Хави бугунги кунда футбол техникларининг энг етукларидан бири ҳисобланади. Испания футболи тарихидаги мисли кўрилмаган уч ғалабани қўлга киритганлиги сабабли ярим ҳимоячи маэстро даражасига чиқди.
Италиялик Даниэле де Росси футболда ортда қолган ёрқин фаолиятига виқор билан назар ташлашга мутлақо ҳақли. 2006 йили «скуадра адзурра» таркибида жаҳон чемпиони бўлган де Росси кейинчалик яна 2та мундиалда иштирок этди (2010 ва 2014 йилларда).
Дунёнинг энг яхши дарвозабонлари ҳақида мунозара кетса, Ян Облак ҳам тилга олинади, албатта. Словения терма жамоаси ва «Атлетико» клуби сардори Мадридда ҳисоб бўйича 7-мавсум ўйнамоқда.
Жорий йилги Суперлига баҳсларида кумуш медалга эга чиққан «Насаф» сўнгги мавсумларда молиявий етишмовчилик туфайли асосан ўз тарбияланувчиларига суянмоқда.
Швециялик 39 ёшли калондимоғ тўпурар Златан Ибрагимович АҚШда 2 йил самарали тўп сургач, «Милан»га қайтди ва ҳамон маҳсулдорлик намойиш қилмоқда.
Замонамизнинг энг ёрқин дарвозабонларидан бири бўлган Икер Касильяс шу йилнинг 4 август куни футболдаги фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар берганди.
26-тур учрашувлари билан жорий йилги Суперлига баҳсларига якун ясалди. Мусобақа ғолиблиги кутилганидек, «Пахтакор»га насиб этди. Кумуш медалга Қаршининг «Насаф» жамоаси эга чиққан бўлса, АГМК ўз тарихида илк марта мамлакат чемпионати бронза медалини қўлга киритди.
Шота Арвеладзе - хорижда катта муваффақиятларга эришган футболчилардан бири. Унинг исми нафақат Грузия, балки бутун собиқ иттифоқ ҳудудида муҳим аҳамиятга эга.
Серғайрат, сарвқомат, ғалабага чанқоқлик: авваллари «немисларга хос фазилат» саналган барча жиҳатлар Лотар Маттеусда мужассам эди. У 1990 йили Римда ҳозирги 4 карра чемпион - бундестим шарафига жаҳон кубогини боши узра баланд кўтарганди.
Tele-sport.ru сайти ўтган ҳафта YouTube канали орқали Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовдан махсус интервью олди. Табиийки, суҳбат ҳамюртимизнинг «А» сериядаги дебют голи хусусида бошланди.
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Германия миллий жамоасининг Лейпцигдаги ўқув-машғулот йиғинида бўлган пайти Marca нашрига интервью берди.
Жорий йилги мавсум «Насаф» учун анча муваффақиятли кечди. Дейлик, Қарши клубининг ёшлари U-18 биринчилигида чемпионликни нишонлашди, улар U-21 тоифасида ҳам совриндор бўлишди - 3-ўрин. Асосийси, «Насаф»нинг бош жамоаси ҳам якунда совриндан қуруқ қолгани йўқ - кумуш медаль Қаршига кетди.
2014 йили Швейцария миллий жамоаси бошқарув рулида Оттмар Хитцфельд ўрнини эгаллаган Владимир Петковичнинг янги иш жойида янада кучлироқ ғайрат-шижоат билан ишлашига тўғри келди.
***Қатар-2022 мундиали очилиш учрашувига 2 йилдан камроқ вақт қолди.
«Арсенал» клуби ва Германия терма жамоасида ёрқин из қолдирган, Бразилия мундиали ғолиби - 36 ёшли Пер Мертезакер айни пайт «тўпчилар» академиясини бошқармоқда.
«Пахтакор» бу йил ўз тарихида 13-марта мамлакат чемпиони бўлди. Табиийки, ҳар қандай муваффақият ортида катта меҳнат ётади. Инчунин, футболда ҳам машаққатсиз бирор нарсага эришиш мушкул. «Шерлар» учинчи йилки, босқичма-босқич олдинга қадам ташлашмоқда.
Пандемия туфайли анча чўзилиб кетган Суперлига ниҳоят, финиш маррасига яқинлашди. Мана, 25та тур ортда қолди. Чемпионлик масаласи эса 23-турдан кейин ҳал бўлди - «Пахтакор» муддатидан олдин ўз унвонини ҳимоя қилди.
Камерун футболи афсонаси Самуэль Это`Онинг фикрича, 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мухлисларга кўплаб ўзгача ва эсда қоларли воқеаларни тақдим этади. Яқинда Qatar2022.qa сайтига интервью берган собиқ ҳужумчи мундиалга мезбонлик қиладиган Осиё давлатида зиёрат қилишга арзигулик жойлар ҳақида ҳам гапирди.
“Навбаҳор” клубида бу йил нималар бўлганини биласиз-а? Ўз олдига катта мақсадларни қўйган клуб доим барчанинг эътиборида бўлади. “Навбаҳор”да ҳам мавсум давомида бир қатор воқеалар юз берди. Лекин шунга қарамай, клуб ўз олдига қўйилган мақсадидан оғишмасдан олдинга интилишда давом этяпти.
Ушбу ёзда «Бунёдкор»дан Москванинг «Локомотив» клубига трансфер қилинган Жасур Жалоллиддинов кўп ўтмай «Тамбов»га ижарага берилганига қарамай, ўйин амалиётисиз қолмоқда. Ўзбекистонлик 18 ёшли яримҳимоячи уйига қайтиб келгани ҳақидаги хабарлар янграгач, Жалолиддиновнинг агенти саналмиш Юрий Белоус «Матч» телеканалига футболчининг келажаги борасидаги саволларга жавоб қайтарди.