Регистрация

Поиск

Давид Алаба: «Шахс сифатида ўзлигимни сақлаб қоламан»

Давид Алаба: «Шахс сифатида ўзлигимни сақлаб қоламан»

  30.07.2021 08:28
  0
  414
Давид Алаба: «Шахс сифатида ўзлигимни сақлаб қоламан»

Кўп йиллар давомида Германиянинг «Бавария» клубида ўйнаган австриялик 29 ёшли ҳимоячи Давид Алаба Мадриднинг «Реал» клубига ўтди. Жамоанинг янги футболчиси сифатида расман таништирилгач, Алаба «қироллик клуби»даги илк матбуот анжуманини ўтказди. Қуйида австриялик ҳимоячининг фикрлари эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

«Мадрид»га ўтиши

- Бу мен учун орзунинг ушалиши. «Реал» жаҳондаги буюк клуб ва «Мадрид»да эканимдан жуда фахрланаман. Айтишим муумкин бўлган ягона нарса жамоа либосини кийиш ва «Реал» учун голлар уришни хоҳлайман.   

Фаолиятимдаги ушбу қадамни биринчи навбатда спортчи ва инсон сифатида янада ривожланишни истаганим билан изоҳлайман. Албатта, кўплаб таклифлар олдим, лекин мен учун «Реал Мадрид»дан бошқа вариант йўқ эди. Бу жаҳоннинг энг яхши клуби ва мен шундай чақириқни кутгандим.

4-рақам ҳақида

- Бу борада клуб вакиллари билан гаплашдим ҳамда улар менга ушбу рақамни тавсия қилишди. Чунки бундан бошқа бўш рақам йўқ экан. Албатта, 4-рақамнинг клуб учун қандай аҳамиятга эга эканлигини яхши биламан. Ушбу рақам остида ўйнаш мен учун шараф ва  у менга мотивация беради.

4-рақам ўзида куч ҳамда етакчиликни мужассамлаштирган ва бу рақамни муносиб ҳимоя қилиш учун барча имкониятимни ишга соламан.

Жамоага фойдаси тегиши борасида

- «Мадрид»га мени бошқалар билан таққослашлари учун эмас, балки, Давид Алаба бўлиш учун ташриф буюрдим. Ўз имкониятларимни ишга солиш, жамоага барча кучли сифатларимни намойиш этган ҳолда, ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Шахс сифатида эса ўзлигимни сақлаб қоламан.

«Сантьяго Бернабеу» ҳақида

- Мухлислар қаршисида ўйнаш менга завқ бағишлайди. «Бавария» таркибида «Бернабеу»да кўп маротаба тўп тепишимга тўғри келган ва бу ҳар доим завқ бағишлаган. Мазкур стадиондаги муҳит ажойиб ва энди бу ерда «Реал» футболкасида майдонга тушаман.

Карло Анчелотти ҳақида

- Зайниддин Зиданнинг клубни тарк этганидан хафа бўлдим. Лекин унинг ўрнига Карло Анчелоттининг тайинланганидан хурсандман. Италиялик мутахассис билан «Бавария»да бирга фаолият юритганман. Ҳозиргина у билан учрашдим ва Анчелотти билан яна бирга ишлашдан хурсандман. Биз икки дақиқача суҳбатлашдик, бироз футбол борасида мулоқот қилдик.

Майдондаги позицияси

- Мослашувчан футболчиман ва майдоннинг ҳар қандай позициясида ўйнай оламан. Барчаси мураббийнинг қабул қиладиган қарорига боғлиқ ва унга ишонаман. Шундай экан, Бу Карло Анчелоттига тегишли савол. Уч нафар марказий чизиқ вакиллари билан ўйнаш тизими мураббий уларни майдоннинг қаерида кўришни исташига боғлиқ.

Испан тили ва Тони Кроос ҳақида

- «Бавария»да ўйнаётганимда бир неча испан тилидаги сўзларни билиб олгандим, чунки жамоамизда ушбу тилда сўзлашувчи футболчилар бор эди. қолган жамоадошларим билан тезроқ сўзлашиш учун испан тилини иложи борича тезроқ ўганишга ҳаракат қиламан. Тони Крооос билан гаплашдим ва у билан яна учрашганимдан хурсандман. Биз Тони билан «Мадрид» тарихи ҳамда клубнинг сўнгги 10 йилликдаги муваффақиятлари борасида суҳбатлашдик. Мен учун «Реал» жаҳондаги энг буюк клуб.

«Мадрид» борасидаги хотиралар

- Яхши савол бўлди. Бунга болаликка қайтиб, жавоб бериш мумкин. Барчамиз «Реал»нинг дунёдаги буюк клуб эканлигини биламиз. Оқ ранг, «қироллик» сўзи... Венада яшаётган пайтим, болалигимдаёқ «Мадрид» футболчиларининг фотосуратларини кўргандим ва клубнинг муваффақиятлари ҳақида эшитгандим. Шундай экан, бугун мен учун ўзгача кун.

Серхио Рамос ҳақида

- Серхио «Реал»да 10 йилдан кўпроқ вақт давомида тўп тепди ва у 4-рақам остида етакчига айланди. Бу ҳақда барча билади. Кеча менга фақатгина ушбу рақам бўшлигини айтишди ва футболчилардан шу рақамни олишим борасида сўраб ўтирмадим. Бу жиддий мотивация ҳамда ушбу рақам остида шараф билан ўйнайман. Аммо қайтараман, мени бошқалар билан таққослашлашларини хоҳламайман. Кучли тарафларимни намойиш этиб, Давид Алаба бўлиб қолишни хоҳлайман.

Варан ҳақида

- Рамос билан бирга ўйнашдан хурсанд бўлардим. Чунки у 10 йилдан зиёд вақт давомида юқори савияли ўйин намойиш этди ва жамоа етакчисига айланди. Шунингдек, Варан билан бирга ўйнашдан ҳам қувонаман. Боиси, у анчадан буён ўзгача футбол намойиш этмоқда. Варан ажойиб ҳимоячи, унинг кучли тарафлари кўп.

Килиан Мбаппе ҳақида

- Мбаппе - жаҳон даражасидаги футболчи ва бу ҳақда ҳеч нарсани муҳокама қилишнинг ҳожати йўқ. Ҳаммамиз бу ҳақда биламиз, лекин бунинг менга умуман таъсири йўқ. Мбаппега тегишли саволни яхшиси бошқа инсонларга берганингиз маъқул.

Алабанинг матбуот анжуманида унга халқаро алоқалар бўйича клуб директори Эмилио Бутрагеньо ҳамроҳлиқ қилди ва у жумладан шундай деди: - Бугун барча «мадридчилар» учун ўзгача кун. Айни пайтдан бошлаб, «Реал»нинг улкан оиласи аъзосига айландинг ва бу сен учун шараф.  Биз сенга барча энг яхши тилакларни тилаймиз ва «Мадрид»га хуш келибсан, деймиз.

«Мадрид» таркибидаги илк машғулотдан сўнг, австриялик ҳимоячи клубнинг расмий ОАВга интервью бериб, «Реал»даги илк таассуротлари, Карло Анчелотти билан фаолият юритгани борасида тўхталиб ўтди.

Илк таассуротлар

- Шахсий тарафдан олиб қарайдиган бўлсам, бу мен учун олдинга ташланган катта қадам. Ҳозир болаликдаги орзум, яъни, «Мадрид» футболкасини кийиш амалга ошади. Шахсан мен учун бу бу ўзгача воқелик. Боиси, ушбу клубда ўйнашни орзу қилардим ва бу фақатгина болалик орзуси эмас. Менимча, нафақат болалар,  шунингдек, кўплаб футболчилар ҳам ушбу лаҳзалар, яъни, дунёнинг энг катта клубида қачонлардир ўйнашни орзу қилишади.

«Мадрид»га ўтиши ҳақида

- Мен учун бошқа йўл йўқ эди. «Реал» доимо биринчи ўринда бўлган. Таклиф тушганида, дароов ушбу клуб сафига ўтишимни тушундим. Кроос ва Марсело билан суҳбатлашдим.

Универсаллиги ҳақида

- Бир неча позицияда ўйнашга қодир бўлган мослашувчан футболчиман. Бундан ташқари, футболда кам учрайдиган чапақай футболчиман.

Анчелотти билан яна бирга эканлиги ҳақида

- Анчелотти билан яна бирга фаолият юртитишни сабрсизлик билан кутяпман. Италиялик мутахассис билан «Бавария»да ўйнаганимда танишганман. Анчелотти билан ҳақиқатаданам муносабатларимиз жуда илиқ эди ва «Мадрид»да яна бирга ишлашимиздан жуда хурсандман.

Улуғбек УМАРОВ тайёрлади.


Источник: Interfutbol.uz


Подписывайтесь на InterFutbol в Telegram - свежие новости, развлекательные блоги и аналитические материалы в одном месте.

Популярные новости

МЕЖСЕЗОНЬЕ

Новости

Чемпионаты

тўлиқ жадвал »

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru