Қайднома

Қидирув

Испания - дастлабки финалчи!

Испания - дастлабки финалчи!

  07.10.2021 08:43
  0
  196
Испания - дастлабки финалчи!

Миллатлар Лигасининг биринчи ярим финал учрашувида Италия ва Испания терма жамоалари тўқнаш келишди. Миланда бўлиб ўтган дуэл испанларнинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимдаёқ Луис Энрике шогирдлари иккита гол уришди ва жамоанинг ўйиндаги устунлигини мустаҳкамлаб қўйишди. Ферран Торрес дубль қайд этди. Бундан ташқари, италияликлар Леонардо Бонуччининг четлатилиши туфайли озчиликда қолишди.

Майдондан четлатилганига қарамай, иккинчи бўлимда Роберто Манчини шогирдлари Лоренцо Пеллегринининг хатти-ҳаракатлари эвазига ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди, бироқ «Скуадра Адзурра»нинг бундан ортиғига вақти қолмаганди.

Шу тариқа, Испания Миллатлар Лигаси финалига чиқди ва Италия учинчи ўрин учун баҳсда ўйнайди. Яна бир ярим финалда Бельгия ва Франция бугун тўқнаш келишади.

 

МИЛЛАТЛАР ЛИГАСИ. 1/2 ФИНАЛ

6 октябрь (чоршанба)

ИТАЛИЯ - ИСПАНИЯ - 1:2 (0:2)

Италия, Милан. «Жузеппе Меацца» («Сан-Сиро») стадиони.

Бош ҳакам: Сергей Карасёв (Россия).

Голлар: Пеллегрини (83) - Торрес (17, 45+2).

Италия: Доннарумма, Эмерсон, Ди Лоренцо, Бастони, Бонуччи, Бернардески (Кьеллини, 46), Жоржиньо (Пеллегрини, 64), Инсинье (Кин, 58), Верратти (Локателли, 58), Кьеза, Барелла (Калабрия, 72).

Испания: Унаи Симон, Алонсо, Лапорт, Аспиликуэта, Пау Торрес, Сарабия (Хиль, 75), Коке (Мерино, 75), Ферран Торрес (Пино, 49), Бускетс, Ойарсабаль, Гави (Серхи Роберто, 83).

Огоҳлантиришлар: Бонуччи (30), Локателли (81) - Аспиликуэта (45), Сарабия (65), Пино (71), Ойарсабаль (89).

Четлатиш: Бонуччи (42, Италия).

 

7 октябрь (пайшанба)

23:45 БЕЛЬГИЯ - ФРАНЦИЯ

Италия, Турин. «Альянц Стэдиум».



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz