Қайднома

Қидирув

Роналдунинг маоши 3та АПЛ клубидан кўп!

Роналдунинг маоши 3та АПЛ клубидан кўп!

  07.10.2021 18:48
  0
  216
Роналдунинг маоши 3та АПЛ клубидан кўп!

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛнинг учта жамоасидан кўра кўпроқ маош олади, деб хабар беради Thе Sun.

Хабарларга кўра, «Норвич», «Лидс» ва «Брентфорд» футболчиларнинг маошига йилига 29 миллион евродан кам маблағ сарфлайди. Биргина Роналду «МЮ»да 29,3 миллион евро олади.

Бунгача Криштиану Туриннинг «Ювентус» клубида ўйнаган. Англиянинг «МЮ» клубига қайтиши ҳужумчига Forbes талқинига кўра энг кўп маош оладиган футболчилар орасида биринчи ўринни эгаллашига ёрдам берди.

7-турдан сўнг «қизил иблислар» 14 очко билан АПЛ жадвалида 4-ўринда бормоқда. Кейинги турда «МЮ» сафарда «Лестер» билан ўйнайди. Учрашув 16 октябрь куни бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz