Қайднома

Қидирув

ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАЛАР

Дарвозабонлар: Бўйинг баланд бўлса...

  22.12.2020 03:00
  0
  386
Дарвозабонлар: Бўйинг баланд бўлса...

Сир эмаски, спорт, хусусан, футболда ўйинчининг жисмоний кўрсаткичлари муҳим роль ўйнайди. Хорижлик касбдошларимиз томонидан эълон қилинган қуйидаги материал натижа нуқтаи назаридан мантиққа зидлиги билан эътиборимизни тортди. 

 


Мавсум кашфиётлари: Нагельсманнинг даҳшатли қуроли

  21.12.2020 02:20
  0
  754
Мавсум кашфиётлари: Нагельсманнинг даҳшатли қуроли

Ўтган ҳафта ўз майдонида «МЮ»ни қабул қилган «РБ Лейпциг» ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида «плей-офф» йўлланмасини нақд қилди - 3:2. Жамоа бу шарафли вазифани қаторасига иккинчи марта уддаламоқда. Ички чемпионатда ҳам Юлиан Нагельсманн шогирдлари рисоладагидек тўп суришмоқда. 


Рафаэль Бенитес: “Клопп муваффақияти калити - эҳтирос ва фалсафа”

  20.12.2020 16:16
  0
  339
Рафаэль Бенитес: “Клопп муваффақияти калити - эҳтирос ва фалсафа”

Рафаэль Бенитес - бу муваффақият иборасига синонимдек бўлиб кетган исм-фамилия. Испаниялик мураббий қаерда ишламасин, бирдек самарали фаолият юритган, маълум ютуқларга эришган.


Энг чиройлиси энг кўримсизига қарши...

  19.12.2020 08:08
  0
  395
Энг чиройлиси энг кўримсизига қарши...

ЖАҲОН ФУТБОЛИДАГИ ЭНГ ЧИРОЙЛИ ВА ХУНУК ЛОГОТИПЛАР. Ижодкорлар халқаро футбол турнирлари белгиси - логотиплар дизайнига қараб, энг чиройлилари ва кўримсизларини танлади. 


Мавсум кашфиётлари: Ла лигани ёндираётган “Сосьедад”

  18.12.2020 13:13
  0
  520
Мавсум кашфиётлари: Ла лигани ёндираётган “Сосьедад”

Ла Лига турнир жадвали юқорисида кутилмаган манзара - «Реал Сосьедад» етакчилар гуруҳида ва «Реал» ҳамда «Барселона»дан юқорида! Мана, биринчи давранинг ярмидан кўпи ортда қолди, бу орада шоҳсупа учун кураш «Атлетико» ва «Сосьедад» ўртасида кечди. 

 


Бақоев, Шацких, Шквирин ва бошқалар...

  17.12.2020 12:12
  0
  439
Бақоев, Шацких, Шквирин ва бошқалар...

ГEННАДИЙ КРАСНИЦКИЙ НОМИДАГИ ТЎПУРАРЛАР КЛУБИ. Газетамизнинг доимий шарҳловчиси Виктор Хохлюк Ўзбекистон футболи тарихини тўлиқ сақлаб қолиш мақсадида Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби регламентига ўзгартириш киритиш масаласини ўртага ташламоқда. 


Жараён: Каронавирус агентларни аямади

  16.12.2020 02:02
  0
  286
Жараён: Каронавирус агентларни аямади

ФИФА ва УЕФА ҳар гал йиллик ҳисоботларда клублар харажатларини қайд этишади - пуллар маошлар, трансферлар, мукофотларга сарфланади.

 


Эътироф: "Қизил тумор" ёхуд яна Диогу Жота ҳақида "бадиа"...

  15.12.2020 09:00
  0
  309
Эътироф:

Диогу Жотани танийдиган (айниқса, Португалияда) истаган киши билан суҳбатлашсангиз, у доимо ўзига етарли баҳо бермаганлигини тасдиқлайди. Жота фақат ўзига ишонган, аммо ҳеч қачон элитага даъво қилмаган. «Диогу ўта зеҳнли бўлгани учун ундан иқтидорли ўйинчиларга нисбатан кўпроқ нарсаларни талаб қилишади. Портуда унга ўхшаган йигитлар жуда кам», дейди футболчининг яқин дўстларидан бири.

 


Истакдан яралган инқилоб

  14.12.2020 04:44
  0
  367
Истакдан яралган инқилоб

Ўтган ҳафта ўзбек футбол ихлосмандлари футболимизда рўй берган эътиборга молик кўплаб воқеа-ҳодисаларга гувоҳ бўлишди. Жумладан, Суперлига баҳслари якунланиб, совриндорлар ва қуйи лигага тушиб кетувчи жамоалар номи маълум бўлди. Шунингдек, Про-лигада мавсум чемпиони аниқланди ва...

 


Муносабат: Бепарволик оқибати ҳамда...

  12.12.2020 08:08
  0
  433
Муносабат: Бепарволик оқибати ҳамда...

Ноябрнинг сўнгги якшанбаси оқшомида яна бир бўйдоқлик оқшомини «Формула-1»ни томоша қилиш билан ўтказдим ва ҳалок бўлишига оз қолган Роман Грожаннинг беқиёс жасоратини кўрдим. 


Диққат, нарх тушмоқда ёки ЙИЛ ДАВОМИДА сезиларли даражада АРЗОНЛАШГАН ЮЛДУЗЛАР

  11.12.2020 09:19
  0
  495
Диққат, нарх тушмоқда ёки ЙИЛ ДАВОМИДА сезиларли даражада АРЗОНЛАШГАН ЮЛДУЗЛАР

ЙИЛ ДАВОМИДА сезиларли даражада АРЗОНЛАШГАН ЮЛДУЗЛАР. Германия­нинг transfermarkt портали яқинда Европада фаолият юритаётган футболчиларнинг янги трансфер баҳосини эълон қилди. Рўйхатга қарасак, бир қатор юлдузлар баҳоси кескин пасайган. 


Евротур: Яшил майдон – мўъжизага кон

  11.12.2020 07:07
  0
  396
Евротур: Яшил майдон – мўъжизага кон

Навбатдаги «уик-энд» оқшомларида топ-чемпионатлар бешлиги вакиллари футбол мухлисларига бир қатор қизиқарли ва сермазмун беллашувларни тақдим этишди. Уларда кутилган ва мантиққа зид натижалар қайд этилди. Албатта, майдон текис, тўп думалоқ, омадсизликдан ҳеч ким кафолатланган эмас.

 


Футбол ва бизнес: «Кекса синьора» йўналиши ва...

  10.12.2020 08:08
  0
  409
Футбол ва бизнес: «Кекса синьора» йўналиши ва...

Маурисио Сарри, Криштиану Роналду, Андреа Пирло - барчага таниш футбол афсоналари. Бироқ gol.ru сайтининг қуйидаги мақоласи бевосита миллионлар ўйини эмас, балки унинг атрофидаги ишлар, яъни номдор жамоа брендига бағишланган. Қизиқ савол - «Ювентус» эволюция таъсирида яқин келажакда қандай мақомга эга бўлади?

 


Ўзбекистон кубоги: “Локо” ва “Бунёдкор” турнирдан четда (тўлиқ шарҳ)

  09.12.2020 14:14
  0
  300
Ўзбекистон кубоги: “Локо” ва “Бунёдкор” турнирдан четда (тўлиқ шарҳ)

7-8 декабрь кунлари Coca Cola Ўзбекистон кубогида нимчорак финал баҳслари ўтказилиб, унинг якунларига кўра, 8та омадли жамоа сараланди ва охирги ўйиндан сўнг навбатдаги босқичга қуръа ҳам ташланди.

 


ЕЧЛ. ГУРУҲ БОСҚИЧИ. 6-тур: «Сенсация»га бой оқшом...

  09.12.2020 09:00
  0
  378
ЕЧЛ. ГУРУҲ БОСҚИЧИ. 6-тур: «Сенсация»га бой оқшом...

Европа Чемпионлар Лигасининг 8 декабрга белгиланган учрашувлари асосан Роналду ва Мессининг ўзаро тўқнашуви, «МЮ»нинг Лейпцигда рақибига ютқазиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлгани, шунингдек, ирқчилик ҳаракати туфайли Париждаги ўйиннинг тўхтаб қолгани билан ёдда қолди.

ЕЧЛ. ГУРУҲ БОС+ИЧИ. 6-ТУР

«СЕНСАЦИЯ»ГА БОЙ О+ШОМ

Европа Чемпионлар Лигасининг 8 декабрга белгиланган учрашувлари асосан Роналду ва Мессининг ўзаро тўқнашуви, «МЮ»нинг Лейпцигда рақибига ютқазиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлгани, шунингдек, ирқчилик ҳаракати туфайли Париждаги ўйиннинг тўхтаб қолгани билан ёдда қолди.

«Е» гуруҳи. Мазкур квартетда ҳаммаси олдиндан ҳал бўлиб улгургани сабабли интрига йўқолганди. 6-турда «Челси» ўз майдонида «Краснодар» билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, «Севилья» «Ренн» уйига сафар уюштириб, 3:1 кўринишидаги ғалабани расмийлаштирди.

«F» гуруҳи. Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби сўнгги турда мезбон сифатида ўйнашига қарамай, Дортмунд «Боруссия»сига имкониятни бой берди - 1:2. Ушбу гуруҳдаги яна бир баҳсда «Лацио» «Брюгге» билан сулҳга (2:2) имзо чекди. Эътиборлиси, Россия жамоаси ўз квартетида бирорта ғалабага эришмади. Бунақаси «Зенит» тарихида илк марта рўй берди.

«G» гуруҳи. Узоқ кутилган «Барселона» - «Ювентус» учрашуви, аниқроғи, Роналду - Месси тўқнашуви Турин жамоаси ва унинг асосий юлдузига аталди, десак муболаға бўлмайди. Мазкур қарама-қаршиликда 3:0 кўринишида ғалабага эришган меҳмонлар гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди. Роналду иккита пенальтидан фойдаланиб, «дубль» қайд этди. Португалиялик ҳужумчи «Камп Ноу»да каталонияликларга қарши ўтказган сўнгги 13та ўйинида рақиб дарвозасини 14 марта (3таси пенальтидан) ишғол қилди. Криш клублар даражасидаги учрашувларда 650-голини урганини алоҳида эътироф этиш жоиз. У «Реал»да 450та, «МЮ»да 118та, «Ювентус»да 77та ва «Спортинг»да 5та тўп киритган. Турин жамоаси Италия клублари орасида биринчи бўлиб еврокубоклар доирасида «Барселона» дарвозасига учта гол уришни уддалади. «Юве» посбони Жанлуижи Буффон эса ушбу ўйин давомида Лионель Месси томонидан йўлланган 11 зарбанинг 7тасини қайтаришга эришди. Ушбу гуруҳнинг қолган икки вакили - «Динамо» Киев ҳамда «Ференцварош» Украинада ўйин ўтказишди ва унда мезбонлар 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришишди.

«Н» гуруҳи. Юқорида таъкидлаганимиздек, 6-турда кузатилган энг шов-шувли воқеалар айнан шу квартетга тааллуқли бўлди. «РБ Лейпциг» «МЮ»ни 3:2 ҳисобида енгиб, ЕЧЛ «плей-офф» босқичига чиқди. Манчестерлик эса энди Европа Лигаси билан кифояланадиган бўлишди. Германия жамоаси томонидан урилган 3та голга «қизил иблислар» 2та гол билан жавоб қайтаришди, холос. Параллель тарзда кечган «ПСЖ» - «Истанбул» 14-дақиқада тўхтаб қолди. Бунга захира ҳаками Себастьян Кольцескунинг истанбулликлар мураббийи Пьер Вебони ирқий камситгани сабаб бўлди. Оқибатда, «Истанбул» футболчилари ўйинни давом эттиришни истамай, кийиниш хонасига кириб кетишди. Шу муносабат билан ушбу учрашув 9 декабрга қолдирилиши, унда бошқа ҳакамлар бригадаси ишлаши белгиланди. УЕФА эса ушбу воқеа юзасидан текширув ўтказишга ваъда берди.

ЕЧЛ. ГУРУҲ БОС+ИЧИ. 6-ТУР

«E» ГУРУҲИ

8 декабрь (сешанба)

ЧЕЛСИ - КРАСНОДАР - 1:1 (1:1)

Бош ҳакам: Павел Краловец (Чехия).

Голлар: Жоржиньо (28-пен.) - Кабелла (24).

Челси: Аррисабалага, Рюдигер, Эмерсон, Кристенсен, Аспиликуэта, Ковачич (Канте, 74), Гилмор, Хавертц (Вернер, 74), Жоржиньо, Анджорин (Жиру, 80), Абрахам.

Краснодар: Городов, Рамирес, Смольников, Мартинович, Панталеао (Сорокин, 74), Классон, Ольссон (Камболов, 80), Вильена, Кабелла (Сулейманов, 80), Вандерсон (Чернов, 80), Берг (Марков, 90).

РЕНН - СЕВИЛЬЯ - 1:3 (0:2)

Бош ҳакам: Бартош Франковски (Польша).

Голлар: Рюттер (86-пен.) - Кунде (32), Эн-Несири (45, 81).

Ренн: Сален, Далберт, Траоре, Да Сильва (Агерд, 70), Мауасса (Трюффер, 79), Гренье (Те, 79), Камавинга, Доку (Гбоо, 79), Нзонзи, Соппи, Ньянг (Рюттер, 70).

Севилья: Буну, Кунде, Серхи Гомес (Фернандо, 76), Диего Карлос, Рекик, Оливер Торрес (Васкес, 83), Ракитич, Сусо (Оскар Родригес, 76), Гудель, Идрисси (Окампос, 72), Эн-Несири (Фернандес, 83).

N

Команда

И

В

Н

П

М

О

1

  Челси

6

4

2

0

14-2

14

2

  Севилья

6

4

1

1

9-8

13

3

  Краснодар

6

1

2

3

6-11

5

4

  Ренн

6

0

1

5

3-11

1

 

 

«F» ГУРУҲИ

8 декабрь (сешанба)

ЗЕНИТ - БОРУССИЯ Д. - 1:2 (1:0)

Бош ҳакам: Иштван Ковач (Руминия).

Голлар: Дриусси (16) - Пишчек (68), Витсель (78).

Зенит: Кержаков, Прохин, Дуглас Сантос, Ракицкий (Ловрен, 67), Кузяев (Вендел, 61), Сутормин, Барриос, Оздоев (Круговой, 79), Малком (Караваев, 79), Азмун, Дриусси (Дзюба, 60).

Боруссия Д.: Хитц, Шульц, Пишчек (Загаду, 72), Хуммельс (Санчо, 72), Пасслак (Мукоко, 58), Брандт (Рейна, 58), Витцель, Азар (Кнауфф, 83), Беллингем, Ройс, Жан.

ЛАЦИО - БРЮГГЕ - 2:2 (2:1)

Бош ҳакам: Жюнейт Чақир (Туркия).

Голлар: Корреа (12), Иммобиле (27-пен.) - Вормер (15), Ванакен (76).

Лацио: Рейна, Ачерби, Худт (Раду, 46), Луис Фелипе, Лаццари, Лейва (Эскаланте, 75), Марушич, Милинкович-Савич, Луис Альберто (Акпа-Акпро, 75), Корреа (Перейра, 86), Иммобиле (Кайседо, 75).

Брюгге: Миньоле, Соболь, Рикка, Мата (ван дер Бремпт, 84), Коссуну, Вормер, де Кетеларе, Диатта (Окереке, 84), Баланта (Ритс, 77), Ланг (Дели, 42), Ванакен.

Четлатиш: Соболь (39, Б.).

N

Команда

И

В

Н

П

М

О

1

  Боруссия Д

6

4

1

1

12-5

13

2

  Лацио

6

2

4

0

11-7

10

3

  Брюгге

6

2

2

2

8-10

8

4

  Зенит

6

0

1

5

4-13

1

 

«H» ГУРУҲИ

8 декабрь (сешанба)

РБ ЛЕЙПЦИГ - МЮ - 3:2 (2:0)

Бош ҳакам: Матеу Лаос (Испания).

Голлар: Анхелиньо (2), Ҳайдара (13), Клюверт (69) - Фернандеш (80-пен.), Погба (83).

РБ Лейпциг: Гулачи, Анхелиньо (Хальстенберг, 87), Орбан, Мукиеле, Конате, Айдара, Кампль (Адамс, 75), Ольмо (Клюйверт, 56), Забитцер, Форсберг (Поульсен, 56), Нкунку.

МЮ: Де Хеа, Линделеф (Туанзебе, 78), Шоу (Уильямс, 61), Магуайр, Теллес (ван де Бек, 46), Бруну Фернандеш, Мактомини, Матич (Погба, 61), Уан-Биссака (Фосу-Менса, 77), Рэшфорд, Гринвуд.

ПСЖ - Истанбул

N

Команда

И

В

Н

П

М

О

1

  Лейпциг

6

4

0

2

10-11

12

2

  ПСЖ

5

3

0

2

8-5

9

3

  Манчестер Юнайтед

6

3

0

3

15-10

9

4

  Истанбул Б

5

1

0

4

6-13

3

 

 

 

«G» ГУРУҲИ

8 декабрь (сешанба)

БАРСЕЛОНА - ЮВЕНТУС - 0:3 (0:2)

Бош ҳакам: Тобиас Штилер (Германия).

Голлар: Роналду (13-пен., 52-пен.), Маккенни (20).

Барселона: тер Штеген, Дест, Альба (Фирпо, 55), Араухо (Мингеса, 82), Лангле (Умтити, 55), де Йонг, Пьянич, Тринкау (Брэйтуэйт, 46), Педри (Пуч, 66), Гризманн, Месси.

Ювентус: Буффон, де Лигт, Данило, Бонуччи, Алекс Сандро, Маккенни, Куадрадо (Бернардески, 85), Артур (Бентанкур, 71), Рэмзи (Рабьо, 71), Мората (Дибала, 85), Роналду (Кьеза, 90).

ДИНАМО К. - ФЕРЕНЦВАРОШ - 1:0 (0:0)

Бош ҳакам: Андреас Экберг (Швеция).

Гол: Попов (60).

Динамо К.: Бушан, Миколенко, Попов, Забарний, Кендзера, Циганков (Леднев, 86), Шапаренко, де Пена (Супряга, 70), Сидорчук (Андриевский, 90), Вербич (Родригеш, 86), Гармаш (Шепелев, 70).

Ференцварош: Дибус, Двали, Блажич, Ловренчич (Ботка, 80), Хайстер, Зубков (Мак, 80), Харатин (Изаэл, 74), Нген (Боли, 86), Лаидуни, Узуни (Батурина, 73), Сомалиа.

Команда

И

В

Н

П

Айрилиқ: Футбол сени унутмагай, дон Диего!
  09.12.2020 08:08
  0
  233
Айрилиқ: Футбол сени унутмагай, дон Диего!

ДУНЁ ДИЕГО АРМАНДО МАРАДОНА БИЛАН ХАЙР­ЛАШМОҚДА. «Наполи» раҳбарияти клуб стадиони кўринишини аргентиналик даҳо шарафига мутлақо ўзгартирди, ҳаттоки, инглизлар «Яратганнинг қўли» иборасини унутиб, афсонанинг буюклигини тан олдилар... 


Жонкуяр таниқли мураббий Маҳмуд Раҳимов таваллудининг 65 йиллигига...

  08.12.2020 07:07
  0
  353
Жонкуяр таниқли мураббий Маҳмуд Раҳимов таваллудининг 65 йиллигига...

2000 йили Байрут шаҳрида ОФК Конгресси ўтказилди. Ўзбекистон делегацияси ўша маросимга ОФК Ижроий қўмитаси ва ФИФА Апелляция қўмитаси аъзоси, ЎФФ бош котиби Зокиржон Қурбонов бошчилигида борди. Тадбирнинг расмий қисмида номинациялар бўйича Осиё футболининг 1999 йилги лауреатлари аниқланди. 


Мен айбдор эмасман…

  07.12.2020 09:09
  0
  405
Мен айбдор эмасман…

«Боруссия» Дортмунднинг ёш ҳужумчиси Юссуфа Мукоко фаолиятининг дастлабки қисмида катта босим остида қолди. У бир сафар мухбирларга берган интервьюсида шундай деганди: «Мақсадим - Дортмундда профессионал футболчига айланиш, «Боруссия» таркибида Чемпионлар Лигасида қатнашиб, «Олтин тўп»ни қўлга киритиш». Ўшанда у 13 ёшда эди. Ким учундир бу баландпарвоз гаплар, нокамтарликдек туюлиши мумкин эди. Аммо қайсидир маънода, Мукоко ўшанда тўғри гапиргандек.


2020 йилги футбол мавсумида "Насаф"дан ўзгача хет-трик

  05.12.2020 10:35
  0
  301
2020 йилги футбол мавсумида

Ўзингизга маълум, гарчи олдинда бизни Ўзбекистон кубоги мусобақаси кутиб турган бўлсада 2020 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етди ва бу мавсум "Насаф" тарихидаги энг сермаҳсул йил бўлди деб бемалол айтиш мумкин.


Нечанчи куни соврин ютгансиз?

  04.12.2020 01:11
  0
  451
Нечанчи куни соврин ютгансиз?

ИЛК СОВРИНГА ЭНГ ҚИСҚА МУДДАТДА ЭРИШГАН МУРАББИЙЛАР. Футбол тарихида мустақил иш бошлаганига бир йил тўлмай туриб, «чўнтагига 2та соврин солган» мураббий ҳам бор. Йўқ, бу туш эмас, ҳақиқат! 

 


Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz