХУШ КЎРАМАН»

АГМК бош мураббийи сифатида клуб учун тарихий бўлган Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Бахтиёр Ашурматов жамоани тарк этди. Ушбу мутахассис қўл остида олмалиқликлар Суперлигада «плей-офф» ўйинлари орқали кучлилар сафидаги ўз ўринларини сақлаб қолишди.

 


Анзур Исмоилов: «Осиё Кубоги бошланишини интиқлик билан кутяпмиз»

  04.01.2019 00:55
  0
  634
Анзур Исмоилов: «Осиё Кубоги бошланишини интиқлик билан кутяпмиз»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Осиё Кубоги мусобақасига давом этаётган тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.


Фозил Мусаев: «Терма жамоада барча бир-бирини қўллаб-қувватламоқда»

  02.01.2019 23:01
  0
  522
Фозил Мусаев: «Терма жамоада барча бир-бирини қўллаб-қувватламоқда»

Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Фозил Мусаев ЎФА Матбуот хизматига Бирлашган Араб Амирликларидаги биринчи кун машғулотлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.


Хуан Антонио Пицци: «Бизда жанговар руҳ бор»

  01.01.2019 11:56
  0
  655
Хуан Антонио Пицци: «Бизда жанговар руҳ бор»

Саудия Арабистони миллий жамоаси бош мураббийи Хуан Антонио Пицци ўз вақтида ҳужум чизиғида тўп сурган. 


Мурод ХОЛМУҲАММЕДОВ: «Ўзимни пенальтилар устаси деб ҳисобламайман»

  31.12.2018 08:18
  0
  942
Мурод ХОЛМУҲАММЕДОВ: «Ўзимни пенальтилар устаси деб ҳисобламайман»

Халқаро ўйинлардаги иштироки туфайли катта тажриба тўплаган Мурод Холмуҳаммедов 2018 йилги мавсумда «Қўқон-1912» клубининг энг муҳим футболчиларидан бирига айланди. 

 


Оле Гуннар Сульшер: «Омадсизлик – яхши сабоқ»

  30.12.2018 02:40
  0
  785
Оле Гуннар Сульшер: «Омадсизлик – яхши сабоқ»

Миттигина Норвегия футболидан чиқиб, «МЮ»дек гранд афсонаси даражасига кўтарилган Оле Гуннар Сульшер ўз ўйинини сира тополмай, роса қийналаётган собиқ жамоасини ёруғ йўлга бошлаш миссиясини ўз зиммасига олишдан чўчимади ва мухлислар уни шу мардонаворлиги учун ҳам олқишладилар. 


Виталий Денисов нега Осиё кубоги-2019га борадиган таркибга киритилмади?

  29.12.2018 02:42
  0
  1351
Виталий Денисов нега Осиё кубоги-2019га борадиган  таркибга киритилмади?

Москванинг «Локомотив» клуби сафида Россия чемпиони бўлган, айни пайт «Крилья Советов»да ижара асосида ўйнаётган ҳимоячи Виталий Денисов ҳамкасбларимиз билан суҳбат жараёнида «темирйўлчилар» сафига қайтиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

 


Лука МОДРИЧ: «ФАОЛИЯТИМНИ «РЕАЛ»ДА ЯКУНЛАШГА ҚАРШИ ЭМАСМАН»

  28.12.2018 02:57
  0
  559
Лука МОДРИЧ: «ФАОЛИЯТИМНИ «РЕАЛ»ДА ЯКУНЛАШГА ҚАРШИ ЭМАСМАН»

Кўп йиллик машаққатли меҳнатлари самараси ўлароқ, икки «ўзга сайёралик» - Криштиану Роналду ва Лионель Месси гегемонлигига нуқта қўйиб, мавсум якунларига кўра «Олтин тўп» соҳибига айланган хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич яқинда FranceFootball нашрига интервью бериб, фаолиятидаги қизиқарли воқеалар ва шахсий ҳаёти ҳақида гапирди.

 


Элдорбек Суюнов: «Финалда ютишимиз шарт эди»

  27.12.2018 00:47
  0
  572
Элдорбек Суюнов: «Финалда ютишимиз шарт эди»

Мана, ҳаш-паш дегунча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркиядаги йиғини ҳам охирлаб қолди. Биламизки, бу ўқув-машғулот йиғини терма жамоамиз учун Осиё кубоги олдидан сўнггиси ҳисобланади ва айнан Анталияга сафардан ке­йин БААга йўл оладиган асосий таркиб эълон қилинади. 

 


Лукас Подольски: «Бу турнир тараққиёт калити...»

  26.12.2018 03:35
  0
  694
Лукас Подольски: «Бу турнир тараққиёт калити...»

Польшада таваллуд топган, лекин бутун фаолиятини «Бавария», «Арсенал», «Интер», «Галатасарой» каби клублар ҳамда Германия терма жамоаси таркибида ўтказган афсонавий ҳужумчи Лукас Подольски ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2019га киндик қони тўкилган юрт мезбонлик қилишидан беҳад мамнун.

 


Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz