ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЙИГИТ ТАРИХИ. Шоҳруҳ Розиқов шу кунга қадар Россия ҳаваскорлар ва профессионал футболида ўйнади, Озарбайжонда ҳам фаолият юритди.
«Пахтакор»даги икки йиллик фаолиятидан сўнг Садриддин Абдуллаев яна «темирйўлчилар» сафига қайтди. 34 ёшли моҳир ярим ҳимоячи «Локомотив» клуби матбуот хизматига берган интервьюсида жамоага қайтиши, янги мураббий, мавсум бошидаги омадсиз ўйинлар, жамоа сардори бўлиш ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди. Шунингдек, футболчилик фаолиятини қандай тугатмоқчи эканлигини маълум қилди.
Аллан Окелло 15 ёшида клуб академиясига қўшилиб, бир йилдан сўнг ўзининг профессионал фаолиятидаги дебютини ўтказди ва 2016|2017 йиллар мавсумида CAF Конфедерация кубогида иштирок этди. «КCCА» клубидаги уч йиллик фаолиятида Окелло 112та учрашувда майдонга тушиб, 39та гол урди. Шундан кейин уни Шимолий Африканинг кўплаб гранд клублари, жумладан, Марокаш ва Мисрнинг бир нечта жамоалари нишонга олишди.
Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Челси" тўқнашувининг биринчи сериясини асли полициячи ҳисобланган Данни Маккели бошқариб борди.
«ИнтерФутбол» нашри шарҳловчиси Виктор Хохлюк 21 апрель куни туғилган кунини нишонлаган «Пахтакор» фахрийси Тўлаган Исоқовнинг футболчилик фаолиятини Сиз азиз мухлисларга баҳоли қудрат эслатишга ҳаракат қилди.
АНДРЕЙ ШЕВЧЕНКО ТАРИХИ - ЧЕРНОБИЛЬ, ЛОБАНОВСКИЙ, "МИЛАН" ВА ИСТАНБУЛ ФИНАЛИ. Украина миллий жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида фаолият йўлини эслади - Чернобилдаги даҳшатли портлаш, "Милан" билан шартнома тузиши, Истанбул финали... Айтишича, уни ўша ўйин ҳалигача қийнаётган экан.
Англия футболининг яқин ўтмишдаги афсоналаридан бири Уэйн Руни айни пайт Чемпионшип вакили - "Дерби Каунти"ни бошқармоқда. У бу жамоада янги соҳага ўйновчи-мураббийлик ролида бош суққан эди. "Шрек" лақабини олган собиқ ҳужумчи Sky Sports нашрига берган интервьюсида бош мураббий мақомига эришишига қадар қандай синовлардан ўтгани, нималарни ўзлаштирганию, нечоғли тажриба орттирганига тўхталди.
Етакчилик салоҳияти, оғир-босиқлиги ва тўпни ушлаб туриш қобилияти билан Ларссон 35 ёшда, Швеия термаси учун ажралмас футболчи бўлиб турибди. Бундан ташқари, у ЖЧ-2022 мундиали саралаш босқичининг дастлабки ўйинларида ҳам сардорлик боғичида майдонга тушди.
Қаршининг «Насаф» клуби ҳар йили етакчиларидан айрилсада, ўзи иштирок этадиган турнирларда кучли клубларга муносиб рақобат кўрсата оляпти. Бунга албатта, йилдан-йилга клуб академиясидан етишиб чиқаётган иқтидорли ёшлар ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Европа футбол саҳнасини чинакамига ларзага солган Суперлига лойиҳасининг бекор қилинишида УЕФА президенти Александер Чеферин ҳам катта роль бажарди, албатта. Янги турнирга асос солингани ҳақида хабар чиқиши билан «Уларнинг футболни биздан тортиб олишларига асло йўл қўймаймиз!» дея баёнот берган ва бу масалада оқилона сиёсат олиб борган словениялик функционер кўп ўтмай, УЕФА Ижроий қўмитасини тезкор йиғилишга чақирди ва Европанинг етакчи ОАВ журналистлари учун махсус брифинг ўтказди.
«Реал» президенти Флорентино Перес Cadena SER радиосига берган интервьюсида Суперлига атрофида юз берган воқеалардан кўнгли қолганини яширмади. Корчалон функционер шунинг баробарида «футболни қутқариш»ни ўйлаган 12та клубга қарши тажовуз қилинганидан нолиди. Натижалар ҳақида: - Ҳозир фақат мухлисларни ўйлашимиз керак, улар эътиборга лойиқлар. Жерар Пикенинг сўзлари айни ҳақиқат - футбол чиндан ҳам, мухлисларга тегишли.
Жорий мавсум бошида «Навбаҳор» сафига қўшилган сербияликлар орасида Марко Путинчанин алоҳида ажралиб турибди.
Америкалик собиқ ҳужумчи Лэндон Донован АҚШ термасининг тарихдаги энг яхши футболчиларидан бири. Боиси, айнан у мазкур мамлакат миллий жамоаси таркибида ўйнаган пайти АҚШликлар халқаро аренада кўплаб муваффақиятларга эришишган.
Ўз вақтида футболчи ва мураббий сифатида «Реал» шарафини муносиб ҳимоя қилган таниқли мутахассис навбатдаги Класико арафасида El Larguero дастури орқали футбол оламидаги вазиятга баҳо бериб ўтганди.
Ўтган йил «Андижон»даги ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Фарҳод Мираҳматовнинг жорий мавсум аввалида «Навбаҳор» сафига қўшилиши кўпчилик мухлисларни қувонтирганди.
Хоакин Капаррос 2000 йили «Севилья» бош мураббийи лавозимига тайинланган пайт ҳозирги давр тугул, ҳаттоки, яқин келажакда қаерда ишлаши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмагани тайин.
Coca Cola Суперлига 6-тур учрашувлари доирасидаги «Навбаҳор» - «Турон» қарама-қаршилиги кўпчиликда қизиқиш уйғотганди. Мазкур учрашувда майдон эгаларининг ғалабасини тахмин қилганлар ҳам кўп бўлди, аммо беллашув деярли тенг курашлар остида кечиб, нурсиз дуранг билан якунига етди.
Ўтган ҳафта «Luxury Village» (Москва)да РБ халқаро мукофотини топшириш маросими ташкиллаштирилди. Унда россиялик журналистлар ва мамлакат спорти намояндалари тақдирланишди.
Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Суперлиганинг бешинчи турида ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилди. Жиззахликлар мазкур учрашувга қадар ҳали бирор маротаба мағлуб бўлмаган, «Бунёдкор» эса Қўқонда йўқотилган очко ўрнини тўлдиришни мақсад қилганди.
«Икки йилдан бери эфирга чиқмаяпман. Умид қиламанки, ножўя гапларни айтмайман». Sky Calcio Club кўрсатувида меҳмон бўлган Массимилиано Аллегри шундай сўз бошлади ва у жуда кўп гапирди.