«АЛ-АҲЛИ» (МИСР) КЛУБИ 2020 ЙИЛИ АФРИКА ЧЛда 9-МАРТА ҒОЛИБ ЧИҚДИ. АЧЛ-2019|2020 турнири ўзига хос тус олди. Коронавирус пандемияси Африкани ҳам четлаб ўтмади ва албатта, қитъа футболи унинг таъсирига тушди. Бутун сайёрада инсонлар кун тартибини ўзгартириб юборган пандемия оқибатида АЧЛ март ойида тўхтаб қолди ва фақат октябрда давом эттирилди.
«Женоа»даги ҳужумчимиз Элдор Шомуродов фаол ўйини билан жамоатчилик диққат марказида бўлиб турибди. Ўзбекистон миллий жамоаси вакили аввалги ҳафта Италия «А» серияси доирасидаги 2та ўйинда иштирок этди ва чемпионатдаги 2-голини нишонлади. Энг муҳими, унга «Ювентус» томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар чиқди.
Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийи Вадим Абрамов жамоанинг сўнгги йиғинларида асли россиялик бўлган футболчи Игорь Голбаннинг хизматидан фойдаланишга қарор қилди. Ўзбекистонга келганига беш йилдан ошган футболчи маҳаллийлаштирилди.
Футбол - жозибасию, кескин қарама-қаршиликлари билан миллионлаб одамлар эътиборини тортган спорт тури. Унинг ривожига кимдир майдондаги хатти-ҳаракати, бошқа биров ташкилотчилигию, маблағи билан ҳисса қўшади.
«Милан» мухлислари коронавирусли 2020 йилни узоқ вақт унутишмаса керак. 8 март куни ўз майдонида «Женоа»га ютқазган клуб шундан кейин йил охирига қадар «А» серияда мағлубият нималигини билмади. «Россонерлар» ўша пайт чемпионат турнир жадвалида 7-ўринда боришаётганди.
Футболга ихтисослашган сайтлардан бири Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев билан интервью уюштирибди. Ушбу суҳбат анонсида ПФЛ раҳбари Алишер Никимбаев номини ҳам тилга олганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат, таниқли мутахассисни ранжитган кўринади. Буни Алишер Никимбаевнинг «Телеграм»даги «Футболиум» каналига жойлаган постидан англаш қийин эмас.
Қуйидаги мақола ҳозирда анча қийналаётган «Барселона» президенти лавозимига даъвогарлардан бири - таниқли функционер Жоан Лапортанинг сайловолди ташвиқотига юағишланди, десак муболаға бўлмас.
«Пахтакор»нинг сербиялик ҳужумчиси Драган Черан якунланган мавсум Ўзбекистон клублари сафида юқори даражада урган голлари сонини 100тадан оширди.
France Football нашри яқинда ўз ўқувчилари ўртасида махсус сўров ўтказганди. Унда мухлислар ҳукмига «Реал» сардори Серхио Рамосни футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячи сифатида таърифлаш мумкинми?» саволи ҳавола этилди. Натижага келсак, 67 фоиз иштирокчи саволга ижобий жавоб берди. Маълумот учун, Рамос Испания чемпионати тарихида энг яхши тўпурар-ҳимоячи ҳисобланади - унинг голлари сони 100тадан ошди. Умуман, 34 ёшли «танк» «Реал» билан нақ 22та соврин ютди.
Мухлислар бу йилги FIFA The Best тақдимот маросимини диққат билан кузатишди. Энг яхши мураббий ва футболчига аталган асосий совринлар муносиб эгаларига топширилди, шунинг баробарида ҳали оммавий мақомга эришмаган, лекин қизиқарли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Газетамизнинг аввалги сешанба сонида доимий шарҳловчимиз Виктор Хохлюкнинг Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби Низомига ўзгартириш киритиш таклифи ўртага ташланган эди. Бугунги маълумотнома-мақола яна шу мавзуда.
Тошкент вилоятида туғилган Илёс Зейтулаев Италия «А» серияси ўйинида майдонга тушган ўзбекистонлик биринчи футболчи ҳисобланади. Мана, 20 йил ўтиб, яна бир ҳамюртимиз - Элдор Шомуродов унинг изидан «А» серияга йўл олиб, Европани забт этишга киришди. Sputnik портали шу баҳона «Ювентус»нинг собиқ легионерига юзланди ва у спортдаги йўли ҳақида батафсил гапириб берди.
Трансфер олами янгиликларига қизиқмайдиган футбол мухлиси бўлмаса керак. Бугун сизларга ўзбек футболчиларининг фаолияти давомида энг юқори формага чиққан вақтидаги нархларини эълон қиламиз.
«Мидтьюлланн» ҳар доим инновацион ўзгаришларга мойил бўлган. Клуб ташкил этилганидан буён ўтган 21 йил мобайнида у ҳар доим ўзини «инқилобчи» деб атаган. Данияликларнинг селекция масалалари бўйича таҳлиллар ва интеллектуал ишловларга бўлган муносабатлари ҳар доим энг яхшилар қаторида зикр этилган.
Италияда тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов «Парма»га қарши баҳсда тўп киритиб, «А» серияда гол урган дастлабки ўзбек футболчисига айланганидан хабарингиз бор. Soccer.ru сайти шу муносабат билан собиқ иттифоқ таркибида бўлган, кейинчалик мустақилликка эришган мамлакатлар вакиллари сифатида Италия чемпионатида рақиб дарвозасини ишғол қилганлар рўйхатига назар ташлади.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд аввалги ҳафта Golden Boy-2020 совринини расман қабул қилиб олди. Норвегиялик иқтидор соврин билан тушган суратини «Твиттер»даги саҳифасига қўйиб, қисқача изоҳ ҳам ёзди: «Албатта, мукофот олганим билан фахрланаман, бу - янада каттароқ марраларга интилиш учун кучли мотивация. Янги мақсадлар сари олға боришни хоҳлайман». Маълумот учун, Golden Boy Европанинг кучли 5та лигасида ўйнайдиган йилнинг энг яхши ёш футболчиси (21 ёшгача)га берилади.
«Саутгемптон» ярим ҳимоячиси Жеймс Уорд-Прауснинг «МЮ» билан ўйинда жарима зарбасидан урган голини кўпчилик мухлислар анчага эслаб юришса керак. Эндиликда ушбу футболчининг ҳисобида АПЛда «жарима»дан киритилган 9та тўп бор - худди шундай кўрсаткич Фрэнк Лэмпард, Нолберто Солано ҳамда Жейми Реднаппга тегишли.
Тўғриси, коронавирус пандемияси авжига чиққан паллада Суперлига-2020 мавсумини тугатолмаслик хавотири ҳам юзага келганди. Ўзига шукрки, чемпионат баҳсларини тўла-тўкис ўтказиб олдик.
Йил якунидаги саноқли кунлардан унумли фойдаланишни мақсад қилган топ-чемпионатларнинг аксариятида ўтган ҳафта қўшалоқ турлар ўтказилди ва уларда бир қатор эътиборга молик натижалар қайд этилди.
МАШҲУР ФУТБОЛЧИЛАРНИ ҚИЙНАЙДИГАН ФОБИЯ (ҚЎРҚУВ). Soccer.ru сайтининг навбатдаги мақоласида таниқли футболчиларни қийнаган|қийнаётган фобия (қўрқув касаллиги) ҳақида гап боради.