Қайднома

Қидирув

СУҲБАТ

Алессандро Флоренци: «Оилам энг катта ютуғим» (Абдуллохон Исроилхонов блоги)

  25.02.2017 03:35
  0
  941
Алессандро Флоренци: «Оилам энг катта ютуғим» (Абдуллохон Исроилхонов блоги)

«Рома» клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци FIFA 1904 нашрига интервью берди.


Иван Ракитич:«Масъулият ҳисси ўзгача куч-қувват бағишлайди»

  24.02.2017 06:37
  0
  921
Иван Ракитич:«Масъулият ҳисси ўзгача куч-қувват бағишлайди»

Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитич учинчи мавсумки, «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда. Айтиш мумкин, у ортда қолган вақт мобайнида яхши таассурот қолдириб, жамоа етакчилари қаторига қўшилди.


Жанлужи Буффон: «Мадҳияга ҳуштакбозлик қилиш – ахмоқлик»

  23.02.2017 03:38
  0
  1388
Жанлужи Буффон: «Мадҳияга ҳуштакбозлик қилиш – ахмоқлик»

Туриннинг «Ювентус» клуби ва Италия терма жамоаси дарвозаларини ҳамон ишонч билан қўриқлаётган Жанлуижи Буффон 39 ёшга тўлди.


Жалолиддин МАШАРИПОВ: «Пахтакор» - уйим ва бир кун албатта, қайтаман»

  22.02.2017 08:20
  0
  1458
Жалолиддин МАШАРИПОВ: «Пахтакор» - уйим ва бир кун албатта, қайтаман»

Ўзбек футболида қишки трансферлар бозорининг энг шов-шувли ва бироз кутилмаган воқеаси «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповга боғлиқ бўлди. Ўтган мавсум ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни ўзига қаратган  футболчи «Локомотив» сафига қўшилди. Ҳа, бунинг «Пахтакор» мухлисларига маъқул келмагани бор гап. Ахир «Локо» тайёр футболчини олди-қуйди. Ўзи молиявий жиҳатдан бақувват клублар сиёсати шундай. Лекин танганинг орқа томонига қарасак, бу ўтиш Жалолиддин ва «Пахтакор» учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Чунончи, «Локомотив» ОЧЛда иштирок этади. Сир эмас, қитъанинг энг нуфузли мусобақаси футболчилар учун катта бозор саналади. Агар Машарипов ОЧЛда ўзини кўрсатса, фаолиятини номдор клубларда давом эттириш имконияти ошади. Қолаверса, футболчининг трансфер ҳуқуқи ҳамон «Пахтакор»га тегишли. Унинг «шерлар» билан 3 йиллик шартномаси бор. Шундай экан, «Пахтакор» мухлислари қаттиқ ранжимасликлари лозим. Дарвоқе, Жалолиддин ўтган мавсум якунларига кўра, газетамиз сўровининг «Йил кашфиёти ва юлдуз футболчиси» номинацияси лауреа­ти сифатида тан олинганди. Хуллас, ярим ҳимоячи клуби билан Саудия Арабистонига жўнаб кетиши олдидан унга махсус соврининимизни топширдик ва табиийки, интервью ҳам олдик.


Мурод Ражабов: «Сербия чемпионати бизникидан кучлироқ»

  22.02.2017 03:42
  0
  1141
Мурод Ражабов: «Сербия чемпионати бизникидан кучлироқ»

Шу кунларда Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» клуби Анталияда янги мавсумга тайёргарлик кўряпти. Виктор Кумиков шогирдлари йиғин доирасида ўртоқлик ўйинларига ҳам эътибор қаратишяпти.


Виталий Легай: «Селекция ишлари давом этади»

  21.02.2017 13:49
  0
  1009
Виталий Легай: «Селекция ишлари давом этади»

Жорий мавсум кучлилар сафига қайтишни асосий мақсад қилган “Андижон” чемпионатга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.


Азамат Абдураимов: «Ўйин икки хил тассурот уйғотди»

  21.02.2017 03:43
  0
  1255
Азамат Абдураимов: «Ўйин икки хил тассурот уйғотди»

Осиё Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи «плей-офф» учрашувларида майдонга тушган «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоалари иштирокидаги учрашувлар якунлангач, вакилларимизнинг ўйинларини таниқли мураббий Азамат Абдураимов билан таҳлил қилишга уриниб кўрдик.


Баҳодир Насимов: «Корейслар таклифи жиддийроқ эди»

  20.02.2017 03:34
  0
  1368
Баҳодир Насимов: «Корейслар таклифи жиддийроқ эди»

«Бунёдкор»нинг собиқ ҳужумчиси Баҳодир Насимов фаолиятини яна хорижда давом эттиради. Яъни футболчи куни кеча Жанубий Кореянинг «Ансан Гринерс» клуби билан шартнома имзолади.


Азиз Ибрагимов: «Легионер номини оқлашга ҳаракат қиламан»

  19.02.2017 03:44
  0
  1820
Азиз Ибрагимов: «Легионер номини оқлашга ҳаракат қиламан»

Ўтган мавсумни «Бухоро» клубида ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттирадиган бўлди.


Вадим Абрамов: «Бухоро»га мутлақо алоқам йўқ»

  18.02.2017 13:29
  0
  1226
Вадим Абрамов: «Бухоро»га мутлақо алоқам йўқ»

Яқин бир ойдан буён ўзбек футболида шов-шувли бир янгилик айланиб юрибди - Вадим Абрамов «Бухоро» мураббийлар штабида иш бошлабди!


Акмал Раҳимов: «Ҳакамлик мен учун ота касб»

  18.02.2017 03:44
  0
  830
Акмал Раҳимов: «Ҳакамлик мен учун ота касб»

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори ҳакамларни тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратил-япти. Айниқса, Равшан Эрматовнинг халқаро майдонларда эришган муваффақияти шундан далолат бермоқда. Ўз навбатида, бу каби ютуқлар кўплаб ёшларни ушбу касбни танлашга ундамоқда.


Филиппе Коутиньо: «Хитой ёки Испанияда ўйнамоқчи эмасман – тамом»

  17.02.2017 03:37
  0
  909
Филиппе Коутиньо: «Хитой ёки Испанияда ўйнамоқчи эмасман – тамом»

«Ливерпуль» клуби плеймейкери ва бош юлдузи - Филиппе Коутиньо The Daily Mail нашри журналистлари билан суҳбат чоғи қатъий ишонч ва оҳангда таъкидлади: «Ҳозирда «қизиллар» сафидан қаергадир кетишни ҳаттоки, ўйлаётганим йўқ, чунки айнан шу ерда максимал даражада қулайликни ҳис қиляпман».


Жефферсон ФАРФАН: «Рауль – ҳақиқий афсона»

  16.02.2017 03:49
  0
  845
Жефферсон ФАРФАН:  «Рауль – ҳақиқий афсона»

Москванинг «Локомотив» клуби перулик Жефферсон Фарфан билан шартнома имзолади. 32 ёшли футболчи фаолияти давомида Гус Хиддинк қўл остида ПСВда ўйнаган.


Юрген Клопп: «Ливерпуль» - мўъжизавий жамоа»

  15.02.2017 02:50
  0
  1055
Юрген Клопп:  «Ливерпуль» - мўъжизавий жамоа»

Liverpool Echo нашрида «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг суҳбати чоп этилди. Англиялик журналистлар германиялик мутахассиснинг ҳар ой берган интервьюларидаги энг қизиқ гапларни ажратиб, уларнинг барини жамлашди. Газетамизнинг аввалги сонларида мазкур тўпламнинг биринчи қисми эътиборингизга ҳавола этилганди. Бугун унинг давоми билан танишишингиз мумкин.


Жаъфар ИРИСМЕТОВ: «Норхонов жамоадан кетмаган»

  14.02.2017 02:31
  0
  1863
Жаъфар ИРИСМЕТОВ:  «Норхонов жамоадан кетмаган»

Ўтган йили олий лигадаги ўрнини сақлаб қолган Тошкентнинг «Обод» клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Аниқроғи, Рауф Инилеев шогирдлари машғулотларни ўз базаларида олиб боришмоқда. Таъкидлаш лозим, таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ.


Альберт Риера: «Ёшларга кўмаклашишга тайёрман»

  13.02.2017 03:23
  0
  1140
Альберт Риера: «Ёшларга кўмаклашишга тайёрман»

Россиянинг «Томь» клубига янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқлаб қўйилди - даставвал мавжуд қарздан қутулиш лозим.


Даврон Файзиев: «Футболчиларни келишидан кўра, кетишидан қўрқяпман» (Камолиддин Алимов блоги)

  12.02.2017 13:11
  0
  1437
Даврон Файзиев: «Футболчиларни келишидан кўра, кетишидан қўрқяпман» (Камолиддин Алимов блоги)

Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби барча жамоалар қатори янги мавсумга тайёргарликни давом эттиряпти. Бир нечта  ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишга улгурган жамоа навбатдаги синов баҳсини эртага «Қизил-қум»га қарши ўтказади.


Бонфим Данте: «Балотелли фақат футбол ҳақида ўйлаши лозим» (Исроил Раҳимов блоги)

  12.02.2017 03:28
  0
  1001
Бонфим Данте: «Балотелли фақат футбол ҳақида ўйлаши лозим» (Исроил Раҳимов блоги)

Жорий мавсум Франция чемпионатига ўзгача шукуҳ олиб кирган «Ницца» клубида вице-сардор сифатида тўп сураётган бразилиялик ҳимоячи Бонфим Данте яқинда BBC World Football мухбирига махсус интервью берди. 


Сергей Лушчан: ОЧЛда муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз

  11.02.2017 20:44
  0
  1016
Сергей Лушчан: ОЧЛда муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз


Бранислав Иванович: «Жирков қўшиқ куйлаб, барчамизни кулдирган» (Жаъфар Бобохонов блоги)

  11.02.2017 03:37
  0
  1104
Бранислав Иванович: «Жирков қўшиқ куйлаб, барчамизни кулдирган» (Жаъфар Бобохонов блоги)

Сербия терма жамоаси ҳимоячиси Бранислав Иванович Россия чемпионатига қайтди. Москванинг «Локомотив»идан «Челси»га йўл олган футболчи лондонликлар сафида 9 йил фаолият олиб борди.


Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz