Жорий мавсум Бундеслигада энг ёрқин ўйинчилар қаторида бораётган Кристофер Н`Кунку «РБ Лейпциг»даги кўплаб жамоадошларидан фарқли ўлароқ, ҳамон миллий жамоалар футболидан четда.
«Арсенал» ёзги трансферлар бозорида омадли харидни амалга оширди - «тўпчилар» япониялик Такахиро Томиясу учун «Болонья»га 16 млн. фунт тўлашдан қочишмади.
Дунёда асосан футболчилар трансфер баҳоси бўйича иш олиб борадиган машҳур transfermarkt.de портали Ўзбекистон чемпионати якунига кўра, футболчиларнинг янгиланган нарх рейтингини эълон қилди. Унда жами 333 нафар ўйинчининг айни бозор баҳоси қайд этилди. Хўш, Германия сайтининг асосий хулосалари қандай?
Қозоғистон чемпионатида янги чемпион номи маълум бўлди. Ҳамюртимиз Игорь Сергеев тўп сурадиган Кустанайнинг «Тобол» клуби ўз тарихида иккинчи марта шоҳсупага кўтарилди. Узоқ вақт давомида «Астана» ва «Қайрат» бошқа даъвогарларни яқинларига йўлатмай келишди.
Италия футболи яна молиявий можаролар гирдобига тушиб қолди. «Ювентус»га нисбатан мамлакат прокуратураси жиноий иш қўзғади. Шунингдек, «А» сериянинг бир қатор бош-қа жамоалари фаолияти бўйича ҳам шубҳа юзага келди. Бунга узоқ вақт давомида Италия футболи учун одатий бўлиб келган, бироқ ҳозир молиявий фэйр-плей қоидасини четлаб ўтиш воситасига айланган «плюсваленца» сабаб бўлди.
Ортда қолган ҳафтада топ-чемпионатлар вакиллари ранг-баранг ўйинлар ва натижаларни қайд этишди. Етакчи бешликнинг 3тасида яна қўшалоқ турлар ўтказилгани боис, кутилган ва кутилмаган натижалар ҳам кўп бўлди. Шунингдек, бетараф мухлисни ҳам қизиқтириб қўядиган воқеалар юз берди.
КАНАДА ТЕРМАСИНИНГ 53та «ШАЙБА»СИ ЁХУД ДЕПАЙ ҲАТТОКИ, КЕЙНДАН ҲАМ ЮҚОРИДА. Клуб футболи-2021 ҳали давом этади, миллий жамоалар учун эса йил якунига етди, ҳисоб. Хўш, 2021 йилда қайси терма жамоа ҳаммадан кўп гол урди, қайси футболчи бу йўналишда бош тўпурар бўлди?
Шу йилнинг август ойида Афғонистон ҳокимиятини қўлга олган Толибон ҳаракати аввало, мамлакатда тўлиқ тинчлик ўрнатишга ваъда берганди. Лекин амалда маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи кескин ўзгариб кетди. Хусусан, Афғонистонда мусиқа, замонавий либослар ва аёллар футболи тақиқланди. Шунингдек, ошкора жазолаш тажрибаси амалга қайтди, бунинг учун Қобулдаги «Миллий» стадиони танланди...
«Реал»да тобора эффектли ўйнаётган Винисиус Жуниорнинг яна бир қиёфаси бор: у майдон ташқасида империя қурмоқда. Бразилиялик футболчи учун нақ 30 нафардан кўп киши ишлайди. У шунингдек, шахсий брендини юксалтириш баробарида Бразилияда таълим-тарбия савияси кўтарилишига ҳисса қўшмоқда.
Ҳаётда нималар юз бермайди-я... «Аякс» раҳбарларининг озгина бепарволиклари оқибатида евромавсумнинг аввалги мавсумини томошабин сифатида кузатишга мажбур бўлган 27 ёшли ҳужумчи энди ЕЧЛдаги дебютини маҳсулдорликка боғлиқ турли рекордлар билан безамоқда.
Гап қайси фол тантанаси ҳақида бормоқда? Ҳамиджон Aктамов очган фол - башорат тантанаси ҳақидами ёки Ўзбекистон кубоги ярим финал учрашувлари ва финалида ишлатилган фол - қўполликларнинг ўйин натижасига таъсири хусусида? Буни аниқлаб олиш ўзингизга ҳавола, муҳтарам мухлис! Бизнинг вазифамиз - мухлисларнинг мулоҳазаларини умумлаштириш ва уларга муносабат билдиришдан иборат одатдагидек. Демак, бошладик.
Англия Премьер-лигасидаги ҳеч бир ҳимоячи «Челси» вакили Рис Жеймс сингари кўп голларда қатнашмади - 12 тур давомида 4та гол ва 4та самарали узатма. Ушбу позицияда тўп сурадиган футболчининг ғаройиб кўрсаткичи унинг жамоадаги ўрни нечоғли муҳим эканлигини кўрсатиб турибди.
«Реал» яна Чемпионлар Лигаси 1|8 финалига чиқди («Шериф» устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди) ва ЕЧЛ «плей-офф» босқичи иштирокчисига айланиш бўйича ажойиб серияни давом эттирди, қаторасига 19-марта Мадридликлар 2003|2004 йилдан (ўшанда турнирнинг замонавий регламенти қабул қилинганди) буён гуруҳ босқичидан ўтишмоқда - бунақаси жаҳоннинг ҳеч бир клубига насиб этмаган. Sports.ru «Реал» турли даврларда Европанинг асосий клублар турнирида қандай қатнашганига эътибор қаратди.
ПЕР ВАЙРАУХНИНГ ФОЖИАЛИ ТАРИХИ. Дания футболида чақмоқдек порлаб чиққан вундеркинд барча кучли клублар эътиборини ўзига қаратганди, бироқ «Аякс» ва «Челси»даги қисқа фаолиятдан кейин 19 ёшидаёқ футболдан кетишига тўғри келди. Ўтган йилнинг 30 октябрида Даниянинг В.Т. нашри қисқа хабар чоп этди:
Франция кубоги - футбол оламидаги энг интеграциялашган турнир. Мусобақанинг бу йилги энг ноодатий иштирокчиси - «Венюс». Таитининг ушбу жамоаси дебютант эмас, у 2019 йили турнирнинг еттинчи раундидан курашга қўшилган, бироқ уй учрашувида енгилиб, дарҳол четга чиққанди.
Кучли бешлик чемпионатларидаги томошабоп спектакллар ўзгача руҳда давом этмоқда. Ўтган ҳафта АПЛда мухлисларга қорли ўйинларни тақдим этган бўлса, Испания ва Германияда етакчилар навбатдаги ғалабаларни қўлга киритишди.
Хорхе Сампаоли бошчилигидаги Марселнинг «Олимпик» клуби - тактика нуқтаи назаридан Европа футболидаги энг қизиқарли жамоалардан бири. Ўйин услубидаги мураккаблик ва ўзгачалик билан бошқалардан ажралиб турибди.
Сўнгги ўн йилликда футбол глобализациясидаги жараён шунчалик тезлашиб кетдики, ҳозирда шартли Италия термасида асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган футболчининг пайдо бўлиши кўпчиликни ажаблантирмай қўйди.
Буюк Британиянинг Daily Mail нашри Қатарга сафар уюштириб, жаҳон чемпионатига тараддуд қандай кетаётганини билиш мақсадида текширув ўтказди.
ФИФА кунларидан кейин Европа «кучли бешлиги»да ўтказилган навбатдаги тур ўйинлари одатдагидек, қизиқарли воқеалардан холи бўлмади. Англияда навбатдаги мураббий истеъфоси кузатилди, Хави учун «Барса»даги илк дебют омадли бўлди, Италияда эса етакчилар илк мағлубиятни қабул қилиб олишди...