Марио Жардел. Бу ном ёш футбол мухлислари учун оддий исм-шарифдан бошқа ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин - 90-йиллар ва янги аср аввалида бразилиялик футболчи Европанинг иккинчи даражали лигаларида, айниқса, Португалия ва Туркияда тўп сурганди. 2000 йилнинг ёзида уни «Галатасарой» турк футболи учун ўта йирик маблағ - 20 млн. доллар эвазига ўз таркибига қўшиб олганди. Ана шу рекорд ҳамон Истанбул грандининг энг қиммат хариди бўлиб қолмоқда.
Биринчи ва иккинчи Бундеслигани ўз ичига олган Германия футбол лигаси (DFL) янги йилни янги президент билан қарши олди. Эндиликда Европадаги энг кучли биринчиликлардан бирини аёл функционер бошқармоқда. Алоҳида факт шуки, Доната Хопфен DFL тарихидаги биринчи аёл раҳбардир.
Сенегал миллий жамоаси тарихда биринчи марта Африка кубогини қўлга киритди. Жумладан, Садио Мане ҳам бўйнига қитъа чемпионати олтин медалини тақди.
ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ: «ЮМАЛОҚ» НАТИЖАЛАР, ЎЙИНЛАР, ГОЛЛАР. Мана, ниҳоят, Суперлига-2022 стартига ҳам етиб келдик, ҳисоб. Барчамиз орзиқиб кутган янги мавсум кучли «интрига» тақдим этиши башорат қилинмоқда.
Янги мавсумнинг илк учрашуви - суперкубок-2022 баҳсига алоҳида эътибор қаратилди - ҳам мутасаддилар, ҳам жамоатчилик томонидан. Бироқ икки рақибнинг учрашувга муносабати турлича бўлди.
Курт Зуманинг хурмача қилиқлари туфайли «Вест Хэм»да довруқ қозониш қийиндек туюлмоқда. Йўқ, жамоа ҳамон футболни яхши ўйнамоқда, Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқиш ҳаракатида.
Яқинда немис футболи жамоатчилигини кутилмаган янгилик ларзага келтирди. Шу пайтгача Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубида спорт директори вазифасини адо этиб келган чинакам афсона - Макс Эберль жамоани тарк этди. Қуйидаги материал «Боруссия-Парк»да ажойиб лойиҳани воқеликка айлантирган фидойи мутахассис фаолиятига бағишланган.
Португалия футболида йирик коррупцион можаро авж олмоқда, унинг оқибатида мамлакатнинг энг совриндор клуби жиддий жазога йўлиқиши мумкин. Машмаша марказида - собиқ ҳакам Бруну Пайшау, у бутун фаолияти давомида «Бенфика»га бефарқ эмасликда гумон қилинган. Аммо ҳозир бу тахминлар жиноий ишга кўчди: терговчиларнинг шубҳаларига кўра, Пайшау Лиссабон клубидан 2 миллион евро олган.
Ральф Рангник «МЮ» бош мураббийи ваколатини қўлга олганидан кейин дастлабки матбуот анжуманидаёқ клуб академияси фаолиятига кучли эътибор қаратишини алоҳида таъкидлаганди. Германиялик мутахассис «МЮ» тизимидан ҳар йили асосий таркибни тўлдиришга қодир 4-5 нафар реал номзод чиқишини истайди.
ЧЛ-2018/2019 ярим финал жавоб учрашуви. 90+6-дақиқада Лукас Моура мавсумнинг энг қайноқ ўйинига нуқта босганди. Ортда қолган чамаси 3 йил давомида ОАВ вакиллари «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хагни тинмай гранд клубларга «юборишди»: «Тен Хаг «Бавария»ни бошқаради», «Тен Хаг «МЮ» раҳбариятига ўз стратегиясини тақдим этди», «Барселона» тен Хаг билан музокарага киришди»...
Баъзи мавзулар ёритилиш вақтини узоқ кутади. Финляндия хоккей терма жамоаси Пекин қишки Олимпиадасида олтин медаль ютгач, яқин тарих воқеалари ёдимизга тушди. Aввалдан огоҳлантирайлик, жаҳон хоккейига тааллуқли бу воқеалар ва мавзунинг футболимизга алоқадор жиҳатлари етарли.
«Пахтакор» 19 февраль куни Туркия йиғинидан ўрин олган охирги назорат баҳсида Киев «Динамо»си билан куч синашди. Бу ўйинда ҳисоб очилмади.
Бор-йўғи 90 минг аҳоли истиқомат қиладиган Гисен шаҳридаги мўъжазгина пиццерия манзилига УЕФАдан норози мазмундаги хат келди.
Марио Балотелли ҳар доим буюк истеъдод саналган, аммо телбавор ҳаракатлар уни футболдан тез-тез чалғитгани ҳам айни ҳақиқат.
Ҳозирги «Арсенал» ҳужум чизиғида сифатли ижрочига эҳтиёж сезмоқда. Жамоа 32 ёшли қайсар Пьер-Эмерик Обамеянгни эркин агент сифатида қўйиб юборди. 30 ёшли Александр Ляказетт ўзидан кутилаётган сермаҳсулликни намойиш этолмаяпти. 26 ёшли Николя Пепе пулни нотўғри ишлатишнинг ёрқин намунаси, 20 ёшли Габриэль Мартинелли эса барибир, ҳали ёш ва барқарорликка эришолмаяпти...
Туркияда машғулот олиб бориш жамоа учун яхши. Клубнинг эса, биринчи навбатда, футболчиларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиш ҳақида ўйлаши тўғрироқ. Ч
Беқиёс футбол оламида рақобат шу қадар кучлики, дуч келган ўйинчига Европанинг энг ажиб ва нуфузли турнири - ЧЛда тўп суриш насиб этмайди. Ҳаттоки, айрим ноёб иқтидор соҳибларига ҳам бу бетакрор мусобақа нафасидан туйиш армон бўлиб қолади.
Netflix ижодкорлари томонидан яратилган ҳужжатли картинанинг номи Неймар табиатига хос зиддиятни тўлиқ ифодалайди. Майдонда ажиб финтлар кўрсатиш баробарида фантастик голлар урадиган бразилиялик ҳужумчи қўққисдан эҳтиросга берилиб, «қизил» олиши ҳам ҳеч гап эмас.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рустам Акромов 15 февраль куни вафот этди. Ўзбек футболи тарихидаги энг йирик ва ягона ғалабани қўлга киритган жамоага устозлик қилган Акромов энди ёруғ оламда йўқ.
Катта авлод вакиллари ХХ асрнинг 60-70-йилларини футболдаги буюк кўтарилиш даври сифатида яхши эслашади. Пеле ва Гарринча, Бобби Чарльтон ва Франц Беккенбауэр, Лев Яшин ва Эдуард Стрельцов, Биродар Абдураимов ва Геннадий Красницкий каби етуклар ҳалигача ҳам тилимиз, ҳам дилимизда.