Баҳорнинг дастлабки ойи одатга кўра, миллий чемпионатимизга старт берилди, шунингдек, миллий терма жамоамиз Хитойда ташкилланган China Cup мусобақасида қатнашди, олимпиячиларимиз Осиё чемпионати саралашида иштирок этишди.
Ортда қолган учта тур якунига кўра, Coca Cola Суперлигада, кутилганидек, «Пахтакор» жадвалнинг биринчи поғонасига жойлашган. Айни пайт кичик «сенсация» қайд этаётган «Сурхон» 2-ўринни эгаллаб турган бўлишига қарамай, пойтахт «темирйўлчилари» барибир, «Пахтакор»нинг асосий потенциал рақиби саналади.
БАА компанияси ҳомийлик шартномасига мувофиқ, биргина «Реал»га 70 млн. евро беради (йилига). «Арсенал»нинг йиллик улуши 40 млн. евро бўлса, «ПСЖ» 25 «лимон» олади.
Альфредо Морелос - «Глазго Рейнжерс»нинг янги етакчиси. «Ливерпул»нинг тирик афсонаси Стивен Жеррард «Рейнжерс» қаддини кўтариш учун изланишдан сира тўхтамаяпти. Аммо «Селтик» Шотландия чемпионати олий дивизионида ҳамон чинакам рақобатни сезаётгани йўқ.
Маррага яқин қолгани боис, топ чемпионатлар вакиллари ҳафта давомида икки мартадан майдонга тушишга мажбур бўлишди. Муҳими, мухлислар қизиқарли ва муросасиз беллашувларга гувоҳ бўлдилар.
Бугунги кунда Европа қитъасидаги машҳур клубларда тўп сураётган футболчилар орасида «Шальке» академияси тарбияланувчилари бисёр. «Бавария»даги Мануэль Нойер, «Арсенал»даги Месут Озил, «Манчестер Сити»даги Лерой Сане, «ПСЖ»даги Юлиан Дракслер, «Ливерпул»даги Жоэль Матип, «Кристал Пэлас»даги Макс Майер, «Локомотив Москва»даги Бенедикт Хеведес шулар жумласидан. Бу албатта, «кончилар» мактабининг барча тарбияланувчилари эмас. Буни яхшироқ тушуниш учун гельзенкирхенликларнинг ижтимоий тарихига назар ташлаш керак бўлади.
«Ал-Иттиҳод» («Локомотив» рақиби) ҳам, «Ал-Садд» («Пахтакор» рақиби) ҳам XXI асрнинг дастлабки 10 йиллигида Осиёда ўз қудратини тўлиқ намоён этган, бироқ орадан кўп ўтмай, мавқеини нисбатан йўқотган жамоалар тоифасига киради. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳар иккиси Ўзбекистон клубларига қарши ўйинларни фаворит ролида бошлашга одатланган. Хўш, навбатдаги рақиблар ҳақида яна нималарни билиш керак?
Воқеалар кўплигини-я... «Сурхон» 2-ўринда, «Навбаҳор» турнир жадвалининг охирги қаторида, «Пахтакор» 100 фоизли натижа эгаси, АГМКдан голлар ёмғирию, Зафар Полвоновдан «флэш». Яна бирданига 3та йирик ҳисоб, юқори маҳсулдорлик, пенальтилар бўрони. Ҳа, 3-тур мухлисларга мутлақо нодир ҳодисотлар занжирини тортиқ этди.
Лионель Месси фазода, Криштиану Роналду ва Неймар кучли 10ликдан четда, Осиё вакили - Сон Хюн Мин эса фахрли 7-ўринда!
Coca Cola Суперлига-2019да жамоалар сони 12тадан 14тага етказилганлиги, бундан ташқари, жорий мавсум «Пахтакор» ва «Локомотив»нинг яхши старт олганлиги ОЧЛдаги истиқболимизга катта умидлар билан боқишимизга асос бўлади.
Ҳозирги футбол боргани сари бозор қоидаларига мослашиб бормоқда. Миллионлар ўйини аллақачон ўзининг трансфер йўналишини белгилаб олган, у ҳар мавсум тобора фаоллашяпти.
20 йилдан ошиқроқ вақт бўлибдики, мамлакатимиз футбол аҳли жаҳон чемпионати йўлланмаси орзуси билан яшамоқда. Чиқолмаслик ҳаммамиз учун оддий ҳолга айланиб қолди, бунга йиллар давомида кўникдик, кимдир ЖЧ йўлланмаси ҳақида гапирса, қўл силтаб кетадиган даражага келганмиз.
Мактаб дастурини қониқарли даражада ўзлаштира олмагани учун икки марта юқори синфга кўтарила олмаган уқувсиз ўқувчи иттифоқо Алекс Фергюсон назарига тушиб, «МЮ» таркибидан жой олганди.
Газетамизнинг аввалги сешанба сонида «Пахтакор»нинг шонли даврида тўп сурган маҳоратли ҳужумчи Владимир Фёдоров ҳақидаги ҳикоянинг дастлабки қисми билан танишгандик. Бугун мазкур мақоланинг давомини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мухлисларни асосан «кўҳна қитъа»нинг энг кучли лигалари қизиқтириши табиий ҳолат. Лекин ўша Англия , Испания ёки Италияда иккинчи ўринда турувчи дивизионларда ҳам ўзгача кураш бориши ўз-ўзидан тайин.
Элдор Шомуродовнинг ўйинидаги ўсиш барчамизни бирдек тўлқинлантираётгани айни ҳақиқат. Миллий жамоамизнинг бош умиди ва Эктор Купернинг асосий тўпурарига айланган истиқболли футболчимиз China Cupда қандай гўзал гол урди-я, оҳ-оҳ...
Кўпчилик футбол юлдузларини шон-шуҳрат, бойлик туфайли манманликка берилиб кетганликда айблашади. Балки шундайдир, аммо Лилиан Тюрам бу тоифадан эмас. Собиқ ҳимоячи ўзини Париж фуқароси, деб ҳисоблайди ва юрт, хусусан, пойтахт равнақига муносиб улуш қўшишга интилади. Ана шу инсоний фазилати эвазига ўз вақтида пойтахтдан паноҳ топган 9 ёшли болакай энди нафақат француз, балки жаҳон футболида ўчмас из қолдириб улгурди.
Суперлига-2019 қаторасига 5та дуранг натижа билан стартга чиққанди. 2-турда бунинг акс манзараси бўй кўрсатди. 7та ўйиндан 6тасида ғолиб томон аниқланди, фақат 1та беллашувда муроса кўчаси танланди. Сафарда ғалаба нашидасини сурган ягона жамоа - «Пахтакор». 2та турдан сўнг 100 фоизли натижага эга иштирокчи ҳам айнан Шота Арвеладзе дружинасидир. Қолган 13та клуб очко йўқотишга улгурди. Ҳа, «интрига» чакки эмас...
Зайниддин Зидан «Реал Мадрид»га қайтди, бироқ франциялик мутахассис еврофутболнинг шоҳ турнири - ЧЛ-2018/2019 ўйинларини четдан кузатишга мажбур.
Юрген Клопп «Ливерпуль» бош мураббийи сифатида иш бошлаганидан буён кўп нарса ўзгарди - ўйин услуби ва албатта, ижрочилар ҳам.