Регистрация

Поиск

Зидан «Мадрид дербиси» олдидан нималар деганди?

Зидан «Мадрид дербиси» олдидан нималар деганди?

  11.04.2017 10:55
  0
  1170
Зидан «Мадрид дербиси» олдидан нималар деганди?

«Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги «Мадрид дербиси»да бу сафар ҳам қайноқлик уфуриб турди. «Қироллик клуби» бош мураббийи Зайниддин Зидан учрашувдан олдин «матрасчилар»нинг «Сантьяго Бернабеу»даги ғолибона одимларига чек қўйишларини айтганди. У ўз сўзи устидан чиқди, аммо шунинг баробарида «Реал»нинг 1тагина очко билан кифояланганини ҳам айтиш ўринли - 1:1.

Учрашув хусусида

- Бизни олдинда мураккаб қарама-қаршилик кутиб турибди. Рақибимиз қандай услуб танлашини билмайман, бу мени қизиқтирмайди. Ҳозир фақат ўз жамоам ўйини хусусида бош қотиряпман. Жуда оғир кураш кечишига шубҳа йўқ. Шогирдларимдан кучли ирода ва фидойилик намойиш этиш талаб қилинади. Табиийки, жамоамиз 3 очко илинжида майдонга тушади. Ҳар қайси қарама-қаршиликнинг ўзига яраша тарихи бор. Ўйлашимча, бу сафарги «Мадрид дербиси» биринчи даврадаги каби тус олмайди. Қайтараман, ғалаба йўлида жиддий ишлашимиз ва кўп тер тўкишимиз керак. Бунга тайёрмиз. Зеро, мухлислар ҳам мазмунли ўйинга илҳақлар.

«Атлетико» савияси хусусида

- Кўпчилик асосан Симеоне жамоасининг ишончли ҳимоя чизиғи ҳақида гапиради. Бунга тўлиқ қўшиламан, лекин «матрасчилар»да бошқа кучли жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Умуман, «Атлетико» охирги 5 йил ичида янги даражага кўтарилди ва сермазмун ўйинлари билан ажралиб турибди. Демоқчиманки, жамоа таркибидаги ҳимоячилардан ташқари, ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар ҳам таҳсинга лойиқлар. Айниқса, олдинги чизиқ вакиллари «иккинчи қават»да кучли ўйнайдилар.

«Реал»нинг ўз майдонидаги қатор мағлубиятлари ҳақида

- Нима учун «Атлетико»га ўз уйимизда имкониятни бой беряпмиз? Бу саволга жавоб беролмайман. Ҳа, афсуски, бу факт. Қани, кўрайликчи, эртага натижа қандай бўларкин? Йўқ, қасос олмоқчи эмасман. Мақсадим - нохуш анъанага чек қўйиш. Ўртада 3 очко бор. Биринчи даврада ғалаба қозонгандик. Энг муҳими, «Мадрид дербиси» барчамиз қатори ҳар бир шогирдим учун ҳам ўзига хос воқеликдир.

Роналду ҳақида

- У менга нима кераклигини яхши тушунадиган ақлли футболчи. Боз устига, ўта иззатталаб. Айни шу фазилати нафақат ўзи, балки бошқаларга ҳам наф келтиради. Криштиану машғулотларда кўп тер тўкяпти ва мавсумнинг ҳал қилувчи босқичига шай. Албатта, у кўпроқ гол уришни истайди, доимо етакчи сифатида тўп суришга мойил. Бу - ижобий хислат. Чунки бошқалар айнан Роналду каби йигитлардан ибрат оладилар. Хуллас, Криштиану кучли шижоати билан жамоадошларини олға ундайди.

Трансферлар хусусида

- Биз учун ҳар бир ўйинчининг ўз ўрни, қадр-қиммати бор. Бу гап фақат Бэйл, Бензема ва Роналдуга тааллуқли эмас. Ҳа, бошланғич таркибни аниқлашда анча қийналяпман. Ҳозирги ҳолат шундай. Мавсум охирида қандай бўлишини эса билмайман.

Етакчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида

- Уларнинг умумий ҳолати айниқса, ҳал қилувчи баҳсларда аъло даражада бўлиши лозим. Бэйл ва Роналду «Реал»нинг сўнгги учрашувларини ўтказиб юборишди. Чунки олдинда ўта муҳим беллашувлар турибди. Шунингдек, бошқа шогирдларимнинг салоҳиятидан ҳам яхши хабардорман.

Хамес Родригесга оид можаро хусусида

- Бу - мураббий ва футболчи ўртасида бўлиб турадиган оддий ҳодиса. Энг асосийси шуки, биз бир мақсад сари интиляпмиз. Можаро ўтмишда қолди. Ҳозир эътиборимиз бўлажак ўйинларга қаратилган.

Мората ҳақида

- Такрор айтаман, мен учун ҳар бир ўйинчи жуда муҳим. Мората мураккаб ўйинда жамоага наф келтирди. Яъни ўта эффектли тўп суриб, «хет-трик»ка эришди.

Исконинг келажаги хусусида

- Бу масалада ҳаммаси ойдек равшан - Иско Мадридда ўзини бахтиёр ҳис этмоқда. Албатта, трансферлар футболнинг ажралмас қисми саналади. Лекин айни пайт жамоамни фақат яшил майдондаги воқеалар қизиқтиради. Ҳозир жуда хотиржамман. Чунки Исконинг ўзи менга «Барселона» сафига қўшилмаслигини маълум қилди.

Содиқ СОБИР  тайёрлади


Источник: www.interfutbol.uz


Подписывайтесь на InterFutbol в Telegram - свежие новости, развлекательные блоги и аналитические материалы в одном месте.

Популярные новости

Новости

Чемпионаты

тўлиқ жадвал »

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru