Про лигада Суперлига йўлланмасини кўзлаган жамоалар бисёр. Демак, мавсум қизғин кечишидан умид бор. Қуйида ушбу дивизионда тўп сураётган, ўз вақтида элита ҳавосидан баҳраманд бўлган юлдуз футболчилар хусусида сўз юритамиз.
ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ ЛИГАЛАРИДАГИ ЭНГ БАРҚАРОР МУРАББИЙЛАР. Ға-лаба - жамоаники, мағлубият - мураббийники. Ўткинчи дунёдаги мазкур тушунча нафақат спорт, балки бутун ижтимоий ҳаётга тааллуқли. Ушбу ёзилмаган қоида айниқса, миллионлар ўйини каби жамоавий спорт турларида яққол бўй кўрсатади. Табиийки, муайян жамоани барқарор равишда узоқ йил бошқариш осон масала эмас.
Англия Лига кубогининг навбатдаги финали «Ливерпуль» тарафкашлари ва бетараф мухлисларга роса ёқиб тушгани тайин: ўта муросасиз ва қизиқарли тўқнашувлар, инобатга олинмаган нақ 4та гол, давомли пенальтилар серияси ва «қизиллар»нинг 11:10 ҳисобидаги ғалабалари...
Ёмғир ёғар, шиғалаб ёғар,
Томчилар, томчилар сочимга.
Амалдаги чемпион «Пахтакор» 3-турдаёқ очко йўқотди - лига дебютанти «Олимпик» «шерлар»ни ўйин нуқтаи назаридан ҳам анча қийнаб қўйди.
2015 йил «аристократлар» учун анча омадли келди. Ўшанда Жозе Моуриньо бошқараётган «Челси» АПЛ чемпионлиги ва Лига кубогини қўлга киритганди. Клуб академияси тарбияланувчиларидан ташкил топган ёшлар жамоаси эса «требл» қайд этиб, ўз ёш тоифасида нафақат маҳаллий чемпионат ва кубок, балки УЕФА ёшлар лигасида ҳам зафар қучди. Footballhd.ru ушбу муваффақиятга муносиб ҳисса қўшганига қарамай, «Челси» асосий таркибига киролмаган Конор Галлахер ҳақида ҳикоя қилади.
«Сантьяго Берна-беу»даги мағлубиятдан (1:3) кейин «ПСЖ» президенти Носир ал Хелайфи ўзини қўярга жой тополмай қолди: йўлида дуч келган буюмларни ғазаб билан тепиб, улоқтирди, ҳакамларнинг адабини бериб қўйишини таъкидлаб, «Реал» вакилига «сени ўлдираман» дея дўқ урди. УЕФА можаро видеоёзувини сўради. Энди ҳатто президент Чеферин ҳам қадрдон дўстини дисквалификациядан қутқара олмайди.
Про лиганинг янги карвони йўлга тушди. Бу йил ҳам 10та жамоа Суперлига йўлланмаси учун курашга қўшилди. Айтиш керакки, ушбу дивизионда ҳам ўз даврининг етук футболчилари, эндиликда мураббийликка ўтган кишилар ишлашмоқда. Гап айнан кимлар ҳақида бораётгани мухлисларга қизиқлигини инобатга олиб, ушбу мутахассислар билан таништиришга қарор қилдик.
Яқинда Бразилияда ўта кам-ёб воқеа юз берди: дарвозабон фаолиятидаги дастлабки голини урди, журналист аёл кўзларини ёшлатди, совринни мухлисга совға қилди.
Оддий тушунчага кўра, футбол мухлислар учун завқли томоша бўлса, ўта бадавлат кишиларга қимматбаҳо эрмак ҳисобланади. Ҳар ҳолда, ҳозир энг сара клублар дунё миллиардерларига тегишли.
Жорий мавсум «Спартак»ни ранжитган «Бенфика» ЕЧЛ турнири финалларида 7 марта майдонга тушган Португалиянинг етакчи клубидир. «Бургутлар»нинг шиддатли парвози кўпроқ 1960-йилларда қайд этилган бўлса, ҳозирда улар маҳаллий футболда ҳукмронлик қилмоқдалар.
Суперлига-2021 аввалида Ислом Исмоиловнинг ҳакамлар масаласидаги эҳтиросли сўзлари ўзбек футболи муҳитини ларзага солганди. Ёш мутахассис ўшанда қанча куйиб-пишиб сўзламасин ва ҳақ бўлмасин, ҳакамлар хатолари билан боғлиқ норозилик кайфияти мавсум охиригача давом этди.
Мана, Суперлиганинг дастлабки 2та тури ортда қолди. Илк хулосалар қандай? Жамоалар қурғоқ стартдан кейин ҳар тугул маҳсулдорликни анча оширди.
Сардорлардан майдонда ҳар томонлама етакчилик салоҳиятини намойиш этиш, жамоадошларини ўйин давомида олдинга бошлаш, кези келганда, майдон ташқарисида ҳам уларни ёлғизлатмай, бош мураббийнинг футболчилар орасидаги ёрдамчиси бўлиш талаб этилади.
ЕВРОКУБОКЛАРДА КУЗАТИЛГАН ЭНГ САРА «КАМБЭК»ЛАР. Мана,«кўҳна қитъа»да клублар ўртасидаги ЧЛ, ЕЛ ва КЛ турнирлари тобора оловли нуқтасига яқинлашмоқда.
«Кўҳна қитъа» футболини бизнесдан ажратиш жуда-жуда мушкул. Айниқса, кучли 5та лигада кун кўриш учун бизнес йўналишида ҳам аниқ ҳаракат қилиш талаб этилади.
Муҳтарам мухлис! Келинг, мулоҳазаларимиз аввалида биргаликда момохон-у онажонларимиз, опа-сингилларимизни бугунги байрам билан самимий табриклайлик! Бемалол футбол томоша қилишимиз, кейин баҳс-мунозара ва эмин-эркин мулоҳаза юритишимиз учун улар бор бўлишсин, омон бўлишсин! Зеро, аёллар қувончисиз футбол татимайди. Табрик мазмунидан «Аёллар футболга мухлислик қилишмас экан-да» қабилида хулоса чиқармаслик керак, албатта! Бинобарин, Европа нари турсин, ўзимизда ҳам футболнинг чинакам мухлисалари жуда кўп.
ОАВда бирор-бир футболчининг трансфери ҳақидаги миш-мишлар ҳар дақиқада айланади. Аммо гап муайян шахс хусусида борганда, қизиқиш мутлақо ўзгача бўлади. «Наполи» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис шундай гап-сўзлар қаҳрамонига айланди.
Бу йигитчани эслаб қолинг. 19 ёшли Йереми Пинонинг 39 дақиқа ичидаги 4та голи эвазига «Вильярреал» «Эспаньол» устидан йирик (5:1) ҳисобда зафар қучди. Ўйиннинг бош қаҳрамони эса бир қатор рекордларни бекор қилиш билан клуб тарихидан жой олди.
2021 йили Қатарда бўлиб ўтган Араб кубоги мазкур турнирнинг мунтазам ривожланиб бораётганини кўрсатди. Қуйидаги материалда 30 ноябрдан 18 декабргача давом этган, Қатарга жаҳон чемпионатидан олдин ажойиб репетиция вазифасини ўтаган мусобақанинг ҳал қилувчи 10та жиҳатини келтириб ўтамиз.