Қайднома

Қидирув

ҲУЖУМКОР ФУТБОЛ КЎРСАТ!

ҲУЖУМКОР ФУТБОЛ КЎРСАТ!

  23.10.2021 08:48
  0
  383
ҲУЖУМКОР ФУТБОЛ КЎРСАТ!

Ҳужумни зўр қил, имкон бўлса,

Мухлислар диди ўта нозик.

Ўйлаб ўйнашни сира чўзма,

Ҳалол ўйна, кўрсатиб поклик!

        Номинг форвард, гол уриш ўйла,

        Олдинда бўлиб, пайт пойла.

        Ёдда бўлсин, узатма бериш,

        Рақибни шоштириш, чалғитиш!

Мода бўлмоқда ортга ўйнаш,

Қизиғи йўқ, бундай олишиш.

Кўпларда ўйғотар асосли ғаш,

Ҳужумда ўйнаб, гол ургин чош!

        Футбол ўйини гол билан қайноқ,

        Шиддатли ҳужум кетмас бекор.

        Десанг, мухлислар бўлсин қувноқ,

        Чиройли голлар урмоқ даркор!

«Насаф»дан ўрнак ол, тасанно,

Европа ҳиди келмоқда нақ.

Қандай гўзал, ҳужум уйғун,

Лаззат келар, ўйинига боқ!

        «Реал»га гол урган Жасурдай бўл,

        Чиройли голларни Элдордай ур.

        Катта футболга очилди йўл,

        Ўзбегим футболи уйғон, тур!

Ғуломжон ҲАМИДОВ, Тошкент шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz