Ўзбекистонлик ҳимоячи Бобуржон Акбаров фаолиятини хорижда давом эттиради. 2016 йил олий лигада «Андижон» шарафини ҳимоя қилган футболчи ўтган ҳафта Малайзия премьер-лигаси вакили бўлган «Куала-Лумпур» клуби билан бир йиллик шартнома имзолади.
Ўтган йилги мавсум якунларига кўра, яна бир бор чемпионатнинг бронза медаллари билан тақдирланган Қаршининг «Насаф» клуби янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини давом эттирмоқда.
2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси сифатида тақдирланган Карли Ллойд АҚШ терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари туфайли бир йил олдин ҳам ушбу совринга эга чиққанди. Тақдирлаш маросимидан сўнг FIFA.com сайти маҳоратли футболчининг фикрлари билан қизиқди.
Шубҳасиз, Поль Погба - франциялик энг яхши футболчилардан бири. Айниқса, ҳозирги пайтда. Ёдингиздадир, у илк бора 2013 йили 20 ёшли футболчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида яққол кўзга ташланганди. Истеъдодли ярим ҳимоячи шундан буён фаолликни сусайтирмай, йилдан-йилга маҳоратини ошириб бормоқда.
Тажрибали ҳимоячи Ярослав Крушельницкий 1983 йил 16 март куни Ғузор шаҳрида дунёга келган. Катта футболдаги 16 йиллик фаолияти мобайнида кўплаб клублар шарафини ҳимоя қилди.
Олий лига жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини давом эттиришмоқда. Молиявий томондан бақувват, ўзига тўқ жамоалар хорижда, қолган клубларимиз эса Тошкентда, нари борса, ўз базаларида ўқув-машғулот йиғинига киришишди.
Яқинда Liverpool Echo нашри журналистлар ва «Ливерпуль» фанатлари ўртасида сўров ўтказиб, премьер-лига жорий этилганидан буён жамоанинг энг яхши ўйинчиси кимлигини аниқлаб олди. Унга кўра, Стивен Жеррард тенгсиз деб топилди.
Янги мавсумга тайёргарликни БААда давом эттираётган Тошкетнинг «Локомотив» клуби қисқа фурсат ичида тўрт нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Улардан бири, шу кунгача «Олмалиқ» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган ярим ҳимоячи Диёр Туроповни сиз яхши танийсиз.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилги мавсум тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов“Локомотив”ни тарк этди ва Қатарнинг “Ал Сайлия” клубига йўл олди. Эндиликда маҳоратли ҳужумчи араб жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Жорий мавсум Москванинг «Спартак» клуби Россия чемпионатини ажойиб тарзда ўтказмоқда. Жамоа қишки танаффусга пешқадам сифатида чиқиб кетди.
Франция терма жамоаси билан ЖЧ-1998 ва Евро-2000да ғолиб чиққин Бексент Лизаразу 2006 йили футболчилик фаолиятини якунлаган. Айни пайтда у спортнинг экстремал турлари билан шуғулланади, шунингдек ОАВда ҳам фаолият юритмоқда. Ҳозирда Лизаразу Франциянинг RTL радиостанцияси, tf1 телеканали ва L’Equipe нашрида эксперт бўлиб ишламоқда.
«Фенербахче» бош мураббийи Дик Адвокат россиялик ҳамкасбларимиз билан бўлган суҳбат чоғида «Зенит»да ишлаган кезлари, Санкт-Петербургга келишни хоҳламагани ва бошқа маълумотларга батафсил тўхталди. Мазкур интервьюнинг энг эътиборли ҳолатлари диққатингиз марказида.
«Бавария» ҳимоячиси Матс Хуммельс The Daily Mail нашрига берган интервьюсида Англияга йўл олмай, нима учун Мюнхен клубини танлагани ҳақида гапириб ўтди.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Дилшод Раҳматов фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиряпти. Тажрибали футзалчимиз Чин юртининг «Дальян Пуван Анбо» клуби билан шартнома имзолади.
Олий лигадаги барча жамоалар қатори «Бунёдкор» ҳам янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини давом эттиряпти.
Хабарингиз бор, шу кунларда олий лиганинг барча жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини ўтказишяпти.
Леонардо Бонуччи - бу йигит шунчаки, футболчи эмас, балки жасур ва қўрқмас ўйинчи. Уни яна меҳрибон ва ғамхўр ота сифатида таърифлаш мумкин. Италия терма жамоаси ҳамда «Ювентус» клуби марказий ҳимоясида бирдек муҳим роль ўйнайдиган Леонардо Янги йил байрами арафасида машҳур La Repubblica газетаси мухбирларининг суҳбатлашиш ҳақидаги илтимосларини ерда қолдирмай, уларга маълум вақт ажратди.
Олий лиганинг барча клублари қатори “Нефтчи” футбол жамоаси ҳам қизғин тарзда янги мавсумга тайёрланмоқда. Табиийки, ўтган йилги натижалар клуб раҳбарияти ва жамоа мухлисларини қониқтирмади.
АПЛнинг янги юлдузи Н`Голо Канте ўз ҳаёти, болалиги, «Челси» ва «Лестер»даги ўйинлари хусусида. Кўпчилик ишонмас балки, лекин бу факт: англиянинг амалдаги чемпиони ва айни пайт янги клубида ҳам «олтин»ни кўзлаётган Н`Голо Канте ҳамон мини-автомобилдан фойдаланади.
Газетамизнинг аввалги сонида хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Санжар Турсунов Қатар Юлдузлар лигаси иштирокчиси «Ал-Харайтият» клуби билан шартнома имзолаганди.