Футбол бўйича Россия қуйи дивизионлари — Миллий футбол лигаси (ФНЛ) ва Профессионал футбол лигасида (ПФЛ) 2019/20 йилги мавсум муддатидан аввал якунланди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқининг 15 май кунги йиғилишида қарор қабул қилинди.
Бразилияда бир ажойиб оила бор. Соф ҳакамлар иттифоқи. Оила бошлиғи - топ-рефери (у вақтида ҳаттоки, Неймарни ўз «ўрни»га тушириб қўйган), унинг аёли - собиқ модель.
«Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хюн Мин коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффус вақтида Жанубий Корея армиясида мажбурий хизмат муддатини ўтади. Шу маънода айтсак, корейс футболининг бугунги биринчи рақамли юлдузига кўплаб мамлакатларда жорий этилган карантин тартиби жуда қўл келди қайсидир маънода. Ҳар ҳолда, у аскарлик бурчини бажариш учун бўш вақт топиши мушкул эди...
Коронавирус пандемиясига қарамай, ҳамон давом этаётган Европадаги ягона лига - Беларусь чемпионати 8-турида «Слуцк» майдонига сафар уюштирган «Энергетик-БГУ» клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги очколарни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
ESPN нашри Англия Премьер Лигаси клубларининг 2019/20 йилги мавсумда амалга оширган энг яхши трансферлари рўйхатини тузди.
Камтарона жисмоний кўрсатгичлар билан киши жаҳон футболида ўз ўрнини топа олиши мумкинми? Мумкин. Бунга Жан Тигана мисол бўла олади. Ҳатто ўзининг энг яхши йилларида ҳам бўйи 172 сантиметр, вазни 62 килограммдан ошмаган Тигана дунё футболи тарихидан муносиб ўрин ола билди. Ваҳолонки, унинг даражасидаги ижрочиларнинг ҳеч бири катта футболда Тиганачалик қаршиликка дуч келмаган.
Одатда бирон,бир чемпионатда қайсидир жамоа тўсатдан ёрқин ўйинлар кўрсатиб, совриндорлар сафидан жой олса, мавсум кашфиёти унвонига сазовор бўлади.
Карантин талаблари анча юмшатилаётганидан келиб чиқса, менимча футболчиларнинг ёпиқ шароитда машғулотларга қайтишларига ҳам рухсат берса бўлса керак. Чунки уларнинг ҳам иш жойи билан шартномаси бор, улар ҳам сиз-у биз каби эрталаб ишга бориб, кечки вақт уйига қайтиши мумкин. Бунинг учун биз ҳамон расмий рухсатномани кутмоқдамиз.
Очиғини айтганда, Лондоннинг «Арсенал»и бу мавсумда ҳам АПЛда жиддийроқ натижа эриша олмаса керак. «Жиддийроқ» ибораси остида чемпионлик унвони ёки медаллардан бирини эмас, кўпчилик жамоалар учун ардоқли бўлиб қолган ЕЧЛ йўлланмасини назарда тутяпмиз. Ваҳоланки, вазият шундай экан, бу ёғига «Тўпчилар» келажак ҳақида дурустроқ бош қотиришларига тўғри келади. Қуйидаги материал лондонликларга порлоқ келажак умидини бахш этаётган иқтидорли ёшлардан бири, 18 ёшли Габриэл Мартинелли ҳақида.
Жорий мавсумда қайд этилган натижаларга кўра, «Лацио» ҳамда Италия терма жамоасининг ҳужумчиси Чиро Иммобиле «Олтин бутса» совринига асосий даъвогар бўлиб турибди. Европа спорт нашрлари ассоциацияси томонидан таъсис этилган нуфузли соврин айнан италиялик мерганга насиб этиши эҳтимоли жуда катта. Халқаро уюшма аъзоси бўлган «Спорт,Экспресс» нашрининг қуйидаги материали Месси, Роналду ва Левандовскидек моҳирларга етакчи бўлиб турган тўпурар ҳақида.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида коронавирус пандемияси Суперлигага қандай таъсир қилиши, мавсумнинг қолган қисми борасидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигаси футболчилари нархини маълум қилди. Унга кўра, «Пахтакор» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов энг қиммат футболчи бўлиб турибди.
Футболчи сифатида ёрқин из қолдирган Коло Туренинг энди АПЛни мураббий сифатида забт этиш орзусида изланаётганлиги «Соккер.ру» ижодкорларини навқирон мутахассислар фаолиятига эътибор қаратишларига туртки бўлди.
Футболчилар майдондаги ҳаракатидан ташқари ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги билан ҳам ажралиб туради. «Дарё» Instagram тармоғида ўзи ҳаракат қилаётган клубдан кўпроқ обуначига эга айрим футбол юлдузларини санаб ўтади.
Анча вақтгача «Атлетико» ва «Бенфика» жамоаларида ўз ўрнини топа олмаган мексикалик ҳужумчи Рауль Хименес жорий мавсумни «Вулверхэмптон» сафида ўтказиб, сермаҳсул ўйинлари билан АПЛ мухлисларини лол қолдирмоқда. Бундан ташқари, «Реал» эътиборини ўзига жалб этишга улгурди.
«Ливерпуль» клуби барча даврларнинг энг кучли клублари қаторида саналиб келинган ва табиийки, жамоада дунёнинг энг кучли футболчилари тўп сурган. Клуб академиясидан Стивен Жеррард каби етук футболчилар етишиб чиқишига қарамай, раҳбарият доимо трансфер бозорида фаол кураш олиб борган ва кўплаб муваффақиятли харидларни амалга оширган. Қуйида Мерсисайд клубининг XXI асрдаги энг омадли трансферлари ҳақида фикр юритилади.
Тасаввур қилинг, агар УЕФА жорий мавсумни ҳозирги ҳолатида ёпишга қарор қилса, нима бўлади? Яъни қайси клублар чемпионликни нишонлайди, еврокубоклар йўлланмалари кимларга насиб этади?
Европа футбол ассоциациялари уюшмаси (УЕФА) Евро-2020 турнирини 2021 йилда ўтказишга қарор қилди. Сайёрамизга жиддий таҳдид солиб турган коронавирус балосини бартараф этиш муддати номаълум бўлгани боис, қарорнинг ўринли эканига эътироз билдириш қийин. Ҳатто УЕФА миллий чемпионатларда юзага келган муаммоларга холисона муносабатда бўлганида ҳам, турнир CoVid,19 туфайли ўтказилмаган ва уюшма унинг оқибатларига қарши янада шошилинч тарзда курашишга мажбур бўларди.
«Аталанта» ҳужумчиси Йосип Иличич «Месталья»да амалга оширган покери эвазига ўз жамоасини ЕЧЛнинг чорак финалига олиб чиқди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) УЕФАга 2021 йил охиригача белгиланган барча халқаро турнирларни ўтказмасликни тавсия қилди, дейилади «Sports.ru» хабарида.