Миллий чемпионатимиз якунига бағишланган навбатдаги статистик-таҳлилий мақола дарвозабонларга дахлдор. Айтиш ўринли, Суперлига доирасидаги жами 182та ўйиндан 86тасида икки жамоа ёки улардан бири ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Бу йил Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўтказилган 96та ўйинда жами 308та гол қайд этилди. Бу турнир тарихидаги рекорд натижадир. Яъни бунга қадар бирор мавсумда жамоалар мухлисларга бу қадар кўп гол тортиқ этган эмасди. Рекорд натижа қайд этилишига «Бавария» (24та гол), «Тоттенхэм» (18та гол) ва «ПСЖ» (17та гол) футболчилари ҳаммадан кўп ҳисса қўшишди.
Ҳа, «Лестер» ўзининг чемпионлик мавсумида, декабргача бўлган даврни инобатга олсак, нисбатан камроқ очко тўплаганди. Албатта, у пайтлари АПЛда бугунги кундагидек «Ливерпуль» йўқ эди, аммо фактлар барчасидан далолат бериб турибди: «тулкилар»га чемпионликни тақдим этган мавсум-2015|2016да 16-турдан сўнг Клаудио Раньери жамоаси 35 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилганди.
«А» серия турнир жадвалига назар ташларканмиз, «Милан»нинг қуйи поғоналарда бораётгани ёки «Наполи»нинг ўзига келолмаётганига ажабланмаймиз. Бу клубларнинг муаммолари ҳаммага яхши таниш. Боз устига, Чемпионлар Лигаси даражасига кўтарилган деб ҳисобланаётган «Аталанта» ҳам барқарорликни йўқотди. Ҳақиқий «сенсация» айни пайт тўртинчи, яъни ЕЧЛга йўлланма берадиган ўринни эгаллаб турибди. «Кальяри» - ороллик ўртамиёна «Аталанта»нинг муваффақиятини такрорлаш ниятида.
2019 йилги мавсумда Суперлига ўйинларида жами 1та «флэш» (5та гол), 4та «хет-трик» (3та гол), 40та «дубль» (2та гол) ва 8та автогол қайд этилди. «Дубл»ларнинг 5таси унинг муаллифи жамоасига атиги дуранг натижа тақдим этди. Иккинчи даврада эса 2та ҳолатда футболчиси «дубл»га эришган клуб ҳаттоки, очко ололмади.
«Челси»нинг Роман Абрамович даврида мураббийларга тўлаган товон пулига бемалол туппа-тузук янги клуб тузиш ёки харид қилиш мумкин.
Турли йилларда Ўзбекистон чемпионатида жуда кўплаб хорижлик футболчилар тўп суришди. Ҳаттоки, Ривалдодек дунё даражасидаги ҳужумчи ҳам ўйнади, мамлакатимиз майдонларида.
ФУТБОЛЧИЛАР ҲАЁТИДА ОНАЛАРНИНГ ЎРНИ. Габриэль Жезус гол урса, онасига алоҳида салом йўллашни сира унутмайди, Лионель Месси волидаси портретини ўзи билан олиб юради. Тушунарлики, деярли ҳар бир инсоннинг шаклланишида она роли беқиёс.
Осиё ҳудудида ўтказилган мундиал саралаш босқичи тарихига назар солсак, квалификацион баҳсларда иштирок этган жамоалардан атиги 10таси якунда қимматли йўлланма соҳибига айлангани кўринади.
Футболда кенг тарқалган ақидага биноан, ҳар бир учрашувнинг «қаймоғи»ни таблодаги ҳисоб белгилаб беради. Натижа жуда муҳим ва зарур эканлигини инкор этмаймиз, лекин миллионлар ўйинининг чинакам шайдоси учун бунинг ўзи камлик қилади.
МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТ: ГОЛ МУАЛЛИФЛАРИГА ТЕГИШЛИ УМУМИЙ СТАТИСТИКА. Суперлига-2019 мавсуми доирасидаги 182та баҳсда жами 457та гол қайд этилди. Бу 1та ўйинда ўртача ҳисобда 2,51та гол урилганини англатади. Самарадорлик биринчи даврага нисбатан 0,12та голга пасайди.
Шри-ланкалик журналист Ҳазиф Марикар «Олтин тўп» сўровида ўзгача танлови билан эътибор қозонмоқда. Лионель Месси эса навбатдаги «Олтин тўп» учун аввало, Кук ороллари ва Гондурас вакилларига миннатдорчилик билдириши керак. Виржиль ван Дейк Европада тенгсиз. Аммо дунёнинг қолган қисми бош индивидуал совринни яна аргентиналик даҳога муносиб кўрди...
10 ва 11 декабрь куни ўтказилган сўнгги тур учрашувларидан кейин Европа Чемпионлар Лигаси «плей-офф»ининг барча иштирокчилари номи маълум бўлди. «Е» гуруҳида «Ливерпуль» «Зальцбург» устидан зафар қучди (2:0).
Газетамизнинг аввалги саҳифаларида 2019 йил якунлари бўйича Golden Boy соврини «Атлетико» ҳужумчиси Жоау Фелишга насиб қилгани ҳақида хабар бергандик.
Ўтган ой миллий жамоамиз ЖЧ-2022|ОК-2023 саралашидаги навбатдаги иккита ўйинини ўтказди, Тошкентда ташкилланган ўртоқлик баҳсида Қирғизистон термаси билан куч синашди.
«Интер»нинг Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Славия»га қарши сафар баҳси голнинг шубҳали тарзда бекор қилиниши билан ёдда қолди: миланликлар тўп киритиб, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди, икки дақиқадан кейин эса таблодаги кўриниш 1:1 бўлди. Ўша учрашувни тўлиқ томоша қилганлар (ёки хавфли вазиятларни кузатганлар) Ромелу Лукакунинг ўйинига баҳо берган бўлишлари турган гап.
Еврокубокларнинг 2та финалида мағлубиятни тан олиш, мухлислар ҳамласига дуч келиш ва Бразилияда буюклик мақомига эришиш.
Вақт ўтишини қаранг. 2019 йилнинг март ойида Coca Cola Суперлига баҳсларига старт берилганди. Ўшанда «Пахтакор»нинг чемпион бўлишини ҳатто футболга қизиқмайдиганлар ҳам тахмин қилишганди...
Беларуснинг БАТЭ клуби бу йил мамлакат миллий биринчилигида қаторасига чемпион бўлиш борасида Европа рекордини такрорлаши мумкин эди, аммо Брестнинг «Динамо»си бунга йўл қўйгани йўқ.
ЖЧ-2022 САРАЛАШИ (ОФК). ИККИНЧИ РАУНД 6-ТУРДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТ. Иккинчи босқич ярмидан ўтган бир паллада Сурия ва Вьетнам терма жамоаларининг ўз гуруҳида ишонч билан пешқадамлик қилаётгани бугунги футбол даражасининг мантиқий инъикосидир.