Қайднома

Қидирув

Футбол атрофида: Лео Месси ҳам ўғриларга «ўлжа»...

Футбол атрофида: Лео Месси ҳам ўғриларга «ўлжа»...

  07.10.2021 05:50
  0
  204
Футбол атрофида: Лео Месси ҳам ўғриларга «ўлжа»...

Парижга кўчиб ўтганига энди 2 ой бўлаётган Лионель Месси ўғриларнинг навбатдаги «ўлжа»сига айланди. Ҳа, кўринишидан, аргентиналик юлдуз ҳам энди худди Криштиану Роналду каби қўриқлаш хизматини кучайтириши керак. Ўғрилар отелнинг Мессига тегишли ҳашаматли хонасида «меҳмон» бўлиб, қимматбаҳо буюмларни олиб кетишди.

Футболчиларни талон-тарож қилиш - Парижда кўп учрайдиган воқеа. Хусусан, «ПСЖ» вакиллари тез-тез ўғирлик жиноя­ти қурбонига айланишади. Парижлик ўғрилар сўнгги бир неча йилда Тьяго Сильва, Дани Алвеш, Эрик Чупо-Мотинг, Серхио Рико, Анхель ди Мария, Маркиньос ва собиқ мураббий Унаи Эмерига «ҳиммат» кўрсатиб, уларнинг уйларини тунаб кетишди. Навбатдаги «нишон» - «ПСЖ»нинг янги юлдузи Лионель Месси. Франция гранди сафига 10 август куни қўшилган аргентиналик Парижда шахсий уй сотиб олишига қадар беш юлдузли Le Royal Monceau меҳмонхонасидан қўним топди. Лео ушбу элит хонада рафиқаси ва 3 нафар фарзанди билан туради. Хонанинг кунлик тўлови - 17 минг фунт. Хуллас, ўғрилар Месси йўқлигини билиб, том орқали 6-қават балконига тушишган ва хоналар бўйлаб «сайр» бошлаганлар. Жумладан, 5-қаватдан Мессига ажратилган хонада бўлиб, минглаб евро ва заргарлик буюмларини олиб кетишган. Бошқа хоналардан ҳам пул, тақинчоқлар ва қимматбаҳо соатлар йўқолганлиги айтилмоқда. «Чиройли ва хавфсиз хонага катта пул тўлаш, кейин унга кимдир келганини билиш жуда ёқимсиз», - деди 3000 фунт турадиган маржонидан айрилган аёл.

Францияда бир қатор футболчилар талончиликдан жабр тортишгач, «ПСЖ»нинг асосий юлдузлари - Неймар ва Килиан Мбаппе навбат уларга етиб келганини тушунишдими, ўз уйларида 24 соатлик қўриқлаш хизматини жорий қилишди. Манчестерга қайтган Криштиану Роналду ҳам узлуксиз қўриқлаш ва хавфсизлик хизматидан фойдаланмоқда. «Роналдунинг қўриқлаш гуруҳи ўқ ўтмас автомобилларда юради ва энг хавфли жиноятчиларга ҳам бас келади. Умуман, тансоқчилар Криштиануни сутка давомида қўриқлаб боришади», — деб ёзилди Daily Star нашрида. Таъкидланишича, португалияликнинг хотиржам ҳаё­тига масъул гуруҳ собиқ аскарлар ва полициячилардан тузилган. Эҳтимол, Месси ҳам катта маошидан бир қисмчасини хавфсизлик чораларини кучайтиришга йўналтириши керакдир. Зеро, у яқин орада шахсий кошонасига кўчиб ўтади. Парижда эса ўғриларнинг футболчиларни тинч қўйишларига кафолат йўқ. Демак, Лео майдонда хотиржам ўйнашни хоҳласа, турмуш ўртоғи Антонелла ва фарзандлари, шунингдек, мол-мулкини хавфсиз асраш масаласида озгина чиқим қилишига тўғри келарди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz