Дунёнинг илғор футбол академияларидан бири ҳисобланган «Ла Масия» негадир ёш иқтидорларни етказиб беришдан тўхтаб қолди.
«Шанхай Шенхуа» клуби томонидан ҳамюртимиз Одил Аҳмедов трансфери учун «Краснодар»га тўланган 7 миллион евро озми ёки кўп?
FourFourTwo журнали учун ижод қилувчи англиялик касбдошимиз аслида савия жиҳатидан ўз жамоаларидан ўзиб кетишган ва топ-клубларда бемалол тўп сурадиган даражага кўтарилган иқтидорли ўйинчилардан ўзига хос топ-10 рўйхатини тузиб чиқишди. Улар шунинг баробарида «назар»га тушган футболчиларнинг қайси жамоага ўтишлари мақсадга мувофиқлиги хусусида ҳам фикр билдиришди.
«ЛОКОМОТИВ»
Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рой Хожсон Евро-2016дан ярим йил ўтиб, инглизларнинг Франция майдонларидаги омадсизликлари ҳақида гапиришга жазм этди.
Юртимиз янги йилга келажакка қаратилган юксак ишонч ва мустаҳкам эзгу-умидлар ила қадам ташлади. Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги йил табригида спортчиларимизнинг халқаро миқёсдаги ютуқлари алоҳида тилга олинди.
Табиийки, айни кунларда янги йилни муносиб кутиб олиш тараддуди авжига чиққан. Шунингдек, анъанавий сарҳисоб ишларига боғлиқ қизғинлик даражаси ҳам баланд. Жумладан Soccer.ru сайти икки йил алмашуви чоғи мухлисларни Европа мамлакатларининг байроқдор футболчилари билан алоҳида таништиришни лозим топди. Бошқача айтганда, йил якунлари кўра, ўз юртларида «Энг яхши» мақомини кўп марта олишган лауреатларга эътибор қаратди.
«Краснодар» раҳбарияти ниҳоят, «Шанхай СИПГ» клуби билан Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Одил Аҳмедовнинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Краснодар жамоаси расмий веб-саҳифасида хабар берилди.
«НАПОЛИ» ФУТБОЛЧИСИ 3та ЎЙИНДА 8та ГОЛ УРДИ. Ҳа, Неаполь клуби ярим ҳимоячиси Дрис Мертенс қандайдир мўъжиза кўрсата бошлади. Бельгиялик «кичкинтой» «А» сериясининг 16-18-турларида, яъни кетма-кет 3та ўйинда рақиблар дарвозасини нақ 8 марта нишонга олиб, барчанинг эътиборини ўз томонига бурди.
Яна бир йил ортда қолмоқда, ўзбек футболи ҳам бир ёшга улғаяди. Ўтган 2016 йил биз учун қандай келди? Бу саволга турлича жавоб янграши турган гап.