Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг «Ростов»даги сермаҳсул ўйинлари барчамизни бирдек қувонтираётгани тайин. Отабек Шукуров эса БААнинг «Ал-Шаржа» клуби сафида янги мавсумни ҳам кўтаринки руҳда бошлади, Рустам Ашурматов эса «Гвангжу» билан Жанубий Корея элит дивизионига интилмоқда. Айнан шу футболчиларни бежиз тилга олмаяпмиз. Уларни «Бунёдкор» клуби ўзаро боғлаб турибди.
Coca Cola Суперлига-2019 чемпиони номи аллақачон ойдин бўлиб улгурди. Ниҳоят, «Пахтакор» яна ғолиблик нашидасини сурди. Сўнгги пайтларда устунликни «Локомотив»га бой берган «шерлар» бу йил, дарҳақиқат, ҳаммадан кучли эканликларини кўрсатишди.
Маҳоратли дарвозабон Сальваторе Сиригу яқинда France Football нашрига ин-тервью бериш чоғида «Торино»нинг «қайта туғилиш даври»ни ўтказаётганини таъкидлаб, худди шундай ҳолат Италия термасида ҳам кузатилаётганини қўшимча қилди. Ўз нав-батида миллий жамоага қайтиш нияти борлигини ҳам яширмади.
Европа ЧЛ гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган «Локомотив» - «Атлетико» учрашуви қайсидир маънода кутилган натижа тақдим этди. Яъни ҳам таркиб, ҳам тажриба бобида устун саналган Испания клуби Москвадан ишончли ғалаба билан қайтди - 2:0. Россиялик ҳамкасбларимиз учрашув якунлангач, Жоау Фелиш, Гжегож Криховяк, Жоау Мариу ва Владислав Игнатьевнинг таассуротлари билан қизиқишди.
Мухлислар айрим севимли футболчиларини жаҳон юлдузларига қиёслашга ўрганишган, албатта, яхши маънода. Уларнинг ўйин услубида гўёки, Неймар ёки Мессини кўришади. Бугунги суҳбатдошимизни ҳам ҳанузгача бразилиялик Майконга ўхшатишлари бор гап. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг галдаги ўқув-машғулот йиғинига жалб этилмаган Даврон Ҳошимов билан уюштирилган интервью давомида ЖЧ-2022 саралаши, Купернинг истеъфосига сабаб бўлган мағлубиятли ўйин ва бошқа мавзулар бўйича суҳбатлашдик.
«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди ҳозир 32 ёшда, лекин у профессионал футболга анча кеч қадам қўйган (25 ёшида). Шундай экан, «тулкилар»нинг сенсацион тарзда АПЛ тахтига кўтарилишларида бош роллардан бирини бажарган новча ва бақувват голеадор ҳали ўйнашдан тўймагани тайин. Ҳар ҳолда, Жеймининг ўзи ҳам L Equipe нашрига берган интервьюсида шу мазмунда гапирди: «Футболдан безиганимча йўқ, ҳали кўп ўйнаш ниятидаман».
Жорий мавсум кутилмаган натижалар ва мухлисларбоп футбол намойиш этаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси маълум вақт тушкун ҳолатда қолганди.
Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичининг илк турида Фаластин термасига мағлубиятга учрагач, футбол жамоатчилигида аргентиналик Эктор Куперга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлди ва натижада ЎФА тажрибали мутахассис билан шартномани бекор қилди.
«Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пентек польшалик журналистларга интервью бериб, турли мавзулар юзасидан фикрларини билдирди. Ўз навбатида, жамоада ким яхши кайфият улашиши, Гаттузо ва Пакета ҳақида гапирди.
«Реал»нинг бразилиялик ёш ҳужумчиси Винисиус Жуниор AS нашри мухбири билан суҳбат чоғи Бразилия миллий жамоасидаги дебюти таассуротлари билан ўртоқлашди. Ёш футболчининг тушунчасига қаранг: «Мен учун Бразилия термасига элтадиган йўл - бу «Реал Мадрид»даги мазмунли ўйинлар».
«Челси» ёзда Гонсало Игуаин трансфер ҳуқуқини харид қилишдан воз кечгач, аргентиналик ҳужумчининг «Ювентус»га кетиши тахмин қилинди. Бироқ у якунда Марио Манжукич ўрнини тўлдириш миссияси билан Маурисио Сарри жамоасида қолди. Хўш, Гонсало бундан хурсандми?
Бир йил аввал терма жамоамиз мураббийи этиб тайинланган аргентиналик Эктор Купер билан шартнома бекор қилинди ва унинг ўрнига "Бунёдкор" устози Вадим Абрамов бош мураббийга айланди. Мана ўзгаришлар борасида барча маълумотларни олиш мақсадида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан суҳбатлашдик.
Газетамизнинг аввалги сонларида Павел Бугало билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этгандик. Диққат билан разм солган бўлсангиз, унда собиқ кипер «Динамо» (Самарқанд) жамоаси ва МТЖдаги ажойиб ўйинлари билан танилган Евгений Сафонов ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган, унинг фаолиятига муносабат билдирганди.
Шу вақтгача кўп бора Суперлига клубларини хусусийлаштириш, уларни давлат бюджетидан озод қилиш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди. Ҳозирги кунда фақат «Пахтакор» хусусий мақомга эга.
Бир пайтлари Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасида фаолият олиб борган македониялик Стевица Ристичнинг футболчилик фаолиятини якунлаганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак.
Ёзда «Челси» билан хайрлашиб, «Реал» таркибига қўшилган бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азарнинг «Қироллик клуби» аъзоси сифатида ЧЛдаги дебюти омадсиз чиқди. У УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида шу хусусда тўхталиш баробарида Испания пойтахтидаги дастлабки кунлар таассуротлари билан ўртоқлашди.
Аргентиналик бу ярим ҳимоячи Европага кўчиб ўтганидан сўнг мушакларини чиниқтирди, аммо ўз услубига содиқ қолди - ҳамон футбол романтикларидан бири, уни ё яхши кўришади ёки ёқтиришмайди. France Football нашрига интервью берган Хавьер Пасторе шу ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди.
Наманган азалдан иқтидорли футболчилар маскани бўлиб келган ва вилоятимиздан ўз вақтида кўплаб машҳур ўйинчилар етишиб чиқишган. Аммо сўнгги йилларда иқтидорли ёш футболчиларнинг бошқа вилоят футбол академиялари ҳамда мактабларида таҳсил олишлари оқибатида «Навбаҳор»нинг авлодлар алмашинувида бироз бўшлиқ юзага келганди.
«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ваҳоланки, унинг жамоаси якунда чемпион бўла олмаганди. Голландиялик футболчи France Football нашрига берган интервьюсида «Ўтган мавсум ўхшамаган бўлса, бу мавсум чемпион бўламиз», деди.
«Қўқон-1912» жамоаси Суперлиганинг охирги турларида томошабоп ўйинлар намойиш этиб, турнир жадвалида хавфли ҳудуддан бироз узоқлашди. Мурод Холмуҳаммедов етакчиларга хос хатти-ҳаракати билан ажралиб турган бўлса, ёзги трансферлар пайти «Пахтакор» ўринбосарлар жамоасидан жалб этилган Собит Синдаров ва Ҳожимат Эркинов тажрибали футболчилар олдида ўзларини йўқотиб қўйишаётгани йўқ.